Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойназаров Мухриддин Шуҳрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гетероциклик тузилишга эга фитогормонларнинг диазол, триазолли ҳосилалари ва уларнинг биологик фаоллиги», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/К895.
Илмий раҳбар: Джураев Тулкин Арзикулович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, DSc.03/05.06.2020.K/B.91.03.
Расмий оппонентлар: Шомуротов Шавкат Абдуганиевич, кимё фанлари доктори; Маулянов Салихжан Алимжанович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: гетероциклик тузилишли фитогормонлар ҳамда 3-О-АГИКни ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини авжлантирувчи, фунгицидлик хусусиятига эга бўлган ҳосилаларини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор индол-3-цирка ва индол-3-мой кислоталарнинг диазол, триазол ва 2,4-дихлор анилин билан янги амидлари (8 та) синтез қилиниб, улар орасида ИСК 3-АПИ амиди фитогормонал ҳамда фунгицидлик хусусияти бор бўлган гибрид модда эканлиги аниқланган;
3-О-АГлКнинг диазол ва 2,4-дихлор анилин билан янги амидли бирикмаларини синтез қилишнинг оптимал шароитлари аниқланган ва олинган бирикмаларнинг кимёвий тузилиши, ЯМР, ПМР ва масс-спектрометрия усуллари ёрдамида исботланган;
1-нафтил цирка ва 2-нафтокси цирка кислоталарининг диазол, триазол ва 2,4-дихлор анилин билан янги амидлари (8 та) синтез қилиниб, уларнинг тузилиши (УБ-, ИҚ-, 1Ҳ, 13C ЯМР-спектроскопия, масс-спектрометрия) ёрдамида исботланган;
гетероҳалқали тузилишга эга фитогормонларнинг ҳосил қилинган триазолли ҳосилалари ва 2,4-дихлор анилин билан ИСК 3-АПИ амиди буғдой дони унувчанлигини ошириш ҳамда ниҳолларнинг ўсиш-ривожланишини авжлантириш ва замбуруғли касалликларига қарши самарали таъсир этиш хусусиятларига эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гетероциклик тузилишли фитогормонларнинг диазол, триазолли ҳосилалари олиш ҳамда улар асосида ўсимликларнинг ўсиш-ривожланишини авжлантирувчи ва фунгицидлик хусусиятига эга бўлган воситалар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган ИМК-3АТ (индол-3-мой кислотанинг 3-амино-1,2,4-триазол амиди), ИМК-4АА (индол-3-мой кислотанинг 4-аминоантипирин амиди), ИСК-4АА (индол-3-цирка кислотанинг 4-аминоантипирин амиди), ИСК-3АПИ (индол-3-цирка кислотанинг Н-(3-аминопропил)-имидазол амиди, ИСК-3АТ (индол-3-цирка кислотанинг 3-амино-1,2,4-триазол амиди) препаратларидан ИЛ-4821023150 рақамли “Гулистон давлат университети “Шўрга чидамли ўсимликлар генбанки”даги истиқболли ўсимликлар гермоплазмаларини Оролнинг суви қуриган туби майдонларига экиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада Орол денгизининг “нол нуқта”сига чўғон, саксавул, олабута (Атраплех ҳолимус, Атраплех ундалата), балиқкўз, шўрак, донашўр, қора барак, терескен, баргсиз қандим, медузасимон қандим, черкез, қуёнжун уруғларини экишда ишлов беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 10.04 даги 4/17-2025-7-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлов берилган вариантларда 50-55% уруғлар униб чиқиши (назоратда 22-28%), ўсимлик ниҳолларининг биотик стресс омилларга чидамлилигини ошириш имконини берган;
синтез қилинган индол-3-мой кислотанинг 4-аминоантипирин амиди(ИМК-4АА), индол-3-цирка кислотанинг Н-(3-аминопропил)-имидазол амиди(ИСК-3-АПИ), индол-3-цирка кислотанинг 3-амино-1,2,4-триазол амидлари (ИСК-3-АТ) Боёвут туманидаги “Эзгу ният самараси” фермер хўжалигига қарашли шўрланган тупроқ шароитда ғалла етиштириш жараёнида экишдан олдин уруғларга ишлов бериш ва вегетатив ривожланиш босқичларида ниҳолларни ўсиши ва ривожланишини авжлантирувчи стимулятор сифатида экин майдонларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фермерлар кенгашининг 2024-йил 4-июлдаги 01/03-1220 сонли маълумотомаси). Натижада, буғдойнинг унувчанлиги препаратлар билан ишлов берилган вариантларда 95-98% (назоратда эса 87-88%) бўлиб, илдиз чириш ва ниҳолларнинг замбуруғли касалликлар билан касалланиш ҳолати кузатилмаганлигига кўра буғдой дони ҳосилдорлигини 75 сентнерга (назоратда эса 71  сентнер) ошириш имконини берган; 
индол-3-мой кислотанинг 4-аминоантипирин амиди (ИСК 4-АА ) бирикмасининг 10-5 М консенрацияли эритмалари Боёвут туманидаги “Эзгу ният самараси” фермер хўжалигига қарашли экин майдонларида буғдой ниҳолларининг вегетатив ривожланиш босқичларида ниҳолларнинг касалланишини олиш мақсадида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Фермерлар кенгашининг 2024 йил 4 июлдаги 01/03-1220 сонли маълумотомаси). Натижада, ўсимлик ниҳолларининг биотик омилларга нисбатан иммунитети ошиши ҳисобига ҳосилдорликни назоратга нисбатан 2 баробар ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish