Нарзиев Мирзо Сайидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик мойлари мицелласини ўткир сув буғи билан ҳайдашда гидродинамик, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнларини такомиллаштириш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.DSc/Т702.
Илмий маслаҳатчи: Артиков Аскар Артикович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Шавкат Мустақимович, техника фанлари доктори, профессор; Гулямов Шухрат Маннапович, техника фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Анвар Махмудович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик мойлари мицелласини ўткир сув буғи билан ҳайдашда гидродинамик, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир сув буғи энергиясидан фойдаланиб мицелла умумий оқимини томчиларга пуркашда таклиф этилаётган пуркагичнинг конструкцион моделида “суюқлик-ўсимлик мойи мицелласи”ва ўткир сув буғини газ фазаси оқими ҳаракати йўналишида киритилишидаги гидродинамик ҳодисалари ва жараёнларини математик моделлари яратилган;
ўткир сув буғи энергияси орқали мицелла умумий оқимини томчи шаклига айлантириб пуркаш жараёнида сув буғи оқимининг тезлиги 100 м/с ва мицелла умумий оқимининг тезлиги 0,9 м/сга тенг мақбул параметрлари ишлаб чиқилган ва бунинг натижасида ўсимлик мойи мицелласини самарали пуркашдаги рационал гидродинамик кўрсатгичлари: томчи радиуси 24 мкм, томчи оқиши тезлиги 60 м/с, томчилар оқими кенгайиши 250 мм га тенглиги илмий исботланган;
ўткир сув буғи энергиясидан фойдаланиб ўсимлик мойи мицелласини томчиларга пуркаш учун янги ускунананинг конструксион модели яратилган;
ўсимлик мойи мицелласини барботажлашда барботёрдаги ўткир сув буғи чиқишида шаклланадиган пуфакчаларни гидродинамик параметрлари ўткир сув буғи тезлиги 30 м/с дан бошлаб, ўткир сув буғи факелини кенгайиши 40 мм, ўткир сув буғи чиқиш тешикларини кесик конус кўринишида кичик диаметрини 2 мм, катта диаметрини 3 мм ва барботёр устидаги мицелла қатлами баландлигини 300-350 мм лиги бўлиши исботланган;
ўсимлик мойи мицелласини ўткир сув буғи билан пуркашдан ҳосил бўлган томчиларда ва ўсимлик мойи мицелла қатламини ўткир сув буғи билан барботажлашда ҳосил бўлган пуфакчаларда содир бўладиган иссиқлик ва модда алмашинуви жараёнларининг математик моделлари ва улар асосида компютер моделлари ишлаб чиқилган, ҳамда бу модел орқали жараён ҳарорати 90-120ºC, босими 100-20 кПа интервалида, фазалар сарфларини ҳар хил қийматларида мицеллани ҳайдашдаги енгил учувчан компонент якуний консентрацияси суюқ фазада 0,1 дан 0,0001% гача камайиши, газ фазасида эса 0 дан 0,1 % гача ортиши илмий асосланган;
ўсимлик мойлари мицелласини ўткир сув буғи билан ҳайдаш учун гидродинамик, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнлари такомиллаштирилган “пуркаш-барботаж” тизимида ишлайдиган қурилманинг янги конструксияли модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўткир сув буғи билан ўсимлик мойи мицелласини ҳайдашдаги гидродинамик, иссиқлик ва масса узатиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик мойи мицелласини кўп босқичли пуркаш якуний дистиллаш қурилмаси “Eurosnar” МЧЖ заводида жорий этилган (Ўзёғмойсаноат уюшмасининг 2024 йил 25 апрелдаги КC/3-107-сон маълумотномаси). Натижада, олинган қора мой (ЎзДСт 816.2015) стандарт талабларига жавоб бериши ҳамда якуний дистиллаш аппаратининг таклиф этилаётган лойиҳасининг мавжуд аппаратлардан баъзи афзалликлари ҳам аниқланган, яъни конструксиясини оддийлиги, энергияни тежаш ва ўткир сув буғи сарфини 2 баробарга қисқаришига эришилгш имконини берган;
ўсимлик мойи мицелласини якуний дистилляциялаш қурилмаси “Эуроснар” МЧЖ заводида жорий этилган (Ўзёғмойсаноат уюшмасининг 2024 йил 25 апрелдаги КC/3-107-сон маълумотномаси). Натижада, откир сув буги энергиясидан фойдаланган ҳолда осимлик мойининг умумий оқимини пуркаш ускунасидан фойдаланиш имконини берган;
ўткир сув буғлари энергиясидан фойдаланган ҳолда ўсимлик мойи мицелласининг умумий оқимини пуркаш натижасида ҳосил бўлган томчиларда ва барботаж қатламида пуфакчаларда содир бўладиган иссиқлик ва масса алмашинуви борадиган якуний дистилляторнинг янги конструксияси “Эуроснар” МЧЖ заводида жорий этилган (Ўзёғмойсаноат уюшмасининг 2024 йил 25 апрелдаги КC/3-107-сон маълумотномаси). Натижада, қурилманинг соддалаштирилган конструксияси яратилган.