Розиқов Беҳзод Баҳром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларида молиявий хизматларни ривожлантириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3520
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат Иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: и.ф.д., проф. Бердияров Баҳриддин Товашарович, PhD. Зуннунова Хулкар Мухторовна.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Тошкент Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларнинг молиявий хизматлар фаолиятини ривожлантириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг молиявий хизматларни трансформациялаш асосида ички ва ташқи туризмни амалга оширувчилар учун имтиёзли кредитлар ажратишда банк мобил иловасида сайёҳлик хизматларини шакиллантириш таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан мижозларга иш ҳақи ва бошқа даромадларини олдиндан олиш, ушбу даромадларини масофадан туриб бошқариш каби қулайликлар яратишда банклар мобил иловаси орқали хизматлар бўлимида иш ҳақи ва аванс тури бўлимини қўшиш асосланган;
тижорат банклари томонидан молиявий хизматлар турларини диверсификация қилиш, банк хизматларининг оммабоплигини оширишда муҳим инновацион ечим сифатида банк мобил иловалари орқали пластик карта талаб этилмаган ҳолда нақд пул маблағларини олиш имконияти таклиф этилган;
банк молиявий хизматларини трансформация қилиш орқали талабалар ўртасида оммабоплигини оширишда нақд пул олиш ва он-лине маҳаллий ва халқаро тўловларни амалга ошириш каби имкониятлар тақдим этивчи Ҳумо ва МастерCард билан интеграция қилинган халқаро талаба идентификасия картасини ишлаб чиқиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари молиявий хизматлар фаолиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг молиявий хизматларни трансформациялаш асосида ички ва ташқи туризмни амалга оширувчилар учун имтиёзли кредитлар ажратишда банк мобил иловасида сайёҳлик хизматларини шакиллантириш таклифи АЖ Асакабанк фаолиятига жорий этилган. (“Асакабанк” АЖ бошқарувининг 2024-йил 21-майдаги №19-01/6052-сон маʼлумотномаси). Натижада, “Асакабанк”нинг мобил иловаси орқали ички ва ташқи туризмни амалга оширувчилар учун имтиёзли кредитлар ажратилди ва бунинг натижасида ушбу иловадан фойдаланувчиларнинг сони 22% кўпайишига эришилган;
тижорат банклари томонидан мижозларга иш ҳақи ва бошқа даромадларини олдиндан олиш, ушбу даромадларини масофадан туриб бошқариш каби қулайликлар яратишда банклар мобил иловаси орқали хизматлар бўлимида иш ҳақи ва аванс тури бўлимини қўшишга доир таклифи АЖ Асакабанк фаолиятига жорий этилган. (“Асакабанк” АЖ бошқарувининг 2024-йил 21-майдаги №19-01/6052-сон маʼлумотномаси). Натижада, Асакабанк мобил иловаси орқали хизматлар бўлимида иш ҳақи ва аванс тури бўлимлари қўшиш орқали ишчилар иш ҳақи ёки бошқа даромадларини олдиндан олиш, иш ҳақи ва бошқа турдаги авансларни осонлик билан бошқариш каби қулайликлар яратиш асосида ушбу хизматдан фойдаланувчилар сони 7,2% кўпайишига эришилган;
тижорат банклари томонидан молиявий хизматлар турларини диверсификация қилиш, банк хизматларининг оммабоплигини оширишда муҳим инновацион ечим сифатида банк мобил иловалари орқали пластик карта талаб этилмаган ҳолда нақд пул маблағларини олишга доир таклифи АТБ Қишлоққурилишбанк фаолиятига жорий этилган (“Қишлоққурилишбанк” АТБ бошқарувининг 2023-йил 30-декабрдаги №06/43-12-9230-сон маʼлумотномаси). Натижада, тижорат банки томонидан “ҚУАНТ” иловаси орқали хизматлар боʼлимида нақд пул олиш тугмаси қоʼшиш асосида АТМларда пластик картасиз, ҚР-кодни сканер қилган ҳолда нақд пул олиш хизматини таклиф этган ҳолда учбу хизматдан фойдаланувчилар сонини 5,1% кўпайишига олиб келган;
банк молиявий хизматларини трансформация қилиш орқали талабалар ўртасида оммабоплигини оширишда нақд пул олиш ва он-лине маҳаллий ва халқаро тўловларни амалга ошириш каби имкониятлар тақдим этивчи Ҳумо ва МастерCард билан интеграция қилинган халқаро талаба идентификасия картасини ишлаб чиқиш таклифи АЖ Гарант банк фаолиятига жорий этилган (“Гарант Банк” АЖ бошқарувининг 2025-йил 7-январдаги №02/12-сонли маʼлумотномаси). Натижада, талабалик мақомини тасдиқловчи ягона халқаро карта хисобланган, 130 дан ортиқ мамлакатларда талабалар учун чегирмалар, бўнуслар ва имтиёзлар тақдим этадиган, ҳамда нақд пул олиш ва онлайн тўловлар имкониятини яратадиган барча талабалари учун мўлжалланган Ҳумо ва МастерCард билан интеграция қилинган халқаро талаба идентификасия картаси (ИСИC) ишлаб чиқилган, ҳамда ИСИC талабалар картасини очиш давомийлиги 15-30 минутни ташкил этиши ҳисобига бу талабалар картаси очилиши 15,2 фоизга кўпайишига эришилган.