Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерзодхон Юнусович Махмудовнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Қўқон хонлигининг дипломатик алоқалари (1709-1876)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.3.PhD / Tar. 56.01
Илмий маслаҳатчи: Гулчеҳра Агзамова, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Абдулаҳад Хўжаев, тарих фанлари доктори, профессор; 
Ҳайдарбек Назирбекович Бобобеков, тарих фанлари доктори, профессор;
Скот Леви, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1709-1876 йилларда Қўқон хонлиги дипломатик алоқаларининг Ўзбек давлатчилиги тарихида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Қўқон хонлиги дастлаб Бухоро хонлиги билан расмий келишув шартномаларини тасдиқлаш орқали халқаро мақомини қонунийлаштиришни уддасидан чиққанлиги, Эрдонахон (1753-1763) томонидан 1760 йилларда Чин империясининг Шарқий Туркистонга нисбатан ҳарбий ҳаракатларига қарши Туркистон хонликлари ҳамда минтақада ҳарбий жиҳатдан бир мунча кучайган Дурронийлар сулоласини иттифоқчиликка тортиши, бунинг оқибатида Чин империяси билан иқтисодий манфаатлар келтирадиган сулҳ келишувларини қўлга киритганлиги унинг ташқи дунёда ўзининг сиёсий мавқеи ва мақомини ўрната олганлиги даллиланган;
19-юзйилликнинг бошларига келиб, хонликнинг Россия империяси, Усмонийлар давлати, Ҳиндистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатиши орқали  глобал дунё билан фаол сиёсий-иқтисодий муносабатларга киришганлиги, хусусан, Олимхон (1800-1811), Умархон (1811-1822), Муҳаммад Алихонлар (1822-1841)  Россия билан савдо муносабатларини ўрнатиши, Қўқон савдогарлари учун империя ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича савдо имтиёзлари бериш масаласида, ўсиб бораётган Россия империяси тажовузи ҳавфи остида Усмонийлар давлати ҳамда Ҳиндистон билан ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш учун муайян кўмак – қурол-аслаҳаларнинг намуналарини олиш, ҳарбийларни тайёрлаш, тоғ-кон ишларига мутахассислар жалб этиш ҳамда махсус қўлланмалар олиш масалаларида олиб борган дипломатик муносабатларини таҳлили орқали “Қўқон хонлиги изоляциядаги қолоқ давлат” деган қарашнинг нотўғри эканлиги исботланган;
19-юзйилликнинг бошларида ташқи сиёсий алоқаларга катта эътибор берган Минг сулоласи вакиллари унинг ташкилий томонлари – элчиларнинг ҳавфсизлиги, таъминоти, уларга хонлик ҳудудида муайян давр мобайнида истиқомат қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга катта эътибор қаратиб, айрим қўшни давлатлар, ҳатто, Усмонийлар давлатидан фарқли равишда дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаш  мақсадида пойтахт шаҳарнинг четидаги Афғонбоғ мавзесида хорижий элчилар вақтинча турадиган махсус қароргоҳ барпо қилингани, бу ҳолат орқали эса хонликнинг 19-юзйилликнинг бошларида ташқи сиёсий алоқаларга катта эътибор бергани далилланган;
Эрдонахон (1753-1762), Норбўтахон (1763-1799), Олимхон (1799-1811), Умархон (1811-1822), Муҳаммад Алихонлар (1822-1841)  Чин империяси билан Кошғар хожалари масаласида олиб борган дипломатик муносабатларида бир томондан сиёсий устамонлик орқали Кошғар, Ёркенд ва бошқа ҳудудларда қўқонлик савдогарлар, мусулмон аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган, савдо йиғимлари ва божларини тўплаб хонликка юборадиган сиёсий бошқарув органи бўлган консулликлар (Қўқон оқсоқоллиги) фаолиятини йўлга қўйишга эришиши хонликнинг Шарқий Туркистонга сиёсий  даъвогарлигининг натижаси бўлса, иккинчи томондан, ушбу дипломатик ютуқ бу худуддан олинадиган савдо божлари ҳамда йиллик 1000 кумуш ёмбу миқдоридаги улуш хонлик учун давлат хазинасини тўлдирадиган яна бир манба бўлиб хизмат қилганлиги очиб берилган. 
Совет тарихшунослигида шаклланган Буюк Британия Туркистон хонликларига “кўз тиккан” деган қарашлар, дунё тарихшунослигида эса инглиз-рус рақобати сифатида талқин қилинган “Катта ўйин” (“Греат Гаме”) назарияси Туркистонни эгаллашга қаратилган деган ёндашув 1840-1860 йилларда Британия ҳукуматининг Ҳиндистондаги бошқаруви вакиллари томонидан қайд этилган ва ҳозирда Британия кутубхонаси ҳамда Ҳиндистон Миллий архивида сақланаётган хужжатлар асосида нотўғри эканлиги, аслида бу жараёнлар Буюк Британиянинг Россия империясини Ҳиндистонга яқинлаштирмасликка қаратилган сиёсати бўлганлиги далилланди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қўқон хонлиги дастлаб Бухоро хонлиги билан расмий келишув шартномаларини тасдиқлаш орқали халқаро мақомини қонунийлаштиришни уддасидан чиққанлиги, Эрдонахон (1753 – 1763) томонидан 1760-йилларда Чин империясининг Шарқий Туркистонга нисбатан ҳарбий ҳаракатларига қарши Туркистон хонликлари ҳамда минтақада ҳарбий жиҳатдан кучайган Дурронийлар сулоласини иттифоқчиликка тортиши, бунинг оқибатида Чин империяси билан иқтисодий манфаатлар келтирадиган сулҳ келишувларини қўлга киритганлиги унинг ташқи дунёда ўзининг сиёсий мавқеи ва мақомини ўрната олганлигига оид маълумотлардан 2016 – 2018 йилларда Тарих институтида бажарилган И1-ФА-Г003-ИЗ-2015-0907175446 “Ўзбекистонда элчилик хизмати тарихидан лавҳалар” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2024-йил 2-октябрдаги 3/1255-2183-сон маълумотнома). Натижада Қўқон ташқи дунёда ўзининг сиёсий мавқеи ва мақомини ўрната олганлигини кўрсатиб беришга хизмат қилган;
19-юзйилликнинг бошларига келиб, хонликнинг Россия империяси, Усмонийлар давлати, Ҳиндистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатиши орқали  глобал дунё билан фаол сиёсий-иқтисодий муносабатларга киришганлиги, хусусан, Олимхон (1800 – 1811), Умархон (1811 – 1822), Муҳаммад Алихонлар (1822 – 1841)  Россия билан савдо муносабатларини ўрнатиши, Қўқон савдогарлари учун империя ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича савдо имтиёзлари бериш масаласида, ўсиб бораётган Россия империяси тажовузи ҳавфи остида Усмонийлар давлати ҳамда Ҳиндистон билан ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш учун қурол-аслаҳаларнинг намуналарини олиш, ҳарбийларни тайёрлаш, тоғ-кон ишларига мутахассислар жалб этиш ҳамда махсус қўлланмалар олиш масалаларида олиб борган дипломатик муносабатларга оид таҳлиллардан “Қўқон хонлигининг Усмонийлар давлати билан дипломатик алоқаларига доир Усмонли архивидан аниқланган ҳужжатлар” мавзусида Туркия Республикаси Карабук университети Тарих бўлимининг бакалавр, магистр, докторантлари ҳамда профессор-ўқитувчилари учун махсус семинарда фойдаланилган (2018-йилнинг 12-октябрида Карабук университетининг маълумотномаси). Ушбу маълумотлар таҳлили “Қўқон хонлиги изоляциядаги қолоқ давлат” деган қарашнинг нотўғри эканлигини далиллашга хизмат қилган;
19-юзйилликнинг бошларида ташқи сиёсий алоқаларга катта эътибор берган Минг сулоласи вакиллари унинг ташкилий томонлари – дипломатик тартиб қоидалар, элчиларни кутиб олиш, қабул маросими, уларнинг  ҳавфсизлиги, таъминоти, уларга хонлик ҳудудида муайян давр мобайнида истиқомат қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга эътибор қаратиб, дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида пойтахт шаҳарнинг четидаги Афғонбоғ мавзесида хорижий элчилар вақтинча турадиган махсус қароргоҳ барпо қилингани тўғрисидаги хулосалардан Тарих институтида 2007 – 2011 йилларда бажарилган ФА-Ф8-044 “ХВ-ХИХ асрнинг биринчи ярмидаги халқаро алоқалар тизимида Ўзбекистоннинг тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2024-йил 2-октябрдаги 3/1255-2183-сон маълумотнома). Бу эса Қўқон хонлигининг 19-юзйилликнинг бошларида ташқи сиёсий алоқаларга катта эътибор берганлигини асослашга хизмат қилган;
Эрдонахон (1753 – 1762), Норбўтахон (1763 – 1799), Олимхон (1799 – 1811), Умархон (1811 – 1822), Муҳаммад Алихонлар (1822 – 1841)  Чин империяси билан Кошғар хожалари масаласида олиб борган дипломатик муносабатларида Кошғар, Ёркенд ва бошқа ҳудудларда қўқонлик савдогарлар, мусулмон аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган, савдо йиғимлари ва божларини тўплаб хонликка юборадиган сиёсий бошқарув органи бўлган консулликлар (Қўқон оқсоқоллиги) фаолиятини йўлга қўйишга эришиши хонликнинг Шарқий Туркистонга даъвогарлигининг натижаси бўлса, иккинчи томондан, бу худуддан олинадиган савдо божлари ҳамда йиллик 1000 кумуш ёмби миқдоридаги улуш хонлик учун давлат хазинасини тўлдирадигани тўғрисидаги хулосалардан Тарих институтида 2012 – 2014 йилларда бажарилган А1-ФА-О-13634 ФА-А1-ГО39 “Ўзбекистон давлатчилиги тизимида дипломатик институтлар: тараққиёт босқичлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари (Х-ХИХ аср биринчи ярми)” мавзусидаги  амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2024-йил 2-октябрдаги 3/1255-2183-сон маълумотнома). Натижада савдо божлари ва дипломатик муносабатлардаги келишувлар натижасидаги даромадлар хонлик учун давлат хазинасини тўлдирадиган яна бир молиявий манба бўлиб хизмат қилганлигини асослашга имкон берган;
Туркия, Буюк Британия ҳамда Ҳиндистондаги архив ва қўлёзма жамғармаларидаги нодир асарлар ва ҳужжатлар ўрганилиб, улардаги маълумотлар асосида Қўқон хонлигининг Афғонистон, Ҳиндистон билан олиб борган дипломатик алоқаларининг муҳим жиҳатларига доир маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Тарихий савол”, “Қисмат”, “Жавоҳир”, “Элчилик тарихи” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024-йил 20-сентябрдаги 06-28-841-сон маълумотномаси). Ушбу масала Буюк Британиянинг Туркистонни босиб олиш режаси бўлмаганлиги, аксинча Россия империясини Ҳиндистонга яқинлаштирмасликка қаратилган сиёсати бўлганлигини очиб беришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish