Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Рустам Юлдашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оммавий спортни ривожлантириш жараёнида инсон капиталидан самарали фойдаланиш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped822.
Илмий раҳбар: Ярашев Комилжан Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Мухсинбек Сотиболдиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мухаммадиев Комил Бурхонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оммавий спортни ривожлантириш жараёнида инсон капиталидан самарали фойдаланиш орқали жисмоний тайёргарлик даржасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасалари талабаларини оммавий спортга жалб қилиш мақсадида ижтимоий-иқтисодий шароитдан келиб чиқиб, жисмоний тайёргарликни оширишга таъсир кўрсатувчи спорт турлари машқларининг комплекс дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига, жисмоний тайёргарлик даражаларини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак тренер-ўқитувчиларнинг педагогик консепйиларини шакллантиришда шуғулланувчиларнинг спорт ўйинлари асосида жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича махсус жисмоний машқлар мажмуасидан фойдаланиш ҳисобига соғломлаштириш жараёнидаги инсон капиталлари компетенсиялари оширилган; 
олий таълим муассасалари талабаларининг касбий билимларини, инсон капиталларини ривожлантиришга қаратилга жисмоний машқларни уч ойлик мезоцикл дастурини шиддат зоналари бўйича тақсимланган ҳолда шуғуллантириш орқали малакали мутахассисларни тайёрлаш имкониятлари оширилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг спорт таълим муассаларида оммавий спортни ривожлантиришига қаратилган, шуғулланувчиларнинг жисмоний имкониятларини инобатга олган ҳолда тўп билан бажариладиган машқлар ва ҳаракатларни такрорланишлар таъсири асосида босқичли равишда фойдаланиш орқали жисмоний сифатларни оширишнинг инновацион консептуал методологиялари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. оммавий спортни ривожлантириш жараёнида инсон капиталидан самарали фойдаланиш орқали жисмоний тайёргарлик даржасини ошириш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
олий таълим муассасалари талабаларини оммавий спортга жалб қилиш мақсадида ижтимоий-иқтисодий шароитдан келиб чиқиб, жисмоний тайёргарликни оширишга таъсир кўрсатувчи спорт турлари машқларининг комплекс дастури назарий ва амалий тавсиялар “Жисмони тарбия ва спорт менежменти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 21-ноябрдаги 03-16/11861-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг исмоний тарбия ва спорт менежменти” фанини ўзлаштириш 40 % га, “Оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкиллаштириш” фанини ўзлаштириш 45 % га ошган;
бўлажак тренер-ўқитувчиларнинг педагогик консепйиларини шакллантиришда шуғулланувчиларнинг спорт ўйинлари асосида жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича махсус жисмоний машқлар мажмуасидан фойдаланиш бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаларининг машғулот жараёнларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 21-ноябрдаги 03-16/11861-сон маълумотномаси). Натижада, турникда тортилиш 2,88 % га, 100 метрга югуриш 1,20 % га, турган жойда узунликга сакраш 1,28 % га, гимнастика ўриндиғида оёқ тиззаларини букмаган ҳолди олдинга энгашиш 3,15 % га ошган;
олий таълим муассасалари талабаларининг касбий билимларини, инсон капиталларини ривожлантиришга қаратилга жисмоний машқларни уч ойлик мезоцикл дастурини шиддат зоналари бўйича тақсимланган ҳолда шуғуллантириш бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ва психология (спорт) таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг назарий ҳамда амалий машғулот жараёнларига тадбиқ қилинган (Ўзбекис тон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 21-ноябрдаги 03-16/11861-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний сифатлари ҳамда фанларни ўзлаштириш 25 % га ошган;
олий таълим муассасалари талабаларининг спорт таълим муассаларида оммавий спортни ривожлантиришига қаратилган, шуғулланувчиларнинг жисмоний имкониятларини инобатга олган ҳолда тўп билан бажариладиган машқлар ва ҳаракатларни такрорланишлар таъсири асосида босқичли равишда фойдаланиш бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Нукус филиали талабаларининг машғулот жараёнларига ва тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 21-ноябрдаги 03-16/11861-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг жисмоний сифатлари 14 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish