Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайруллаев Сирожиддин Ахмадулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
    

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият барқарорлигини таъминлашда консолидация омили”  09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1173
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор Дехканов Наримон Бурхонжонович, Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият барқарорлигида консолидация жараёнининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жамият барқарорлигини таъминлашда ижтимоий консолидацияни ижтимоий-фалсафий омилларини мазмун жиҳатдан янгиланганлигини очиб берилган; 
ижтимоий консолидацияни ўрганиш учун аналитик восита сифатида омилли ёндашувнинг эвристик қийматини илмий асослари аниқланган; 
замонавий жамиятнинг ижтимоий консолидация жараёнларига ижтимоий-иқтисодий омилнинг таъсирининг моҳияти, давлатнинг ижтимоий сиёсати ва ижтимоий масъулиятлилик омиллари рационал жиҳатдан аниқланган;  
ижтимоий-иқтисодий омилга аралашадиган ва замонавий жамиятнинг консолидация жараёнларини белгилайдиган ижтимоий табақаланиши ва консолидация жараёнларини камбағалликка қарши кураш воситаси эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият барқарорлигини таъминлашда консолидация омилларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Жамият барқарорлигини таъминлашда ижтимоий консолидацияни ижтимоий-фалсафий ғояларини рефлексив мазмунига оид янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2023-йил 14-декабрдаги 102-сон фармойишига асосан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида 2024-йилда ҳарбий хизматчи (ходим)ларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳарбий интизом ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояни амалга ошириш бўйича комплекс режа”нинг  И.Ташкилий-амалий тадбирлар бандининг “Шахсий таркибни ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш номли 3-бўлимида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг 2024-йил 20-апрелдаги №11/3449/Б-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши тарғибот тадбирлари қатнашчиларида жамиятдаги стратегик ўзгаришлар натижасида консолидация ва ижтимоий консолидацияга бўлган эҳтиёжни бойитишга хизмат қилган. 
Ижтимоий консолидацияни ўрганиш учун аналитик восита сифатида омилли ёндашувнинг эвристик қийматини илмий асосланиш кераклигига оид илмий янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14- банди “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жараёнларни тадқиқ қилиш технологиялари бўйича хориж тажрибасини ўрганиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 12-майдаги №184/1-сон маълумотномаси). Натижада жамиятдаги стратегик ўзгаришлар натижасида консолидация ва ижтимоий консолидацияга бўлган эҳтиёжи жамият учун самарадорлик даражасини  илмий тадқиқ этиш имкониятларига доир тарғибот материаллари, ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишга  хизмат қилган.
Замонавий жамиятнинг ижтимоий консолидация жараёнларига ижтимоий-иқтисодий омилнинг таъсирининг моҳияти, давлатнинг ижтимоий сиёсати ва ижтимоий масъулият эканлиги рационал омил эканлиги аниқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2023-йил 14-декабрдаги 102-сон фармойишига асосан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида 2024-йилда ҳарбий хизматчи (ходим)ларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳарбий интизом ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояни амалга ошириш бўйича комплекс режа”нинг  И.Ташкилий-амалий тадбирлар бандининг “Шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш” ғояларини тарғиб қилиш” номли 2-бўлими ҳамда “Ҳарбий хизматчи (ходим)лар ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, ҳар бир ҳарбий хизматчи (ходим)да давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга даҳлдорлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш” номли вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг 2024-йил 20-апрелдаги №11/3449/Б-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жамиятдаги стратегик ўзгаришларни ижтимоий консолидацияга бўлган эҳтиёжи ҳамда ижтимоий бирдамликни таъминлашнинг муҳим омили эканлигига хизмат қилган.
Ижтимоий-иқтисодий омилга аралашадиган ва замонавий жамиятнинг консолидация жараёнларини белгилайдиган ижтимоий табақаланиши ва консолидация жараёнларини камбағалликка қарши кураш воситаси эканлиги исботланганлигига оид илмий янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14- банди “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жараёнларни тадқиқ қилиш технологиялари бўйича хориж тажрибасини ўрганиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 12-майдаги №184/1-сон маълумотномаси). Натижада жамиятдаги стратегик ўзгаришлар натижасида консолидация ва ижтимоий консолидацияга бўлган эҳтиёжи жамият учун самарадорлик даражасини  илмий тадқиқ этиш имкониятларига доир тарғибот материаллари, ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish