Абдуллаева Асила Абдулҳодиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда талаба ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг институсионал тизимини такомиллаштириш” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1127
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмоилов Темурбек Исломович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович, фалсафа фанлари доктори профессор, Азимов Улуғбек Абдухалилович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда талаба ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг институсионал тизимларини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда талаба ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг институционал тизимларини такомиллаштириш, жамиятда конструктив муносабатлар бирлигини таъминловчи рационал кўрсаткичлар (бирдамлик, тенглик, эркинлик), авлодлараро ворисийликни белгилашда анъанавийлик ва замонавийликнинг дихотомик ёндашувлар бирлиги эканлиги фалсафий асосланган;
жамиятда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш, социомаданий фаолиятнинг аксиологик иерархиясида жамиятдаги маънавий-ахлоқий императивлар (тафаккури кучи, идрок қобилияти) ёшларнинг креатив фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятига диалектик боғлиқлиги сабабли, жамият ва шахс ўртасидаги конструктив муносабатларни ифодаловчи барқарор тараққиёт драйвери эканлиги аниқланган;
жамиятда ёшлар маданий позициясини ривожлантирувчи (таълим, тарбия, ижтимоий муҳит) механизмлар улардаги ижтимоий инфантиллик (ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши)ни олдини олиб, глобал ўзгаришлар шароитида шахс ва жамият ўртасидаги аксиологик муносабатнинг тизимли-интегратив тафаккурини ривожлантириш мезонлари анъанавий қадриятлар универсаллашувини белгиловчи гомоген хусусиятлар эканлиги очиб берилган;
жамиятда кечаётган ижтимоий ахборотлашув жараёнининг глобал хусусият касб этиши маданий муносабатлар доирасида талаба ёшлар турмуш тарзи билан узвий равишда уйғунлашиб, шахс социализацияси (маданий меъёрлар ва ижтимоий ҳаёт тарзига мослашув) жараёнида ижтимоий қадриятлар (билим, кўникма, меъёр) ҳамда медиа яратиш ва ишлаб чиқариш (просюмер) билан ахборотни қабул қилиш (консюмер) хусусиятларини тараққий топтирувчи муҳим омил эканлиги қиёсий тарзда далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда талаба ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг институционал тизимини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари, мазкур тизимнинг самарадорлигини оширишга қаратилган қатор амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистонда талаба ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг институционал тизимларини такомиллаштириш, жамиятда конструктив муносабатлар бирлигини таъминловчи рационал кўрсаткичлар эканлигига доир таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” 31-банди “Мамлакатда ёшлар маънавий тарбиясини тизимли ташкил этишга қаратилган “Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси” асосида барча тизимларда белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишни услубий таъминлаш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маʼнавият ва маʼрифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маʼнавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 22-январдаги 10/36-сонли далолатномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашнинг маънавий-маърифий омилларини ижтимоийфалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган;
жамиятда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш, социомаданий фаолиятнинг аксиологик иерархиясида жамиятдаги маънавий-ахлоқий императивлар (тафаккури кучи, идрок қобилияти) ёшларнинг креатив фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятига диалектик боғлиқлигига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Истиқбол” ёшлар қаноти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Жўқорғи КенГЭС, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловлардаги Сайловолди дастурининг “Биз ёшларнинг сифатли таълим олиши тарафдоримиз” номли бандини ишлаб чиқишда юқоридаги илмий янгиликдан фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раисининг 2025-йил 23-июндаги 1-52-сонли далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон талаба ёшларининг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим ўрин тутган янги авлод ёшларининг ижтимоий жиҳатдан фаол, мамдакатнинг келажаги учун маъсулиятли шахслар сифатида шаклланишига хизмат қилган;
жамиятда ёшлар маданий позициясини ривожлантирувчи (таълим, тарбия, ижтимоий муҳит) механизмлар улардаги ижтимоий инфантиллик (ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши)ни олдини олиб, глобал ўзгаришлар шароитида шахс ва жамият ўртасидаги аксиологик муносабатнинг тизимли-интегратив тафаккурини ривожлантиришига доир таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” 31-банди “Мамлакатда ёшлар маънавий тарбиясини тизимли ташкил этишга қаратилган “Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси” асосида барча тизимларда белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишни услубий таъминлаш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маʼнавият ва маʼрифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маʼнавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 22-январдаги 10/36-сонли далолатномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашнинг маънавий-маърифий омилларини ижтимоийфалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган;
жамиятда кечаётган ижтимоий ахборотлашув жараёнининг глобал хусусият касб этиши маданий муносабатлар доирасида талаба ёшлар турмуш тарзи билан узвий равишда уйғунлашиб, шахс социализацияси (маданий меъёрлар ва ижтимоий ҳаёт тарзига мослашув) жараёнида ижтимоий қадриятлар (билим, кўникма, меъёр) ҳамда медиа яратиш ва ишлаб чиқариш (просюмер) билан ахборотни қабул қилиш (консюмер) хусусиятларини тараққий топтирувчи муҳим омил эканлигига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг бир қатор телекўрсатувлари (“Таълим ва тараққиёт”, “Мувозанат”, “Телемушоҳада” теледастурларида 2024-йил март-апрел ойларидаги сонлари)да дастур ва ссенарийлар тайёрланди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 04-февралдаги 05-09-105-сон маʼлумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда талаба ёшларнинг ижтимоий фаоллигини иширишга таъсир этувчи ҳуқуқий маданиятнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини илмий асослашга хизмат қилган.