Умарова Хуршидахон Зикирёхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз насрида фалсафий-психологик роман поетикаси (Ўктам Усмоновнинг “Гирдоб” ва Сол Беллоунинг “Герсог” романлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2998.
Илмий раҳбар: Тоирова Наргиза Исаковна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Содиков Зохид Якубжанович, филология фанлари доктори, профессор; Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз насрида фалсафий-психологик роман поетикасини қиёсий аспектда тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фалсафий-психологик роман генезиси ва тараққиёт босқичлари, бадииятига хос хусусиятлар, жумладан, муаллиф бадиий ниятининг маълум бир фалсафий ғоя ва шахс руҳиятиининг ўзаро таъсири масалаларига йўналтирилганлиги, персонажларнинг руҳий қиёфаси фалсафий тушунчаларни таҳлил қилишга қаратилганлиги, сужетнинг воқеалар асосида эмас, қаҳрамон ўй-тафаккури билан ҳаракатланиши, борлиқ, мавжудлик каби умумбашарий фалсафий ғояларнинг сужет композициясида йетакчилик касб этиши каби поетик жиҳатлар жаҳон адабиёти намуналари мисолида тарихий, ижтимоий-сиёсий, адабий муҳит билан боғлиқ ҳолда аниқланган;
ХХ аср ўзбек ва АҚШ адабиётидаги фалсафий-психологик романларда давр мафкурасининг инсон руҳиятига таъсири, инсон ички олами тасвирига оид илмий-назарий ёндашувлар, онг оқими, ички монолог каби психологик тасвир воситаларининг етакчи ўрин эгаллаши исботланган;
Ўктам Усмонов ва Сол Беллоу фалсафий-психологик романларининг мавзу, ғоя, образлар тизимидаги ўзаро ўхшашликлари, сужет-композицион тузилиши ва бадиий асар тилидаги ўзига хос жиҳатлари қиёсланган; ёзувчиларнинг роман сужети ва композициясини қуришдаги услубий изланишлари ёритилган; фалсафий-психологик романда хронотоп шаклларининг бадиий характер руҳий ҳолати билан боғлиқлиги, даврнинг қаҳрамон руҳиятига таъсири масаласи асосланган;
“Гирдоб” ва “Герсог” романларида мураккаб характерга эга образларни яратиш, қаҳрамон маънавий-руҳий дунёсини ёритишда муаллиф биографиясидаги ҳаётий воқеа-ҳодисаларнинг акс этиши, психологик портрет яратишдаги ёзувчилар ижодий индивидуал жиҳатларининг устуворлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз насрида “Гирдоб” ва “Герсог” романлари тадқиқига асосланган фалсафий-психологик роман поетикаси мавзусида олиб борилган мазкур тадқиқот натижалари асосида олинган илмий ва амалий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ХХ аср ўзбек ва АҚШ адабиётида фалсафий-психологик романларда давр мафкурасининг инсон руҳиятига таъсири, инсон ички олами тасвирига оид илмий-назарий ёндашувлар, онг оқими, ички монолог каби психологик тасвир воситаларининг етакчи ўрин эгаллаши ўзбек насрида “Гирдоб” ва инглиз насрида “Герсог” романлари мисолидаги хулосалардан Фарғона давлат университетида 2021-2022 йилларга мўлжалланган СУЗ80021ГР3149 “Америcан Драма Cлуб” халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 8-июлдаги 04/3648-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмуни мукаммалашган, илмий далиллар билан бойитилган.
Ўктам Усмонов ва Сол Беллоу фалсафий-психологик романларининг ўзаро ўхшашликлари ва ўзига хос жиҳатлари, ёзувчиларнинг роман сужети ва композициясини қуришдаги услубий изланишларининг қиёсий тадқиқи, фалсафий-психологик романда хронотоп шаклларининг бадиий характер руҳий ҳолати билан боғлиқлиги, даврнинг қаҳрамон руҳиятига таъсири масаласига оид хулоса ва фикрлардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларга мўлжалланган СУЗ-800-21- ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 8-июлдаги 04/1988-сон маълумотномаси). Натижада романларнинг қиёсий таҳлили лойиҳа мазмунини илмий-назарий жиҳатдан бойитган;
“Гирдоб” ва “Герсог” романларида мураккаб характерга эга образларни яратиш, қаҳрамон маънавий-руҳий дунёсини ёритишда муаллиф биографиясидаги айрим воқеа-ҳодисаларнинг акс этиши, психологик портрет яратишдаги ёзувчилар ижодий индивидуал жиҳатларининг устуворлиги юзасидан чиқарилган хулоса ва таҳлил натижаларидан Наманган муҳандислик-технология институти “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган муҳандислик-технология институтининг 2024-йил 31-июлдаги 1853-024-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий поетикага оид қисми илмий жиҳатдан бойишига эришилган.