Диёра Абдурашидовна Ташкенбаеванинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср инглиз тарихшунослигида мустамлака туркистон ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти муаммоларининг ёритилиши” 07.00.08 -Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № Б2017.3.PhD/Tar187.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳамммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Илмий раҳбар: Нодира Раҳмановна Махкамова тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар тарих фанлари доктори, профессор Шуҳрат Эргашев, т.ф.н. Асадова Шоира Иноятовна
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср инглиз тили тарихшунослигидаги мустамлака Туркистондаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихига оид асосий йўналиш ва ёндашувларини баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср инглиз тилли тарихшуносликда Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тарихининг ўрганилишини 2 босқичга ажратилгани исботланган: XVIII асрнинг иккинчи ярми- ХIХ аср охирларини қамраб олган биринчи босқич учун минтақа, аҳолисининг ижтимоий таркиби, ҳунармандчилиги, шаҳарлар ҳаёти, маҳаллий аҳолининг маросим ҳамда анъаналари ҳақида тарихий билимларнинг тўпланиши хос бўлиб, улар муаллифларнинг бевосита иштирокидаги қайдлар, кундаликлар, дипломатик ҳисоботларида, шунингдек алоҳида асарларда мужассамлашиб, тарихшуносликнинг бу манбалари шаклига хос бўлган субъектив хусусиятларни намоён қилиши, ХХ асрни қамраб олган иккинчи босқичда инглизтилли тадқиқотчилар манбалардан эркин фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлганликлари туфайли, ўз асарларини мавжуд асарлар талқини, шахсий алоқалари орқали олинган узуқ юлуқ маълумотлар асосида яратганликлари кўрсатиб берилди.
Туркистоннинг иқтисодий ривожланишига оид инглизтилли тадқиқотлар таҳлили репрезентатив манбавий асосларини ёқлиги сабабли Туркистон ўлкаси жамияти ижтимоий тузилишидаги ўзгаришлар, саноат ривожланишидаги муаммолар каби масалаларни баҳолашда баъзи зиддиятлар, келишмовчиликлар вужудга келгани, деҳқонлар, ҳунармандлар ва савдогарлар ҳаётидаги ижобий ва салбий ўзгаришларнинг холис манзарасини тасвирлаш имкони бўлмаганини кўрсатгани асосланди;
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб инглизтилли тарихшуносликнинг Туркистондаги маданий ҳаёт, диний эътиқодлар, таълим ва маънавий-маърифий ҳаёт масалаларига қизиқишининг сусайиб борганлиги кузатилиб, бу ҳолат Совуқ урушнинг бошланиши унинг натижасида илмий ҳамкорликнинг тўхтатилиши билан изоҳланиб, ушбу мавзуга доир яратилаётган илмий асарларга салбий таъсир кўрсатгани аниқланди;
Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишига доир нуқтаи назари коммунистик мафкура тазйиқи остида бўлган совет муаллифлари асарларидаги ёндашувлар ва қарашлардан концептуал жиҳатдан фарқ қилганлиги, айни пайтда хорижий тадқиқотлар методологияларнинг хилма хиллиги билан ажралиб туриши белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ушбу тадқиқотдан олинган хулосалар ва таклифлар қуйидагича амалиётга татбиқ этилди:
Буюк Британиянинг Марказий Осиё тадқиқотлари илмий натижалари ва хулосалари ХХ аср бошларига келиб мустаҳкам манбавий асосига, хусусан, мусулмон тарихнавислигига, хитой манбаларига ва ўрта аср Эвропа адабиётшунослигига таяниб амалга оширилдики, бу уларнинг фаолияти йўналишларига катта таъсир кўрсатди. ХХ асрнинг 50-йилларида Буюк Британия ва АҚШда Туркистоннинг кундалик ҳаётини ҳамда бутун минтақа тарихини ўрганиш учун кўп тармоқли илмий-тадқиқот инфратузилмаси яратилган бўлиб, улар фаолиятининг натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстона алоқалар қўмитаси контенти мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 14-февралдаги 14-07-249-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий хулосаларнинг қўлланилиши ХХ аср бошларига мансуб инглиззабон тадқиқотларнинг библиографик кўрсаткичини тузишда, шунингдек, Туркистонда маданий ва иқтисодий соҳаларининг инглиз тарихшунослигидаги талқинини ёритишда асос бўлиб хизмат қилди.
Хорижий инглизтилли муаллифлар томонидан Туркистон тарихи бўйича олиб борилган тадқиқотлар таҳлили натижалари ва уларнинг Туркистон туб аҳолиси жамиятининг ижтимоий тузилмасидаги ўзгаришлар каби муаммоларни баҳолашдаги турлича ёндашувлари, зиддиятлар сабаблари, яратилган асарларда саноат, ҳунармандчилик ва савдони ривожлантириш муаммолари, шунингдек, Туркистон туб аҳолисининг дини, маърифати ва маънавий-ахлоқий ҳаёти масалаларига этарлича эътибор берилмаганлиги ҳақида “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийларини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Давлат унитар корхонасининг 2024-йил 20-февралдаги 02-30-270-сонли маълумотномаси).Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида кенг жамоатчилик эътиборига Туркистон тарихидаги муҳим воқеаларга Ғарб олимларининг муқобил қарашлари уни холис ёритиш мақсадида ҳавола этилди.
Туркистон тарихи бўйича хорижий инглизтилли муаллифлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар таҳлили натижалари ва уларнинг Туркистон туб аҳолиси жамиятининг ижтимоий тузилмасидаги ўзгаришлар каби муаммоларни баҳолашдаги турлича ёндашувлари, зиддиятлар сабаблари, яратилган асарларда саноат, ҳунармандчилик ва савдони ривожлантириш муаммолари, шунингдек, Туркистон туб аҳолисининг дини, маърифати ва маънавий-ахлоқий ҳаёти масалаларига этарлича эътибор берилмаганлиги ҳақида “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Этно” кўрсатуви ссенарийларини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Давлат унитар корхонасининг 2024-йил 20-февралдаги 02-30-270-сонли маълумотномаси, ЎзР ФА Тарих институти 2019-йил 15-август 92,93-сонли маълумотномалари ). Мазкур маълумотлар тарихий обидаларимиз ва бой маънавий меросимизни хорижий тадқиқотчилар нигоҳидаги қизиқарли тафсилотларини ёритишга хизмат қилди. Шунингдек, Туркистоннинг иқтисодий ва маданий ҳаётига оид янги тадқиқотларга ҳам илмий асос бўлиб хизмат қилган.
Туркистон ўлкаси тарихига оид ХХ аср инглизтилли тадқиқотлар қўлёзма манбалар, архив ҳужжатлари, Туркистон ўлкасида бўлган тадқиқотчилар, сайёҳлар, дипломатларнинг хотиралари ва саёҳатномаларида ўлканинг метрополиянинг қўшимча хом ашё манбасига айлантирилиши, Россия империяси мустамлакачилиги қарор топиши билан минтақанинг ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришлар, ўзига хос диний сиёсати, маҳаллий деҳқонлар, ҳунармандлар ва савдогарлар ҳаётидаги ижобий ва салбий характердаги ўзгаришлар акс этган маълумотлар асосида ёзилганлиги ҳақидаги назарий хулосалар Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган музей фондини бойитиш учун фойдаланилган. (Қатағон қурбонлари хотираси Тошкент музейи 2024 йил 7 октябрдаги 245-сонли маълумотномаси). Музей-қўриқхона фаолияти учун тақдим этилган манбалар ва адабиётлар тавсифи ҳамда рўйхати мутахассислар, илмий ходимлар учун инглиз тарихшунослиги бўйича илмий-амалий йўриқнома сифатида хизмат қилади.