Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмонов Бекмурод Эрмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида иш билан бандликни таъминлашнинг устувор йўналишларини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Iqt2033.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Толаметова Зилола Абдижапаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ирматова Азиза Бахрамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида иш билан бандликни таъминлашнинг устувор йўналишларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат бозоридаги авлод вакиллари бандлиги самарадорлигини сунъий интеллект иштирокида онлайн меҳнат платформаларини шахсий ҳаёт, меҳнат фаолияти ва профессионал қизиқишлар муҳити ўртасидаги баланс асосида тартибга солишга кўра оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
меҳнат бозорини глобал тенденцияларига мослаштириш, рақамли ва инновацион ривожланишга кўра янги иш ўринларини устувор яратиш, инвестицияларнинг ижтимоий фойдалилик даражасини ошириш каби омилларга кўра, жумладан технологик малака ва таълимни янада ривожлантириш, инновацион ҳамда ижтимоий тадбиркорлик, инклюзив бандлик ва ҳамкорлик ишлаб чиқаришини (кластер, инфратузилма ва б.) янада қўллаб-қувватлаш, инновацион тадбиркорликнинг умумий тадбиркорликдаги улушини 40-50%гача оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
иқтисодиёт тармоқлари бўйича бандлик улуши, унумдорлик ва иқтисодий ўсиш суръатлари ўзгаришининг 2030 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
аҳоли бандлигини ошириш ва «ЯММТ» ИДАК бандликни рақамли воситалар мажмуаси ва ностандарт бандликка кўра ривожлантириш ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси доирасида, жумладан “масофавий бандлик оператори” кичик лойиҳасини амалга ошириш, аҳоли ностандарт бандлиги самарадорлигини мақсадли гуруҳларга кўра баҳолаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида иш билан бандликни таъминлашнинг устувор йўналишларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида: 
меҳнат бозоридаги авлод вакиллари бандлиги самарадорлигини сунъий интеллект иштирокида онлайн меҳнат платформаларини шахсий ҳаёт, меҳнат фаолияти ва профессионал қизиқишлар муҳити ўртасидаги баланс асосида тартибга солишга кўра ошириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича рақамли экотизим” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 30 августдаги 01/00-02/10-8141-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф онлайн меҳнат платформасида бандлар сонини умумий бандлик таркибидаги ҳиссасини 1-3 %гача ошириш (2023 йил 142,3-427,1 минг кишидан 2030 йил 178,1-514,4 минг кишигача) имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
меҳнат бозорини глобал тенденцияларига мослаштириш, рақамли ва инновацион ривожланишга кўра янги иш ўринларини устувор яратиш, инвестицияларнинг ижтимоий фойдалилик даражасини ошириш каби омилларга кўра, жумладан технологик малака ва таълимни янада ривожлантириш, инновацион ҳамда ижтимоий тадбиркорлик, инклюзив бандлик ва ҳамкорлик ишлаб чиқаришини (кластер, инфратузилма ва б.) янада 
қўллаб-қувватлаш, инновацион тадбиркорликнинг умумий тадбиркорликдаги улушини 40-50%гача ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартиш ва бандлик вазирлиги томонидан «Ургут» эркин иқтисодий зонасида янги иш ўринларини яратиш, ҳудудни экспорт салоҳиятини ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 30 августдаги 01/00-02/10-8141 сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф «Ургут» ЭИЗ ҳудудида қиймати 313,0 млн.долларлик 55 та инвестиция лойиҳаси ишга туширишга ва 4 328 та янги иш ўринларини ташкил этишга муайян даражада хизмат қилган;
иқтисодиёт тармоқлари бўйича бандлик улуши, унумдорлик ва иқтисодий ўсиш суръатлари ўзгаришининг 2030 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022 - 2026-йилларда Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (2022-йил 28-апрел 222-сон) қарорининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги-нинг 2023 йил 30 августдаги 01/00-02/10-8141 сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф этилган мақсадли параметрларга эришишни таъминлаш вилоят аҳолисининг бандлик даражаси республика кўрсаткичларига яқинлашиш, инновацион тадбиркорликни ривожлантириш, билим сиғимкорлиги юқори бўлган инновацион соҳаларда янги иш ўринларини ташкил этишга, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга олиб келади;
аҳоли бандлигини ошириш ва «ЯММТ» ИДАК бандликни рақамли воситалар мажмуаси ва ностандарт бандликка кўра ривожлантириш ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда Самарқанд вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси доирасида, жумладан “масофавий бандлик оператори” кичик лойиҳасини амалга ошириш, аҳоли ностандарт бандлиги самарадорлигини мақсадли гуруҳларга кўра баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартиш ва бандлик вазирлиги томонидан «Ургут» эркин иқтисодий зонасида янги иш ўринларини яратиш, ҳудудни экспорт салоҳиятини ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 30 августдаги 01/00-02/10-8141 сонли маълумотномаси). Таклиф аҳоли бандлигини таъминлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш даражасини оширишга, вилоятда ностандарт бандликни янада ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish