Панжиева Назокат Нормахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Рақамлаштириш шароитида бўлажак информатика ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped5123.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Файзиева Маҳбубахон Рахимжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлабаева Гулжахон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш шароитида бўлажак информатика ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак информатика ўқитувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари рақамли саводхонликни шакллантиришга қаратилган комплекс таҳлил стратегияларини танқидий фикрлашнинг фаоллик, илмийлик ва рефлексивлик каби хусусиятларига мослаштириш, танқидий фикрлаш муаммолари билан уйғунлаштириш ҳамда дидактик компонентларни софт скиллс компонентлари билан интеграция қилиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга оид компонентлар ва босқичлари ахборотни таҳлил қилиш ва баҳолаш, маълумотларни экстраполяция ва интерполяция қилиш, илмий прогнозлаш, танқидий фикрлаш даражалари ва босқичларига мослаштириш ҳамда метакогнитив технологияларни фаол қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дидактик модел фаолиятга йўналтирилган, компетентлик ва интегратив ёндашувларнинг синтезига асосланган, танқидий фикрлашни ривожлантирувчи педагогик шарт-шароитларни комплекс жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим платформаси асосида бўлажак информатика ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси барcамп, педагогй wҳеел, продуcтиве фаилуре, миcролеарнинг каби замонавий рақамли усулларни платформанинг мазмунига интеграциялаш ҳамда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги мезонларини баҳолаш даражаларига мослаштириш ва таълим сифатининг динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш шароитида бўлажак информатика ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш жараёнида олинган натижалар асосида:
бўлажак информатика ўқитувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари рақамли саводхонликни шакллантиришга қаратилган комплекс таҳлил стратегияларини танқидий фикрлашнинг фаоллик, илмийлик ва рефлексивлик каби хусусиятларига мослаштириш, танқидий фикрлаш муаммолари билан уйғунлаштириш ҳамда дидактик компонентларни софт скиллс компонентлари билан интеграция қилиш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялар олий таълим тизимида Информатика ва рақамли технологиялар фани дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 5-октябрдаги 2/17-4/4-7618-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлашда танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда рақамли технологияларни тадбиқ этиш самарадорлиги ошган.
бўлажак информатика ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга оид компонентлар ва босқичлари ахборотни таҳлил қилиш ва баҳолаш, маълумотларни экстраполяция ва интерполяция қилиш, илмий прогнозлаш, танқидий фикрлаш даражалари ва босқичларига мослаштириш ҳамда метакогнитив технологияларни фаол қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар "Информатика ва рақамли технологиялар бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 5-октябрдаги 2/17-4/4-7618-сон маълумотномаси). Натижада “Информатика ва рақамли технологиялар” фанини ўқитишда асосий адабиёт сифатида фойдаланилмоқда ва бу бўлажак информатика ўқитувчиларида аналитик фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини ривожлантиришга эришилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дидактик модел фаолиятга йўналтирилган, компетентлик ва интегратив ёндашувларнинг синтезига асосланган, танқидий фикрлашни ривожлантирувчи педагогик шарт-шароитларни комплекс жорий этиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар "Информатика ва рақамли технологиялар бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 5-октябрдаги 2/17-4/4-7618-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларида танқидий фикрлашнинг ривожланиш даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлаш ва амалга ошириш уларнинг тайёргарлигини ҳар томонлама баҳолашга имкон берди. Жорий қилинган мезон ва кўрсаткичлар ўқитувчиларга бўлажак информатика ўқитувчиларнинг ўсишини батафсил кузатиб бориш ва ўқув жараёнини уларнинг индивидуал эҳтиёжларига мос равишда ўзгартириш имконини берган;
рақамли таълим платформаси асосида бўлажак информатика ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси барcамп, педагогй wҳеел, продуcтиве фаилуре, миcролеарнинг каби замонавий рақамли усулларни платформанинг мазмунига интеграциялаш ҳамда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги мезонларини баҳолаш даражаларига мослаштириш ва таълим сифатининг динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар "Информатика ва рақамли технологиялар бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 5-октябрдаги 2/17-4/4-7618-сон маълумотномаси). Натижада информатика ўқитувчиларида таҳлилий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини ривожлантириш мазмуни кенгайтирилган.