Ахмедов Олимжон Шарипович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и номи): “Темир йўл транспортидаги ҳаракатланувчан таркиб юритмасининг динамикасини баҳолаш учун математик модел ислаб чиқиш", “01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси”, “01.02.02 – Машиналар, асбоблар ва ускуналар динамикаси ва мустаҳкамлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам : В2024.3.PhD/Т4809.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мирсаидов Мирзиёд Мирсаидович, ЎзР ФА академиги, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маткаримов Фахриддин Жўраевич техника фанлари доктори, профессор. Мардонов Батиржан физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаракатланувчи таркиб тишли узатмасининг кинематик оғиши ва қовушқоқ демпферлашни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланувчи таркиб юритмасининг математик моделларини ишлаб чиқиш ва динамик параметрларини баҳолаш ҳамда таркибнининг эксплуатацион параметрларини аниқлашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги
қуйидагилардан иборат: темир йўл транспортидаги ҳаракатланувчан таркиб юритмасининг ғилдирак жуфтлигида содир бўладиган механик жараёнларни, ғилдирак жуфтлиги валининг тебранма ҳаракатларида валнинг эластик ва қовуқшқоқ эластик хусусиятларини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
темир йўл транспортидаги ҳаракатланувчан таркиб юритмаси ассинхрон моторининг, ғилдирак жуфтлиги валларининг ва юритманинг математик модели ва унинг ҳаракат дифференциал тенгламалар системаси умумий ҳолда валларнинг эластиc ҳамда қовушқоқ эластиклик хоссаларини эътибога олган ҳолда келтириб чиқарилган ва юритманинг динамик хусусиятлари аосланган;
ҳаракатланувчи таркиб юритмасининг тишли узатмасидаги илашма деформасияси юритманинг конструктив параметрларга (тезлик ва крип) боғлиқлигининг аналитик ифодаси Лагранж тенгламаларига асосланиб ишлаб чиқилган;
ҳаракатланувчан таркиб юритмаси тишли узатмасининг доимий илашмада бўлиш харитаси тишли ғилдиракларнинг ишлаб чиқариш хатолигини инобатган олган ҳолда ва юритманинг конструктив параметрларга (тезлик ва крип) боғланган ҳолда аниқланган;
ҳаракатланувчан таркиб юритмаси ҳаракатига тегишли хусусий ҳолда
(v= 100 km/s va s= 0.015) тишли илашма деформасиясининг чекли вақт оралиғидаги ўзгариши Матлаб дастурлаш пакетига тегишли Рунге Кутта сонли ҳисоблаш усули ёрдамида текширилган ва ушбу ҳол тишли узатманинг ён бўшлиғи (боковой зазор) доирасидаги тебранишлар эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспортидаги ҳаракатланувчан таркиб юритмасининг динамикасини баҳолаш учун математик модел ислаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
темир йўл транспортидаги ҳаракатланувчан таркиб юритмасининг динамикасини баҳолаш, юритма тишли узатмасидаги тебранишларида содир бўладиган механик жараёнларни математик моделлаштириш ёрдамида баҳолаш алгоритмлари Когон шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Бухоро Минтақавий темир йўл узели” локомотив юритмаси ва ушбу юритмадаги тишли узатмаларини такомиллаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иннивацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги № 02-12/7574 сонли маълумотномаси). Натижада юритманинг динамикасини текшириш, юритма конструктив параметрларининг турли қийматларида юритма ассинхрон мотори ротори ҳамда ғилдирак жуфтлиги валларини тебранма ҳаракатларида валнинг эластик ва қовушқоқ-эластик хусусиятларини инобатга олган ҳолда сонли таҳлил этиш имкони яратилган. Шунингдек, ҳаракатланувчан таркиб юритмасидаги тишли узатманинг доимий илашмада бо'лишнинг шартлари ва оптимал параметрлари аниқланган кейин юритмадаги тишли узатманинг умрбоқийлигини 1.30 марта оширилишига эришилган.