Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғуломов Жобирбек Ғиёс ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли таълим платформасини такомиллаштириш 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6834.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
Илмий раҳбар Джураев Рисбой Хайдарович, педагогика фанлари доктори, академик.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эшимов Раҳмон Рустамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли таълим платформасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари адаптив даражадан тизимли рақамлаштирилган даражага ўтишини таъминлаш ҳамда назарий билимлар, амалий кўникмалар ва рефлектив ўз-ўзини баҳолаш воситаларини замонавий меҳнат бозорининг эҳтиёжларига уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли таълим платформасидан ўқув жараёнида фойдаланишнинг дидактик модели тизимли ва фаолиятли ёндашувларга устуворлик бериш, дидактик тамойилларни ривожлантириш босқичларига уйғунлаштириш ҳамда “Информатика ўқитиш методикаси” фанини ўқитишнинг таркибий қисмларининг мақсадли-мотивацион, когнитив-амалий, рефлексив-функсионал, креатив-ижодий ва баҳолаш мониторинги уйғунлигини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг рақамли таълим платформаси (ио.тдпу.уз)ни ўқув жараёнига тадбиқ этиш методикаси креативлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари, модул материаллари, видео ва аудио дарслар, турли мезонли даражали топшириқлар, назорат тестлар, мулоқот чати, гуруҳлар мониторингига трансформациялаш ҳамда дидактик воситаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик мезонлари билан уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли таълим платформасидан фойдаланиш самарадорлиги интерактивлик, мослашувчан таълим, мотивацияни ошириш, ижтимоий мустақиллик, дидактик материалларни лойиҳалаш, ўзаро ҳамкорлик, инновацион технологияларни ўзлаштириш ҳамда ресурслар билан ишлашнинг дидактик ва методик функсияларини касбий фаолиятга мослаштиришнинг мақсадли-мотивацион, когнитив-амалий, рефлексив-функсионал, креатив-ижодий мезонларини баҳолаш даражалари динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари адаптив даражадан тизимли рақамлаштирилган даражага ўтишини таъминлаш, ҳамда назарий билимлар, амалий кўникмалар ва рефлектив ўз-ўзини баҳолаш воситаларини замонавий меҳнат бозорининг эҳтиёжларига уйғунлаштириш асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар “Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган. (Низомий номидаги ТДПУнинг 2024-йил 8-майдаги 11-05-2066/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлиги рақамли воситалардан фойдаланиш орқали ўз-ўзини ривожлантириш ва рефлекция қобилятлари ривожланган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли таълим платформасидан ўқув жараёнида фойдаланишнинг дидактик модели тизимли ва фаолиятли ёндашувларга устуворлик бериш, дидактик таъмойилларни ривожлантириш босқичларига уйғунлаштириш ҳамда “Информатика ўқитиш методикаси” фанини ўқитишнинг таркибий қисмларининг мақсадли-мотивацион, когнитив-амалий, рефлексив-функсионал, креатив-ижодий ва баҳолаш мониторинги уйғунлигини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган. (Низомий номидаги ТДПУнинг 2024-йил 8-майдаги 11-05-2066/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли таълим платформасидан фойдаланишга қулай шароитлар яратилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг рақамли таълим платформаси (ио.тдпу.уз)ни ўқув жараёнига тадбиқ этиш методикаси креативлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари, модул материаллари, видео ва аудио дарслар, турли мезонли даражали топшириқлар, назорат тестлар, мулоқот чати, гуруҳлар мониторингига трансформациялаш ҳамда дидактик воситаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик мезонлари билан уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар “Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган. (Низомий номидаги ТДПУнинг 2024-йил 8-майдаги 11-05-2066/04-сонли маълумотномаси). Натижада касбий фанларни ўқитиш мазмунини яхшилашга ва касбий компетентликнинг шахсий сифатларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли таълим платформасидан фойдаланиш самарадорлиги интерактивлик, мослашувчан таълим, мотивацияни ошириш, ижтимоий мустақиллик, дидактик материалларни лойиҳалаш, ўзаро ҳамкорлик, инновацион технологияларни ўзлаштириш ҳамда ресурслар билан ишлашнинг дидактик ва методик функсияларини касбий фаолиятга мослаштиришнинг мақсадли-мотивацион, когнитив-амалий, рефлексив-функсионал, креатив-ижодий мезонларини баҳолаш даражалари динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган. (Низомий номидаги ТДПУнинг 2024-йил 8-майдаги 11-05-2066/04-сонли маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган рақамли таълим платформасидан файдаланиб бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг динамик ўсиши кузатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish