Рахмонова Ирода Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “фоод/озиқ-овқат” компонентли фразеологизмлар тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.2.PhD/Fil4886
Илмий раҳбар: Умарова Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:Ғаниева Шодия Азизовна, филология фанлари доктори, доцент; Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мазкур диссертацион ишнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги “фоод/озиқ-овқат” компонентли фразеологик бирликларнинг лексик, грамматик, семантик жиҳатларини таҳлил қилиш ҳамда таржима қилиш муаммоларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“фоод/озиқ-овқат” компонентли фразеологик бирликларнинг энг қадимий лексик қатламларга мансублиги, уларнинг айрим гуруҳлари ривожланиш табиати ва интенсивлиги, бирликларда маълум маданий кодларнинг шаклланганлиги, уни ифодаловчиларнинг рамзийлиги ҳамда метафоризация имконияти, шунингдек, у билан боғлиқ бир қатор лингвистик ва экстралингвистик омиллар далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги “фоод/озиқ-овқат” компонентли субстантив ибораларнинг шахсни тавсифлаш билан боғлиқлиги, улар ижобий ёки салбий баҳони ўз ичига олиши, ҳар икки тилда ҳам салбий баҳо ифодаловчи фраземаларнинг сон жиҳатидан кўплиги, феъл фраземаларда баҳо миносабати орқали шахс ҳолатининг тасвирланиши, ушбу бирликлар ўртасидаги фарқлилик нафақат миқдорий параметрга балки семантик томонга ҳам боғлиқлиги исботланган;
ҳар икки тил луғат таркибида “фоод/озиқ-овқат” компонентли фразеологизмларнинг сезиларли даражада устунлиги тил жамоаларининг тарихий тажрибаси, маданияти ҳамда руҳий-психологик тузилмасидаги ўзига хослик билан ажралиб туриши, шунингдек, фразеологик образлар тизимини маъжозий маънода англашнинг миллий ўзига хос имкониятлари асосланган;
инглиз ва ўзбек тиллари каби типологик ва генетик жиҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлмаган икки хил тил тизимининг “фоод/озиқ-овқат” компонентли фразеологик бирликлари таҳлилига дифференсиал ёндашув асосида фразеологик захирасининг ўзига хос табиати далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологизмларнинг чоғиштирма таҳлили бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
фразеологик бирликларнинг энг қадимий лексик қатламларга мансублиги, уларнинг айрим гуруҳларига хос ривожланиш табиати ва интенсивлиги, бу бирликларда маълум маданий кодларнинг мавжудлиги, уни ифодаловчиларнинг рамзийлиги ҳамда метафоризация имконияти, ҳар икки тилда ҳам салбий баҳо ифодаловчи фраземаларнинг сон жиҳатидан кўплиги, шунингдек, фраземалар билан боғлиқ бир қатор лингвистик ва экстралингвистик омиллар ҳақидаги илмий хулосалардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Давлат хореография академиясининг Ф3-2019081663-рақамли “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб (элеcтрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Давлат хореография академиясининг 2024-йил 30-сентябрдаги 1/04-125-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий жиҳатдан такомиллаштирилган;
ҳар икки тилнинг луғат таркибида фразеологизмларнинг сезиларли даражада устунлиги тил жамоалари тарихий тажрибаси, маданияти ҳамда руҳий-психологик тузилмасининг ўзига хослиги билан изоҳланиши мумкинлиги, шунингдек, фразеологик образлар тизимини маъжозий маънода англашнинг миллий ўзига хос имкониятлари борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг «Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда ёшлар ишлари агентлигининг фаолияти ва устувор вазифалари» номли бир ҳафталик семинар-тренинг, учрашувлар ва ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ҳамда маънавий савиясини юксалтириш мақсадида “Ёш китобхон” республика танловининг 2023-йилги мавсуми Фарғона вилояти босқичини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг бошқармасининг 2025-йил 17-январдаги 2-15-21-272-сон маълумотномаси). Натижада китобхонликнинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамиятига нисбатан аксиологик (қадриятли) муносабатларни янада юксалтиришга эришилган.
ўзбек ва инглиз тилларидаги фразеологик бирликлар тасвирининг ўхшашлиги ва фарқли томонлари; типологик ва генетик жиҳатдан кескин фарқланувчи икки хил лексик тизимнинг “фоод/озиқ-овқат” компонентли фразеологик бирликлар таҳлилига дифференсиал ёндашув асосида аниқланган мазкур тиллар фразеология фондининг ўзига хос миллий-маданий табиати юзасидан берилган хулоса ва тавсиялардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-2024-йилларда эфирга узатилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-сентябрдаги 01-12/141-сон маълумотномаси). Натижада “Маънавият сарчашмаси”, “Адабий муҳит”, “Махсус репортаж”, “Жараён” кўрсатувлари учун теленамойиш ва радио эшиттиришлар учун материаллар тайёрлашда кенг фойдаланилган.