Sayt test rejimida ishlamoqda


Хакимов Дильёр Зафаровичнинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мамлакатда туризм самарадорлигини оширишда этнографик ресурслардан фойдаланишнинг стратегик йўналишларини такомиллаштириш”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.Phd/Iqt1858.
Илмий раҳбар: Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Норчаэв Асатулла Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; 
Ҳамдамов Амриддин Ҳамдам ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатимизнинг туризм самарадорлигини оширишда этнографик ресурслардан фойдаланишнинг стратегик йўналишларини такомиллаштириш бўйича илмий услубий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Услубий ёндашувга кўра «этнотуризм» тушунчасининг иқтисодий мазмуни маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи, маданий анъаналари, миллий ҳунармандчилиги ва урф-одатлари каби этнографик ресурсларни сайёҳлик маҳсулоти сифатида иқтисодий айланмага жалб қилиш орқали иқтисодий фойда олиш жараёнида аҳоли бандлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, миллий маҳсулот ва хизматларни халқаро бозорларга олиб чиқиш ижтимоий-иқтисодий функцияларини кучайтириш жиҳатидан такомиллаштирилган.
Ўзбекистонда анъанавий ҳаёт тарзи сақланган қишлоқларда этно-уйлар ташкил этиш ва сайёҳларга миллий урф-одатлар билан бевосита танишиш имконини яратишдан (1-босқич) маҳаллий ҳунармандчилик, миллий ошхона ва маданий тадбирларни қамраб олувчи «этно-овуллар» ташкил этиш (2-босқич) ҳамда махсус дастурлар орқали этно-қишлоқ туризмини ривожлантиришга (3-босқич) ўтишнинг кўп босқичли стратегиясини такомиллаштирилган.
Қорақалпоғистонда этно-туризмни ривожлантириш учун бир қатор ўзаро тармоқлар ва ҳудудлараро масалаларни ҳал қилишда ёшлар ва сайёҳлар учун маҳаллий аҳоли иштирокида анъанавий маданият, тил ва санъат бўйича таълим берувчи марказлар яратиш орқали маданий мулоқот ва маданиятлараро алоқаларни мустаҳкамлаш таклифи асосланган.
Ўзбекистонда этнографик туризм ресурсларидан самарали фойдаланишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсирини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида туризм фаолиятининг 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг туризм самарадорлигини оширишда этнографик ресурслардан фойдаланишнинг стратегик йўналишларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра «этнотуризм» тушунчасининг иқтисодий мазмунини маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи, маданий анъаналари, миллий ҳунармандчилиги ва урф-одатлари каби этнографик ресурсларни сайёҳлик маҳсулоти сифатида иқтисодий айланмага жалб қилиш орқали иқтисодий фойда олиш жараёни аҳоли бандлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, миллий маҳсулот ва хизматларни халқаро бозорларга олиб чиқиш ижтимоий-иқтисодий функцияларини кучайтириш жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари учун тавсия этилган «Жаҳон зиёрат туризм объектлари» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2024-йил 29-февралдаги 45-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида магистратура мутахассислиги талабаларида этнотуризм тушунчасининг моҳияти бошқа туризм турлари фарқлари жиҳатидан туристларнинг эҳтиёжлари ва мақсадларига кўра такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда анъанавий ҳаёт тарзи сақланган қишлоқларда этно-уйлар ташкил этиш ва сайёҳларга миллий урф-одатлар билан бевосита танишиш имконини яратишдан (1-босқич) маҳаллий ҳунармандчилик, миллий ошхона ва маданий тадбирларни қамраб олувчи «этно-овуллар» ташкил этиш (2-босқич) ҳамда махсус дастурлар орқали этно-қишлоқ туризмини ривожлантиришга (3-босқич) ўтишнинг кўп босқичли стратегиясини такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024-йил 18-июлдаги ПФ-102-сон Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил, 18 апрелдаги 03-10-17-3365-сон Маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида юқорида қайд этилган Фармон иловасидаги «Этноқишлоқ» мақомини бериш ва мазкур қишлоқларни Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритишда мезонларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш имкони яратилган; 
Қорақалпоғистонда этно-туризмни ривожлантириш учун бир қатор ўзаро тармоқлар ва ҳудудлараро масалаларни ҳал қилишда ёшлар ва сайёҳлар учун маҳаллий аҳоли иштирокида анъанавий маданият, тил ва санъат бўйича таълим берувчи марказлар яратиш орқали маданий мулоқот ва маданиятлараро алоқаларни мустаҳкамлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-сентябрдаги «Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 588-сон қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил, 18 апрелдаги 03-10-17-3365-сон Маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, билан биргаликда янгиланган 2025-2027-йилларда Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда этнографик туризм ресурсларидан самарали фойдаланишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсирини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида туризм фаолиятининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил, 18 апрелдаги 03-10-17-3365-сон Маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда этнографик туризм ресурсларидан самарали фойдаланиш асосий параметрларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish