Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Нилуфар Болтабоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4PhD/Ped8534.
Илмий раҳбар: Шарифзода Сардорбек табиб ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Расмий оппонентлар: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлар доктори, профессор; Азизова Қизлархон Машрабовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларда ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари синергетик таъсирга эга бўлган рақамли педагогик жараённинг мослашувчанлик тамойилини электрон таълим муҳитини интенсив яратиш функсияси мазмунига босқичма-босқич мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси таълим жараёнларини қиёсий таҳлил қилишда  манбалар билан ишлаш натижадорлигини оширишга қаратилган реал ҳолатларга мос кейслар тузиш, интерактив методлар ва падкаслар мазмунига кўра ахборот алмашиш ҳамда маълумотларни танқидий баҳолаш, ҳамкорликда қайта ишлаш, машғулот ссенарийларига мос мақсадли педагогик инфратузилмани интенсивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлашга мослаштирилган ташкилий-методик таъминотни мақсадли лойиҳалаштириш ҳамда ишбилармонликни ривожлантиришга йўналтирилган ролли ўйинларни оддийдан мураккабга қараб қўллаш ва дидактик ва шахсий тайёргарликни мунтазам ҳисобга олиш асосида такомиллаштирган; 
рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги диагностик тартиблаш, кейсли машғулотлар лойиҳаларини таълимий мазмунга мос равишда мустақил визуаллаштириш ҳамда тақдим этиш жараёнлари алгоритмини прогностик лойиҳалаш, манбалар билан ишлаш ва ижодий изланишларни шахсий рефлекция имкониятларига интенсив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли педагогик муҳитда талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида
рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари синергетик таъсирга эга бўлган рақамли педагогик жараённинг мослашувчанлик тамойилини электрон таълим муҳитини интенсив яратиш функсияси мазмунига босқичма-босқич мослаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосан № 429-390 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш имкони кенгайтирилган;
рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси таълим жараёнларини қиёсий таҳлил қилишда  манбалар билан ишлаш натижадорлигини оширишга қаратилган реал ҳолатларга мос кейслар тузиш, интерактив методлар ва падкаслар мазмунига кўра ахборот алмашиш ҳамда маълумотларни танқидий баҳолаш, ҳамкорликда қайта ишлаш, машғулот ссенарийларига мос мақсадли педагогик инфратузилмани интенсивлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Умумий педагогика (рус тилида)” номли ўқув қўлланмага сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил “29” сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан 438515 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ахборот компенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш моделини шакллантиришга шароит яратилган;
рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлашга мослаштирилган ташкилий-методик таъминотни мақсадли лойиҳалаштириш ҳамда ишбилармонликни ривожлантиришга йўналтирилган ролли ўйинларни оддийдан мураккабга қараб қўллаш ва дидактик шахсий тайёргарликни мунтазам ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11- ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосан 429-390 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш мазмуни бойитилган;
рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини диагностик тартиблаш, кейсли машғулотлар лойиҳаларини таълимий мазмунга мос равишда мустақил визуаллаштириш ҳамда тақдим этиш жараёнлари алгоритмини прогностик лойиҳалаш, манбалар билан ишлаш ва ижодий изланишларни шахсий рефлекция имкониятларига интенсив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11- ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосан 429-390 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси самарадорлигини аниқлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish