Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусурмонова Маъмура Оман қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сферик тўсиқли бир боғламли ва икки боғламли ғовак-эластик соҳаларда ностационар кўндаланг тўлқин жараёнларини моделлаштириш ва сонли тадқиқ қилиш”, 05.01.07– Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Т2285.
Илмий раҳбар: Жураев Ғайрат Умарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2019.ФМ.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Полатов Асхад Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қудратов Султон Ғуломович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сферик тўсиқли бир боғламли ва икки боғламли ғовак-эластик муҳитли соҳаларда ностационар кўндаланг тўлқин тарқалиши ва дифракцияси жараёнини математик моделлаштириш ва самарали ечиш алгоритм-ларни ишлаб чиқиш асосида дастурлар мажмуасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғовак-эластик муҳитнинг сферик тўсиқли бир боғламли ва икки боғламли соҳаларида ностационар кўндаланг тўлқин тарқалиши жараёнининг тавсифловчи хусусий ҳосилали дифференциал тенгламадан иборат математик модели қурилган;
ғовак-эластик муҳитнинг бир боғламли соҳасида ностационар кўндаланг тўлқин тарқалиши жараёнига мос масалаларнинг тасвирлар фазосида ечимлари олинган;
икки боғламли соҳаларни чегараловчи сиртлар бир координата системасига тегишли бўлмаганда ғовак-эластик муҳитда ностационар кўндаланг тўлқин тарқалиши жараёнига мос масалаларнинг тасвирлар фазосида ечимлари топилган;
сферик тўсиқли бир боғламли ғовак-эластик муҳитда ностационар кўндаланг тўлқин тарқалиши жараёнига мос масаланинг ечиш алгоритмини ишлаб чиқилган;
икки боғламли соҳаларни чегараловчи сиртлар бир координата системасига тегишли бўлмаганда ғовак-эластик муҳитда ностационар кўндаланг тўлқин тарқалиши жараёнига мос масаланинг ечиш алгоритмини ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган алгоритмлар асосида ғовак-эластик муҳитда тўлқин тарқалиши жараёнинининг таҳлили учун дастурлар мажмуи яратилган ва сонли натижалар олинган;
чегаравий сиртларнинг муҳитнинг кучланиш-деформация ҳолатига таъсири, яъни муҳитни чегараловчи сиртлардан тўлқинларнинг кўп марта қайтиши муҳитнинг кучланиш-деформация ҳолатини ўзгаришига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сферик тўсиқли бир боғламли ва икки боғламли ғовак-эластик соҳаларда ностационар кўндаланг тўлқин жараёнларини моделлаштириш ва сонли тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғовак-эластик муҳитларда турли координата системаси сиртлари билан чегараланган соҳаларда тўлқин дифракциясининг жараёнларининг чизиқли математик модели ва аналитик ечими қийматларидан ОТ-Атех-2018-340-“Икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ этиш” грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши Давлат университетининг 2025 йил 30 январдаги №04/146 сонли маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш олинган ностационар тўлқин жараёнларига мос моделлар ва гиперболик тенглама учун бошлағич-чегаравий масалаларнинг ечиш алгоритмлари ҳамда дастурий таъминоти бўйича олинган сонли натижалар таҳлил қилишда ва сонли эксперимент синовларини баҳолаш имконини берган;
сейсмомикроҳудудлаштиришда иншоотларнинг сейсмикбардошлиги ва сейс-мик хавфсизлигини таъминлаш учун сферик тўсиқдан ностационар кўндаланг тўлқин тарқалиши жараёнида ер юзасига яқин нуқталарда кўндаланг силжиш уϑ,мах=0,58м ва кучланишнинг ϭрϑ,мах=6,2МПа, ϭθϑ,мах=2,05МПа максимал қийматлари каби илмий натижаларидан Сейсмология институтида бажарилиши 2020-2024 йилларга мўлжалланган “Ер қобиғидаги локал сейсмик фаол тектоник ёриқларнинг техноген кучланганлик ва деформацияланиш ҳолатини баҳолайдиган миқдорий моделларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот натижалари параметрларини таҳлил қилишда ва баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 14 майдаги № 2/1255-1056 сонли маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш ер сиртига якин нуқталардаги ностационар тўлқинлар жараёнлари таъсирига бардошли иншоотларни лойиҳалаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish