Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Мунтоза Бахтиёр қизинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эвфемизациялашган мақол ва маталлар тадқиқи (инглиз ҳамда ўзбек тиллари асосида)”, 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.1.PhD/Fil3213
Илмий раҳбар: Хошимова Наргис Абдуллаевна, филология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Воситов Валижон Абдувахобович, филология фанлари доктори, профессор; Абдулаева Наргиза Эркиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек луғатлари доирасида, мулоқот жараёнида эвфемизациялашган мақол ҳамда маталларни тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    инглиз ва ўзбек тилларида “юмшатиш” ва “ниқоблаш” вазифаларига кўра эвфемизациялашган мақол ва маталлар таснифи ишлаб чиқилган, консептуаллаштириш ва категориялаштириш асосида  инглиз ва ўзбек тилларида эвфемизация жараёнининг воқеланиш фарқлари аниқланган;
    мақол ва маталлар таркибидаги эвфемизация ҳодисаси парафраза, метафора, метонимия, гипербола, литота, киноя, ўхшатиш каби услубий воситалар орқали намоён бўлиши инглиз ва ўзбек тиллари мисолида қиёсланиб, мазкур услубий воситалар мажозий маъно, эвфемизм эса яширин маъно бериши мисоллар орқали далилланган; 
    “маданий код” тушунчаси асосида эвфемизациялашган мақол ва маталларнинг  инглиз ва ўзбек тилларидаги нисбати аниқланган, рамз ва белгилар асосида ифодаланган эвфемизациянинг мажозий маънолари аниқланиб, паремиологик олам манзарасининг лисоний, консептуал ва миллий олам манзаралари билан боғлиқлиги икки тил доирасида асосланган;
    мулоқот жараёнида семантик, прагматик ва метасемиотик ёндашувлар орқали мақол ва маталларда реал вазиятни яшириш, одоб-ахлоқ меъёрларига кўра вазиятни юмшатиш, ёқимсиз ҳолатни ниқоблаш, мақтовлар орқали фазилатларни ошириш, ўзини оқлаш, табулаштириш, хоинона ҳаракатни яшириш, тингловчи онгига таъсир этиш, кайфиятни кўтариш функсиялари асосида эвфемизациянинг ҳосил бўлиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосаларидан қуйидаги лойиҳа ва ишларда фойдаланилган:
мақол ва маталлар таркибидаги эвфемизмлар парафраза, метафора, метонимия, гипербола, литота, киноя, ўхшатиш каби услубий воситалар орқали гавдаланиши, услубий воситалар мажозий маъно, эвфемизм эса яширин маъно бериши мисоллар орқали исботланиши, инглиз ва ўзбек тилларида эвфемизациялашган мақол ҳамда маталларнинг “маданий код” тушунчасига асосан воқеланишига доир тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-201709134-рақамли “Филология йўналиши бўйича инглиз тилини ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 27.09.2024 йил 04/11-7904-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида семиотика, линвомаданиятшунослик, лингвопрагматика соҳаларининг узвий боғлиқлиги асосида мақол ва маталларнинг халқ оғзаки ижоди маҳсули сифатида тадқиқ қилишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларни қиёслаш ва таққослаш асосида мақол ва маталлардаги эвфемик жараённи тадқиқ қилиш, инглиз ва ўзбек паремиологик олам манзарасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, эвфемизмлар луғатининг шаклланишида лингвомаданий жиҳатларни ёритиш масалалари бўйича олинган натижа ва хулосалардан Фарғона тумани 62-умумтаълим ўрта мактабида “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли АҚШ элчихонаси томонидан ташкил қилинган халқаро лойиҳасида унумли фойдаланилган (Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими 62-умумий ўрта таълим мактаби 7.11.2024 йил 31-маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида мақол ҳамда маталларнинг таржима қилинган вариантларидан мактаб ўқувчиларига инглиз тили дарсларида ўргатиш лойиҳа доирасида самарали амалга оширилган;
лингвомаданиятшунослик, прагмалингвистика, семиотика ва семантика соҳаларининг узвий боғлиқлиги асосида мақол ва маталларнинг халқ ижоди маҳсули сифатида тадқиқ қилиш икки халқнинг ўзига хослигини намоён этиб, маданиятларнинг бир бирини тушунишга замин яратиши ҳақида диссертациянинг илмий хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ойина.уз расмий электрон порталининг электрон тарғибот шаклига бағишланган туркум мақолалари, видеолавҳаларида ва рақамли тарғибот лабораториясида подкаст, ижтимоий ролик, қадриятларни акс эттирувчи ссенарийларни таёрлаш ва суратга олишда фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши Республика Маънавият ва маърифат маркази 07.10.2024 йил 21/63-163 маълумотномаси). Тадқиқот ишнинг натижалари баркамол авлодни тарбиялаш, ёш кадрларга хорижий тилларни ўргатиш масалаларида муҳим асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish