Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Бехзод Шухратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда молиявий хавфсизликни таъминлаш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3466. 
Илмий раҳбар: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Уктамов Хусниддин Фахриддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: О'збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда молиявий хавфсизликни таъминлаш имкониятларидан фойдаланиш механизмлари ва чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
яширин иқтисодиёт даражасини камайтиришнинг солиқ маъмуриятчилиги самарали воситалари ва улар таъсирчанлигини ошириш орқали молиявий хавфсизликни таъминлаш самарадорлиги асосланган;
молиявий хавфсизликни таъминлашда пул-кредит сиёсатининг стратегик аҳамиятдаги, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш йўналишидаги, коммуникация йўналиши бўйича самарали тадбирларни ишлаб чиқиш асосланган;
хорижий кредитлардан фойдаланиш амалиётида давлат молиявий хавфсизлигини таъминлаш кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида марказлашган инвестициялар умумий ҳажмда давлат кафолати остидаги хорижий кредитларнинг иштироки улушини 50 фоиздан оширмаслик таклиф этилган;
молиявий хавфсизликни таъминлаш мқсадида аҳолини бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида унинг молиявий таъминоти кафолатларининг янги манбаларини қидириб топпиш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда молиявий ҳавфсизликни таъминлаш ёʻналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
яширин иқтисодиёт даражасини камайтиришнинг солиқ маъмуриятчилиги самарали воситалари ва улар таъсирчанлигини ошириш орқали молиявий хавфсизликни таъминлашга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 сентябр 2023 йилдаги “Ўзбекистон-2030 Стратегияси тўғрисида”ги №ПФ-158-сонли Фармони 46-мақсад “Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш” 2030 йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари - “Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш орқали солиқ базасини қўшимча кенгайтириш имкониятидан фойдаланиш бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2024 йил 5 апрелдаги 1152-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида яширин иқтисодиёт даражасини ҳисоблаш аниқлиги 25% га оширилди;
молиявий хавфсизликни таъминлашда пул-кредит сиёсатининг стратегик аҳамиятдаги, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш ёʻналишидаги, коммуникасия ёʻналиши бўйича самарали тадбирларини ишлаб чиқишга оид таклифи 31 октябр 2023 йилда Ўзбекситон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган “Пул-кредит сиёсатининг 2024 йил ва 2025-2026 йиллар даврига мўлжалланган Асосий ёʻналишлари”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2024 йил 5 апрелдаги 1152-сонли ма'лумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида яқин истиқболда молиявий ҳавфсизликни таъминлашнинг пул-кредит сиёсатига оид стратегик аҳамиятдаги (2025 йилдан бошлаб асосий ставканинг шартли прогнозини эълон қилиш ва бозор иштирокчилари билан муҳокама қилиш; пул бозорида репо операсиялари ҳажмини кенгайтиришга асосий э'тибор қаратиш; пулнинг турли даврлардаги нархлари асосида даромадлар эгри чизиғини шакллантириш чораларини кўриш; овернайт фоиз ставка своплари амалиётини жорий этиш ва улар асосида даромадлилик эгри чизиғини шакллантиришга оид тадбирлар амалга оширилган;
хорижий кредитлардан фойдаланиш амалиётида давлат молиявий хавфсизлигини таъминлаш кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида марказлашган инвестисиялар умумий ҳажмида давлат кафолати остидаги хорижий кредитларнинг иштироки улушини 50 фоиздан оширмаслик юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 декабр 2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестисия дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №459-сонли Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2024 йил 5 апрелдаги 1152-сонли ма'лумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш давлат қарзларини самарали бошқариш, хорижий кредитларни самарали жалб этиш ва уларни манзилли ҳамда давлат инвестисион сиёсатининг устувор ёʻналишларига мувофиқ мақсадли тақсимлаш имкониятларини оширди;
молиявий ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида аҳолини бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида унинг молиявий таъминоти кафолатларининг янги манбаларини қидириб топишга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 феврал 2023 йилдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги №ПФ-27-сонли Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2024 йил 5 апрелдаги 1152-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши халқаро ва маҳаллий фонд биржаларида «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг ипотека облигасияларини чиқариш ва жойлаштириш учун компаниянинг устав фонди 100 млн АҚШ доллари эквивалентига этказилиши таъминланди ва бунда, ипотека облигасияларини жойлаштириш ҳисобига жалб қилинган маблағлар ипотека кредитлари учун ресурс сифатида банкларга жойлаштирилиши тартиби жорий этилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish