Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамасалиев Мирзоулуғ Мирсаидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Постмодерн жамиятда ўзгаларга тоқатлилик деформацияси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/ Fall375
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Рустамов Рамз Ризоқулович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рўзимуродов Сирож Мадатович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Постмодерн жамиятда ўзгаларга тоқатлилик тамойилининг мазмуний ўзгаришлари ва деформациясининг шахс, жамият ва умуминсоний қадриятларга таʼсирини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Постмодерн жамиятда ўзгаларга тоқатлилик консепсиясининг мулоқот ва интеграция, ижтимоий адолат ва тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, мултиперспективлик каби консептуал омиллари асосида тоқатлилик, чидамлилик, сабр-бардошлиликни мустаҳкамловчи (ҳуқуқий тенглик, ғоя ва фикрлар хилма-хиллиги, маданий онг) мезонлари ҳамда уни емирувчи (бегоналашув, дискриминация, идентиклик инқирози) каби иллатлар очиб берилган;
Ўзгаларга тоқатлилик моҳиятини белгиловчи эпистемик очиқлик, ахлоқий ҳурмат, ижтимоий инклюзивлик каби таркибий компонентлари ва уларни ривожлантирувчи таълим маданияти, ҳуқуқий нормалар, ижтимоий тарбия, ОАВ ва санъат воситалари каби детерминантларини барқарорлаштиришда контекстуал мослик, тизимли ёндашув, ахлоқий мувозанат тамойилларни ҳисобга олиш зарурати исботланган;
Жамиятда қадриятлар нисбийлиги, гибрид маданият, идентиклик инқирози ва ижтимоий онг сегментацияси каби деформацион жараёнлар таҳлили асосида ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, одатлари, ҳис-туйғулари, ғоялари ва эътиқодларига нисбатан чидамли бўлиш мажбуриятларининг онтологик (плюрализм назариялари, антропологик реализм), социологик (хавф жамияти консепсиялари) ва аксиологик-ахлоқий (инсон қадри, инсон – мақсад) асослари далилланган;
Замонавий жамиятда кечаётган ахлоқий қадриятларнинг деформациясига хос нисбийлик, дезориентация, гипертолерантлик каби тенденсиялар ўзгаларга тоқатлиликнинг ҳақиқий (онгли, эмпатик) кўринишидан индифферентликка (лоқайдлик) олиб келиши ҳамда уларни баҳолашнинг тоқатлилик сифати, аксиологик барқарорлик, нормативлик ва эркинлик баланси, тоқатлилик ва лоқайдлик тафовути каби мезонлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Постмодерн жамиятда ўзгаларга тоқатлилик деформациясининг шахс маънавий барқарорликни таъминлаш ҳамда ижтимоий муносабатларда адолатлиликни таъминлашдаги аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Постмодерн жамиятда ўзгаларга тоқатлилик консепсиясининг мулоқот ва интеграция, ижтимоий адолат ва тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, мултиперспективлик каби консептуал омиллари асосида тоқатлилик, чидамлилик, сабр-бардошлиликни мустаҳкамловчи (ҳуқуқий тенглик, ғоя ва фикрлар хилма-хиллиги, маданий онг) мезонлари ҳамда уни емирувчи (бегоналашув, дискриминация, идентиклик инқирози) каби иллатларга доир хулоса ва тавсиялардан Фарғона давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2017-2020 йй) амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 10-декабрдаги 04/7298-сон маълумотномаси). Натижада, амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-амалий аҳамиятини оширишга ва мазкур йўналишдаги илмий тадқиқиқотларни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзгаларга тоқатлилик моҳиятини белгиловчи эпистемологик очиқлик, ахлоқий ҳурмат, ижтимоий инклюзивлик каби таркибий компонентлари ва уларни ривожлантирувчи таълим маданияти, ҳуқуқий нормалар, ижтимоий тарбия, ОАВ ва санъат воситалари каби детерминантларини барқарорлаштиришда контекстуал мослик, тизимли ёндашув, ахлоқий мувозанат тамойилларига доир янгиликлар, таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида, жумладан, 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида  белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 2-апрелдаги 10/168-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда бағрикенгликни шакллантиришга доир тадбирлари, тарғибот ишлари ва бошқа фаолиятининг назарий асослари ривожлантиришга ҳамда постмодерн жамиятда ўзгаларга тоқатлилик деформациясининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этишга хизмат қилган; 
Жамиятда қадриятлар нисбийлиги, гибрид маданият, идентиклик инқирози ва ижтимоий онг сегментацияси каби деформацион жараёнлар таҳлили асосида ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, одатлари, ҳис-туйғулари, ғоялари ва эътиқодларига нисбатан чидамли бўлиш мажбуриятларининг онтологик (плюрализм назариялари, антропологик реализм), социологик (хавф жамияти консепсиялари) ва аксиологик-ахлоқий (инсон қадри, инсон – мақсад) асосларига доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 19-ноябрдаги 01-44-447-сон маълумотномаси). Натижада, эфирга узатилган кўрсатувларнинг ижтимоий-маърифий ва тарбиявий аҳамиятини юксалишига, коʻп миллатли муҳитда миллий ҳамжиҳатликни оширишга хизмат қилган;
Замонавий жамиятда кечаётган ахлоқий қадриятларнинг деформациясига хос нисбийлик, дезориентация, гипертолерантлик каби тенденсиялар ўзгаларга тоқатлиликнинг ҳақиқий (онгли, эмпатик) кўринишидан индифферентликка (лоқайдлик) олиб келиши ҳамда уларни баҳолашнинг тоқатлилик сифати, аксиологик барқарорлик, нормативлик ва эркинлик баланси, тоқатлилик ва лоқайдлик тафовути каби мезонларига доир хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг “Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар” дастурининг “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари” номли ИИ бандида белгиланган “Жамиятда фаол фуқаролик позициясининг шаклланиши ҳолати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида “Бағрикенглик ва дахлдорлик туйғуси” мавзусида ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва натижалари асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг 2025-йил 1-апрелдаги 04-13/264-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятнинг янги ривожланиш босқичида ғоявий бирлашувнинг замонавий концепциясини ишлаб чиқиш ва ижтимоий бирдамлик тамойилларини шакллантириш орқали ижтимоий тараққиётни таъминлаш йўлларини асослашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish