Sayt test rejimida ishlamoqda

Утаев Зафар Мухтаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув-машғулот гуруҳида қисқа масофаларга югурувчи спортчиларни мусобақага тайёрлаш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4644.
Илмий раҳбар: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич педагогика фанлари доктори (DSc),профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Солиев Иқроржон Розиқович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-машғулот гуруҳи спринт югурувчи қизларни мусобақаолди тайёргарлиги босқичида спринтерлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқув машғулот босқичидаги спринт масофаларга югурувчиларнининг тезкор-чидамлилигини оширишга қаратилган, белгиланган йўналишларни ўзгартирган ҳолда олдинга, орқага югуриш, шиддат зоналарида оёқни портловчи кучини юк тортиш мосламалари орқали махсус югуриш машқларини стартдан чизиғидан беш метргача бўлган масофага праг усулида югуриб ўтиш ҳисобига махсус тезкор-куч чидамлилиги ошириш услубияти такомиллаштирилган; 
ўқув машғулот гуруҳи, қисқа масофага югурувчиларининг машғулот методикасини ишлаб чиқиш учун йиллик тайёргарлик юкламаларининг турли босқич ва даврларида, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган югуриш дастурларини режалаштиришда, ҳажм ва шиддат зоналарини оптимал тузилмасини йиллик циклларга сингдириш ҳисобига спорт натижасини юксалтириш имконияти кенгайтирилган;
қисқа масофага югурувчиларни, йиллик календар режаларда белгиланган мусобақа фаолиятига тайёргарлик юкламаларини рацион тақсимлашда, машғулотнинг якунловчи қисмга оёқ, қўл ва бел мушаклари учун гиперекстензия ҳамда стретчинг машқларини қўллаш орқали маъсулиятли мусобақаларда мушаклардаги тиришиш белгиларини олгини олиш имкониятлари кенгайтирилган;
спринт масофаларга югурувчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик босқичини такомиллаштиришда, турли хил тезланишларда анаероб ва аралаш шиддат зоналарида интервал кўрсатмаларга биноан масофаларни бўлакларга тақсимлаган ҳолда югуриб ўтиш, ўнг ва чап оёқ ассиметрияси ва қадамлар суъратини ошириш дастуридан фойдаланиш ҳисобига техник жиҳатдан тежамли югуриш ҳамда мусобақаларда ўртача тезликдан кескин старт тезлигига ўтиш имкониятлари такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув-машғулот гуруҳи қисқа масофаларга югурувчи спортчиларнинг комплекс тайёргарлигини ривожлантириш методикасини илмий-педагогик асослаш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ўқув машғулот босқичидаги спринт масофаларга югурувчиларнининг тезкор-чидамлилигини оширишга қаратилган, белгиланган йўналишларни ўзгартирган ҳолда олдинга, орқага югуриш, шиддат зоналарида оёқни портловчи кучини юк тортиш мосламалари орқали махсус югуриш машқларини стартдан чизиғидан беш метргача бўлган масофага праг усулида югуриб ўтиш бўйича таклифлар Бухоро вилояти Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг енгил атлетика машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 
2-декабрдаги 03-16/12296-сон маълумотномаси). Натижада, қисқа масофага югурувчи қизларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 8,8 % га яхшиланган;
ўқув машғулот гуруҳи, қисқа масофага югурувчиларининг машғулот методикасини ишлаб чиқиш учун йиллик тайёргарлик юкламаларининг турли босқич ва даврларида, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган югуриш дастурларини режалаштиришда, ҳажм ва шиддат зоналарини оптимал тузилмасини йиллик циклларга сингдириш бўйича таклиф ва тавсиялар Қашқадарё вилояти Қамаши тумани 1-сонли спорт мактаби енгил атлетика машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 2-декабрдаги 03-16/12296-сон маълумотномаси). Натижада, қисқа масофага югурувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги 7,8 % га яхшиланган; 
қисқа масофага югурувчиларни, йиллик календар режаларда белгиланган мусобақа фаолиятига тайёргарлик юкламаларини рацион тақсимлашда, машғулотнинг якунловчи қисмга оёқ, қўл ва бел мушаклари учун гиперекстензия ҳамда стретчинг машқларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар енгил атлетика машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 
2-декабрдаги 03-16/12296-сон маълумотномаси). Натижада, Мамадуллаева Машҳура Ўзбекистон чемпионатида 100 метр масофага югуришда 12.53 сонияда югуриб ИИИ-ўринни эгаллаган;
спринт масофаларга югурувчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик босқичини такомиллаштиришда, турли хил тезланишларда анаероб ва аралаш шиддат зоналарида интервал кўрсатмаларга биноан масофаларни бўлакларга тақсимлаган ҳолда югуриб ўтиш, ўнг ва чап оёқ ассиметрияси ва қадамлар суъратини ошириш дастуридан фойдаланиш бўйича таклифлар Самарқанд вилояти Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг енгил атлетика машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 2-декабрдаги 03-16/12296-сон маълумотномаси). Натижада, спорт мактаби ўқувчилари Рахимова Маржона Ўзбекистон кубогида 4х200 эстафетали югуриш баҳсида жамоавий ҳисобда 1:49.69 сония югуриб фахрли И-ўринни эгаллаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish