Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнов Фурқат Бойхўрозовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/Пед8292. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори, профессор;  Абдуғаниев Озод Турсунбойивич, педагогика фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш боʻйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари компетентли ёндашувнинг тузилмавий контентларини битирувчи портретига қўйиладиган талабларга мослаштириш, мустақил ўз-ўзини ривожлантириш фаоллигини оширишга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
Инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлилигини ривожлантириш модели касбий фаолиятни рағбатлантириш функсияларини ташкилий методологик шароитга мослаштиришга устуворлик бериш, регулятив, технологик, таҳлилий ва информацион босқичларга АКТ воситаларини тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
Инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги ахборот технологияларини тадбиқ этиш принциплари, ўзига хос хусусиятлари, бажариш алгоритими, фрагмент, форсайт, подкаст ва тарихий эмпатия технологияларини синхрон ва ассинхрон қўллаш ҳамда ахборотларни қайта ишлашга кўра таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
Инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш жараёни АКТ ёрдамида талабаларга тарихий воқеа-ҳодисалар ҳақида умумий билим бериш, тарихий манбаларни таҳлил қилишни ўргатиш ҳамда тарихий шахслар ҳақида сўзлаб берадиган аудио форматдаги дастурлардан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш боʻйича олинган натижалар асосида:
Инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари компетентли ёндашувнинг тузилмавий контентларини битирувчи портретига қўйиладиган талабларга мослаштириш, мустақил ўз-ўзини ривожлантириш фаоллигини оширишга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Тарих ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2024-йил 28-декабр 11-05-7595/04-сонли маълумотномаси). Натижада инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш самарадорлиги ошган;
Инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлилигини ривожлантириш модели касбий фаолиятни рағбатлантириш функсияларини ташкилий методологик шароитга мослаштиришга устуворлик бериш, регулятив, технологик, таҳлилий ва информацион босқичларга АКТ воситаларини тадбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарих ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2024-йил 28-декабр 11-05-7595/04-сонли маълумотномаси). Натижада инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлилигини ривожлантиришнинг амалий модели мазмуни кенгайтирилган;
Инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги ахборот технологияларини тадбиқ этиш принциплари, ўзига хос хусусиятлари, бажариш алгоритими, фрагмент, форсайт, подкаст ва тарихий эмпатия технологияларини синхрон ва ассинхрон қўллаш ҳамда ахборотларни қайта ишлашга кўра таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарих ўқитиш методикаси”, дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2024-йил 28-декабр 11-05-7595/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлилигини ривожлантириш методикаси тузилмаси интенсивлаштирилган;
Инновацион таълим шароитида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш жараёни АКТ ёрдамида талабаларга тарихий воқеа-ҳодисалар ҳақида умумий билим бериш, тарихий манбаларни таҳлил қилишни ўргатиш ҳамда тарихий шахслар ҳақида сўзлаб берадиган аудио форматдаги дастурлардан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарих ўқитиш методикаси”, дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2024-йил 28-декабр 11-05-7595/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ахборотлар билан ишлаш компетентлилигини ривожлантириш мазмуни бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish