Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Акрамжон Қурбоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Хусусий мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини таъминлаш муаммолари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Yu794.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аминжонова Матлуба Ахмедовна – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.37.27.02:2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Кулдашев Нуриддин Абдуганиевич - юридик фанлар доктори, профессор; Хидоятуллаев Алишер Тоирович – юридик фанлар боʻйича фалсафа доктори (PhD), досент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади хусусий мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини таъминлаш кафолатларини янада кучайтириш ҳамда бу борадаги тартиб-таомилларни такомиллаштириш масалалари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида мулкни инсофли эгалловчининг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига доир таклифлар асослантирилган;
хусусий мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлашнинг қўшимча кафолатларини яратиш мақсадида мулкдорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашнинг молиявий механизмларини татбиқ этиш лозимлиги асослантирилган;
хусусий мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини таъминлашни ошириш мақсадида суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш тартибини бекор қилиш асослантирилган;
хусусий мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини кучайтириш мақсадида хусусий мулк бўлган турар жойни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғарма”лар маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши асослантирилган;
хусусий мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлашни янада чуқурлаштириш мақсадида турар жой инсофли эгалловчидан қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиб олинишига йўл қўйилмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарарнинг қоплаб берилиши зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
мулкни инсофли эгалловчининг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши бўйича билдирилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 24-августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-198-сонли Фармонининг 6-бандини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 4-августдаги 11/32-3/1-505-сонли далолатномаси) фойдаланилган. Мазкур таклифларнинг жорий этилиши хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини янада кучайтириш ҳамда мулкдорларнинг ҳуқуқларини ишончли муҳофаза қилиш имконини берган;  
мулкдорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашнинг молиявий механизмларини қўллаш бўйича илгари сурилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 26-декабрдаги 1047-сонли қарорига илова сифатида тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 5-январдаги 9-сон қарори билан билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан) 9-банди “б” кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-апрелдаги 12-15-36-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши хусусий мулк бўлган кўчмас мулкни инсофли эгалловчиларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга, бунда мулкдорларнинг ҳуқуқларини таъминлашни янада кучайтиришга хизмат қилган;
суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш тартибини бекор қилишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 24-августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–198-сонли Фармонининг 1-банди “б” кичик бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 4-августдаги 11/32-3/1-505-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф инсофли эгалловчилар мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймасликка хизмат қилган;   
хусусий мулк бўлган турар жойни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғарма”лар маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 24-августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–198-сонли Фармонининг 4-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 4-августдаги 11/32-3/1-505-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф хусусий мулк бўлган турар жойни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарарни ундириш тартиби аниқ белгиланишига хизмат қилган; 
турар жой инсофли эгалловчидан қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиб олинишига йўл қўйилмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарарнинг қоплаб берилишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 26-декабрдаги 1047-сонли қарорига илова сифатида тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 
5-январдаги 9-сон қарори билан билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан) 9-банди 6-кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-апрелдаги 12-15-36-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish