Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдарова Умидахон Хожиакбар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тиллар мумтоз адабиётида сув архисемали бирликларнинг лингвомаданий хусусиятлари (ўзбек, инглиз ва япон тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.4.PhD/Fil4223.
Илмий раҳбар: Омонов Қудратилла Шарипович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ганиева Дилдора Азизовна, филлогия фанлари доктори, профессор; Абдуҳамидова Дилафруз Абдухабировна, филолоогия фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ўзбек, инглиз ва япон тилларида сув тушунчаларининг миллий-маданий хусусиятларини ўрганиш ва уларни адабий матнларда семантик, лингвомаданий таҳлил жараёнида қиёсий-чоғиштириш нуқтайи назарига кўра очиб беришдан иборат.  
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва жаҳон тилшунослигида сув билан боғлиқ тушунчаларнинг тадқиқига бағишланган ишлар ўрганилиб, тадқиқотлар бир ёки икки тил доирасида сув билан боғлиқ лексемаларининг этимологияси ва мақол, матал, иборалар ёрдамида ифодаланган лингвомаданий жиҳатларни акс эттиришга қаратилгани аниқланган; 
ўзбек, инглиз ва япон мумтоз адабиётида сув билан боғлиқ тушунчаларни ифодаловчи бирликлар миқдори лингвостатистик жиҳатдан исботланган;
қиёсланаётган тиллардаги мумтоз матнларда сув билан боғлиқ тушунчаларнинг семантик майдони умумий ва хусусий белгилари асосида тўрт гуруҳга ажратилиб, улар таркибида табиий сув ҳавзалари семантик жиҳатдан катта миқдорни ташкил этиши, сунъий сув ҳавзалари, табиат ҳодисаси ва ҳиссиёт билан боғлиқ сув лексемалари эса семалари кичикроқ кўламга эгалиги асосланган; 
мумтоз матнларда берилган сув лексемаларининг нейтрал, ижобий ва салбий семалари кўрсатилиб, уларнинг юзага келишида диннинг таъсири юқори экани, ўзбек лингвомаданиятида метафоралар орқали очиб берилган семалар асосий ўринни эгаллаши, инглиз лингвомаданиятида мақоллар, христиан таълимотига мурожаатнинг кўплиги, япон лингвомаданияти эса синто ва буддавийлик назариялари орқали ҳар учала лингвомаданиятда тафовутлар юзага келгани далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ўзбек ва жаҳон тилшунослигида сув билан боғлиқ тушунчаларнинг тадқиқига бағишланган ишлар ўрганилиб, тадқиқотлар бир ёки икки тил доирасида сув лексемаларининг этимологияси ва мақол, матал, иборалар ёрдамида ифодалаб келган лингвомаданий жиҳатларини акс эттиришга қаратилгани ва ўзбек, инглиз ва япон мумтоз адабиётида сув билан боғлиқ тушунчаларнинг  лингвостатистик миқдори билан боғлиқ таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2024-йил феврал ва август ойларидаги “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 29-августдаги 04-36-963-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар ссенарийлари лингвомаданий соҳага оид илмий янгиликлар билан бойитилган;
мумтоз матнларда берилган сув лексемаларининг нейтрал, ижобий ва салбий семалари кўрсатилган, уларнинг юзага келишида диннинг таъсири, ўзбек лингвомаданиятида метафоралар орқали очиб берилган семалар,  япон лингвомаданияти  акс эттирилган сув билан боғлиқ тушунчаларнинг лингвокултурологияси ифодаланган лингвомаданий хусусиятларига оид хулоса ва таклифлардан “Меморандум оф ундерстандинг бетwеен Фергана регионал адмиснтратион оф тҳе Републиc оф Узбекистан анд Ниппон аcадемй Жапан, Гунма” номли шартнома доирасида “Фарғона вилояти япон методикасига ихтисослаштирилган мактабларда япон тили ва маданиятини ўқитиш”га доир лойиҳада Фарғона вилоятининг 19 та мактабларида ўзбек ўқувчиларига япон маданияти ва адабиётини таништиришда тадқиқот манбаси ҳисобланган мумтоз манбадан, вака шеърий мисолларидан ва метафоралар ёрдамида япон жамиятининг эътиқодга доир қарашларини тушунтиришда фойдаланилган ва амалий ёрдам кўрсатилган (Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2024-йил 20-сентябрдаги 01-17/2771-сон маълумотномаси). Натижада диссертация хулосалари лойиҳа доирасида мактаб ўқувчиларининг япон маданияти ва адабиёти ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилган;
қиёсланаётган тиллардаги мумтоз матнларда сув билан боғлиқ тушунчаларнинг семантик майдони умумий ва хусусий белгилари асосида тўрт гуруҳга ажратилиб, улар таркибида табиий сув ҳавзалари семантик жиҳатдан катта миқдорни, аммо  сунъий сув ҳавзалари, табиат ҳодисаси ва ҳиссиёт билан боғлиқ сув лексемаларининг семалари кичикроқ кўламга эгалиги асосланган таклиф ва хулосаларидан Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистондаги элчихонасининг 2021-2023 йилларда фаолият олиб борган “Миндонобод Сателлите Аccесс Миcрошоларшип Програм” С-УЗ800-21-ГР-3126 халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган ( Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими, 62-умумий ўрта таълим мактабининг 2024-йил 27-декабрдаги 149-сон маълумотномаси). Натижада халқаро лойиҳа доирасида нашр этилган илмий мақолалар учун манба сифатида фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish