Джалилов Фаррух Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Зарафшон тоғ тизмаси булоқ ва чашмалари (Писидидае, Эуглесидае, Белграндиеллидае, Лймнаеидае, Пҳйсидае, Планорбидае) моллюскалари фаунаси ва экологияси (Ўзбекистонга қарашли қисми)», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/В917.
Илмий раҳбар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.02/30.07.2022.В.149.01.
Расмий оппонентлар: Ганджаева Лола Атаназаровна, биология фанлари доктори, профессор; Позилов Абдувойит Позилович., биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон тоғ тизмалари булақ ва чашмалари (Писидидае, Эуглесидае, Белграндиеллидае, Лймнаеидае, Пҳйсидае, Планорбидае) моллюскаларининг фаунасини аниқлаш, экологик ва тарқалиш хусусиятларини очиб бериш ҳамда муҳофаза чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Зарафшон тоғ тизмалари булоқ ва чашмалари сув экотизимларида Писидидае, Эуглесидае, Белграндиеллидае, Лймнаеидае, Пҳйсидае, Планорбидае оилаларига мансуб моллюскаларнинг 6 оила ва 7 та уруғга мансуб 24 тури аниқланган;
баландлик минтақалари бўйича моллюскаларнинг булоқ ва чашмаларда тарқалиш зичлиги ва экологик гуруҳларига кўра тақсимланиш хусусиятлари очиб берилган;
моллюскаларнинг булоқлар, чашмалар ва ариқларда тарқалишига ҳамда чиғаноқларининг ўзгарувчанлигига абиотик омилларнинг таъсири очиб берилган;
илк бор конхологик белгилари бир-бирига ўхшаш бўлган Э. туркистаниcа ва Э. глобуларис турларини рДНК ни 18С соҳасидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги ва олинган натижалар асосида алоҳида тур эканлиги исботланган;
булоқ ва чашмаларда тарқалган Куипериписидиум терекенсе ва Эуглеса облиқуата популяцияларда ёши, зичлигига ва чиғаноқлари ўлчамларига сув муҳити омилларининг таъсири исботланган;
индикатор турларидан сув сифатини баҳолашда фойдаланиш, камёб турларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган:
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зарафшон тоғ тизмаси булоқ ва чашмалари (Писидидае, Эуглесидае, Белграндиеллидае, Лймнаеидае, Пҳйсидае, Планорбидае) моллюскалари фаунаси ва экологияси (Ўзбекистонга қарашли қисми) юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Зарафшон тоғ тизмаси ҳудудидаги булоқ ва чашмаларда тарқалган моллюскалар Писидидае, Эуглесидае, Белграндиеллидае, Лймнаеидае, Пҳйсидае, Планорбидае оилалари эндем ва ноёб турлари ҳамда уларнинг ҳимояга муҳтож популяцияларини сақлаб қолиш бўйича чора-тадбирлар Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 30 август 03-03/3-4281-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзалари режимини тизимли бошқариш орқали моллюскаларнинг эндем ва ноёб турлари йўқолиш хавфи остида бўлган популяцияларини сақлаб қолиш ва уларни муҳофаза қилиш имконини берган;
Зарафшон тоғ тизмаси булоқ ва чашмаларида тарқалган Эуглеса авлодига мансуб Эуглеса туркистаниcа турини рДНК нинг ИЦ-2 соҳаси 5.8С. участкаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича олинган маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НСБИ) базасига (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов) жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг (НCБИ) 2023 йил 30 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, Эуглеса туркистаниcа (ОР616539) турининг идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда икки паллали моллюскаларни аниқлаш ҳамда филогениясини ўрганиш имконини берган.