Олимжонова Одина Ҳасанхон қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Структуравий бошқарув асосида мактабгача таълим жарайонлари самарадорлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5335
Илмий раҳбар: Турғунов Собитхон Тошпоълатович педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна педагогика фанлари доктори, профессор; Абдусаматова Наргиза Жамолдиновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади структуравий бошқарув асосида мактабгача таълим жараёнлари самарадорлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим жараёнлари самарадорлигини таъминлаш механизмлари мактабгача таълимни ривожлантиришнинг консептуал асосларига мувофиқ мактабгача таълим ташкилотларида структуравий бошқариш тизими компонентларини кўриб чиқиш, структуравий бошқаришга таъсир этувчи омилларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим жараёнлари самарадорлигини таъминлашда структуравий бошқарувнинг педагогик имкониятлари структуравий бошқарувнинг ташкилий (чизиқли; чизиқли-штабли; функсионал; чизиқли-функсионал ва дастурли-мақсадли) турларининг узвий алоқадорлигини таъминлаш, структуравий бошқарувда тизимли, вазиятли, фунсионал ёндашиш стратегияларини қўллаш орқали аниқлаштирилган;
мақсадли, мазмунли ва натижавий блоклар таркибида ички фунсионал бўлинмалар интеграцияси, ресурслардан самарали фойдаланиш, кадрлар салоҳияти, инновасион таълим муҳити, таълим сифати ва тарбияланувчиларнинг ривожланиш кўрсаткичларини тизимли ташҳислашни йўлга қўйиш орқали структуравий бошқарув асосида мактабгача таълим жараёнлари самарадорлигини таъминлаш модели такомиллаштирилган;
мактабгача таълим жараёнлари самарадорлиги мониторингини амалга оширишнинг диагностик технологиялари(назорат, эксперт баҳолаш, ўзини-ўзи баҳолаш) асосида структуравий бошқариш жараёнини прогнозлашда бошқарув субектлари фаолиятларини мувофиқлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, таълим субектлари фаолиятини стратегик ва тактик режалаштириш, унинг самарадорлигига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш йўлларини танлаш механизмларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Структуравий бошқарув асосида мактабгача таълим жараёнлари самарадорлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим жараёнлари самарадорлигини таъминлаш механизмлари мактабгача таълимни ривожлантиришнинг консептуал асосларига мувофиқ мактабгача таълим ташкилотларида структуравий бошқариш тизими компонентларини кўриб чиқиш, структуравий бошқаришга таъсир этувчи омилларни аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Мактабгача таълимни бошқаришнинг илмий асослари” дарслиги (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 19- июлдаги 233-сон буйруғи буйруғи билан берилган 233-0323-сон гувоҳнома) мазмунига сингдирилган. Натижада структуравий бошқарув асосида мактабгача таълим жараёнлари самарадорлигини таъминлашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
мактабгача таълим жараёнлари самарадорлигини таъминлашда структуравий бошқарувнинг педагогик имкониятлари структуравий бошқарувнинг ташкилий турларининг узвий алоқадорлигини таъминлаш, структуравий бошқарувда тизимли, вазиятли, фунсионал ёндашиш стратегияларини қўллаш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва мулоҳазалардан Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформасини яратиш пре-счоол-ПДП номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг 2025-йил 24-январдаги №04/11-1607 маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим жараёнлари самарадорлиги мониторингини амалга ошириш имконияти яратилган;
мақсадли, мазмунли ва натижавий блоклар таркибида ички фунсионал бўлинмалар интеграцияси, ресурслардан самарали фойдаланиш, кадрлар салоҳияти, инновасион таълим муҳити, таълим сифати ва тарбияланувчиларнинг ривожланиш кўрсаткичларини тизимли ташҳислашни йўлга қўйиш орқали структуравий бошқарув асосида мактабгача таълим жараёнлари самарадорлигини таъминлаш бўйича тавсиялари Наманган, Фарғона вилояти МТТлар ва МТТДМҚТ ва МО институтларида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 27-мартдаги 03-33-908-сонли маълумотномаси). Натижада, тарбиячи-педагогларнинг инновацион фаолиятини такомиллаштиришга эришилган;
мактабгача таълим жараёнлари самарадорлиги мониторингини амалга оширишнинг диагностик технологиялари асосида структуравий бошқариш жараёнини прогнозлашда бошқарув субектлари фаолиятларини мувофиқлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, таълим субектлари фаолиятини стратегик ва тактик режалаштириш, унинг самарадорлигига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш йўлларини танлаш механизмларига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Мактабгача таълимни бошқаришнинг илмий асослари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 27-мартдаги 03-33-908-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим менежментида структуравий бошқарув механизмларини такомиллаштиришга эришилган.