Ирсалиев Фурқатжон Шерали ўғлиниг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “СМАРТ таълим муҳитида “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4653.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01. 2020. Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Мамаражабов Мирсалим Элмурзаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Яхяйев Собир Жумакулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади СМАРТ таълим муҳитида Ахборот-коммуникация технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СМАРТ таълим муҳитида “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари талабаларда касбий компетентлик даражасининг мотивацион, коммуникатив, ташкилий, гностик, креатив, рефлексив, таҳлилий компонентлари интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда ўзини ўзи баҳолаш ва касбий фаолиятда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
СМАРТ таълим муҳитида “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш методик таъминоти таълимнинг зарурий эҳтиёжлари ва ривожланиш тенденсияларини аниқлаш ҳамда АутоПлай Медиа Студио, Маcромедиа Флаш, Мовави Видео Эдитор Плус дастурий воситаларни таълимий мақсадларга мувофиқ ўзаро уйғун оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
СМАРТ таълим муҳитида “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш модели фанни ўқитиш дастурий-методик таъминоти самарадорлигини белгиловчи компонентларнинг репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичларини таълимни ташкил этиш траекториясига пропорсионаллигини таъминлаш ҳамда мақсадга эриштирувчи ёндашувларни факторли таҳлил ўтказиш асосида такомиллаштирилган;
“Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш жараёни www.смарт-талим.уз веб сайти воситасида касбий фаолият олиб боришга тайёрлигини аниқловчи адекват баҳолаш мезонларининг касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаш ҳамда таълим субектлари фаолиятини натижасига кўра манзилли тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга СМАРТ таълим муҳитида ахборот-коммуникация технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
СМАРТ таълим муҳитида “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари талабаларда касбий компетентлик даражасининг мотивасион, коммуникатив, ташкилий, гностик, креатив, рефлексив, таҳлилий компонентлари интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда ўзини ўзи баҳолаш ва касбий фаолиятда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Рақамли ахборот технологиялари” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-октябрдаги 11-05-5858/04-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот-коммуникация технологияларига оид малакалари ривожлантирилган ва таълим сифатини оширишга эришилган;
СМАРТ таълим муҳитида “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш методик таъминоти таълимнинг зарурий эҳтиёжлари ва ривожланиш тенденсияларини аниқлаш ҳамда АутоПлай Медиа Студио, Маcромедиа Флаш, Мовави Видео Эдитор Плус дастурий воситаларни таълимий мақсадларга мувофиқ ўзаро уйғун оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Масофавий таълим технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-октябрдаги 11-05-5858/04-сон далолатномаси). Натижада, тегишли ўқув фанларининг ўқув дастури ва ўқув методик таъминоти такомиллаштирилган;
СМАРТ таълим муҳитида “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш модели фанни ўқитиш дастурий-методик таъминоти самарадорлигини белгиловчи компонентларнинг репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичларини таълимни ташкил этиш траекториясига пропорсионаллигини таъминлаш ҳамда мақсадга эриштирувчи ёндашувларни факторли таҳлил ўтказиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Рақамли ахборот технологиялари” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-октябрдаги 11-05-5858/04-сон далолатномаси). Натижада, “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанининг ўқитиш сифати оширилган ва талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларига бўлган қизиқишларини орттиришга эришилган;
“Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш жараёни www.смарт-талим.уз веб сайти воситасида касбий фаолият олиб боришга тайёрлигини аниқловчи адекват баҳолаш мезонларининг касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаш ҳамда таълим субектлари фаолиятини натижасига кўра манзилли тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Масофавий таълим технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-октябрдаги 11-05-5858/04-сон далолатномаси). Натижада, “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанининг мазмуни, талабаларни ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўқитиш ва баҳолаш методикасини такомиллаштиришга эришилган.