Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулбоева Дилафруз Рузибоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Саноат чиқинди сувларидан Cу(ИИ) ва Зн(ИИ) ионларини баъзи азот тутган реагентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/К665.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайҳо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Қобилжон Гафурович, техника фанлари доктори, профессор; Алиева Муқаддас Тўйчиевна, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат чиқинди сувларидан таркибидаги  Cу(ИИ) ва Зн(ИИ) ионларини, комплекс ҳосил қилувчи азот тутган реагентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш ва тозалашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ортофосфор кислотаси, полиетиленполиамин, пентаеритрит асосидаги азот тутган янги селектив ионитлар олинган, уларнинг комплекс ҳосил қилиш мақбул шароитлари, таркиби ва тузилиши аниқланган;
аурин ва аурин ҳосилалари асосидаги иммобилланган органик реагентларнинг кимёвий ва сорбсион-аналитик хусусиятлари ҳамда мис ва рух ионлари билан комплекс ҳосил қилиш механизми илмий исботланган; 
атроф муҳитни муҳофаза қилишда зарарли металл ионлари билан ҳосил қилинган комплекс бирикманинг таркибий нисбати Cу:Р=1:2 ва Зн:Р=1:2 эканлиги ҳамда квант кимёвий ҳисоблашлар ва комплекс зарядни аниқлаш натижаларига асосан комплекснинг тузилиши аниқланган;
аурин ва аурин ҳосилалари асосидаги иммобилланган органик реагентлар билан атроф муҳитни муҳофаза қилишда мис ва рух комплекс ҳосил қилишининг метрологик ва аналитик хоссалари аниқланган;
сорбентларга иммобилланган органик реагентлар ёрдамида мис(ИИ) ва рух(ИИ) ионларини экологик обектлар таркибидан сорбсион-спектрофотометрик аниқлаш ва тозалашнинг янги усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат чиқинди сувларидан Cу(ИИ) ва Зн(ИИ) ионларини баъзи азот тутган реагентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аурин ва аурин нитробирикмалари ҳамда аурин сулфо бирикмалари асосидаги иммобилланган органик реагентлари “Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасида амалиётга жорий қилинган (“Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг 2024 йил 29 мартдаги П04/ШЕ-1316-сон маълумотномаси). Натижада, саноат чиқинди сувлари таркибидаги Зн(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларини ҳар хил муҳитда аниқлаш ва тозалаш имконини берган;
саноат чиқинди сувларидан Cу(ИИ) ва Зн(ИИ) ионларини баъзи азот тутган реагентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш усуллари “Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасида амалиётга жорий қилинган (“Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг 2024 йил 29 мартдаги П04/ШЕ-1316-сон маълумотномаси). Натижада, азот тутган органик реагентларни иммобиллаш асосида ишлаб чиқилган сорбентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш, ҳамда мавжуд усулларини оптималлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish