Sayt test rejimida ishlamoqda

Худаярова Зайнаб Ражабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек миллий мусиқали театр актёрининг шаклланишида халқ бадиий ижодиётининг ўрни”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/San151.
Илмий раҳбар: Тожибоева Олтиной Қосимовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01. 
Расмий оппонентлар: Ахметжанова Муқаддас Ваҳобовна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Абдурасулов Шохрух Абдунаимович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек миллий мусиқали драма актёрлик санъати шаклланишида халқ бадиий ижодкорлигининг ўрни, роли ва аҳамияти масалаларини анъаналар ва янги тамойиллар контекстида  аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек халқ бадиий поетик ижоди ҳамда оғзаки театри шаклан мусиқали драма санъати билан ифода воситалари кўлами, ижрочилик йўллари, услубий сифатларига кўра яқинлиги, анъаналар мазмунидаги халқ бадиий ижодкорлиги ҳамда ижрочилик уйғунлиги замонавий мусиқали драма театри актёрлиги такомилида устувор аҳамият касб этиши асосланган;
анъанавий театрнинг халфалик, қизиқчи, масхарабозлик турларидаги театр заҳираси Онажон Собирова, Онабиби Отажонова (Ожиза), Султонпошша Раҳимова, Онабиби Очилова, Бибижон Искандарова каби халфа ва халфа-актёрлар, Аброр Ҳидоятов, Марям Ёқубова, Сойиб Хўжаев, Қаландар Бойжонов, Отамурод Бобожонов каби халқ ижодкорлигидан етишиб чиққан саҳна усталари ижоди мисолида тадқиқ этилиб, улардаги синкретизм, бадиҳагўйлик, қувваи ҳофиза, кинесика воситаларидан фойдаланиш, кечинма санъати билан уйғунлашув, услубий ранг-баранглик, санъатлараро ўзаро таъсирланиш ва диффузия жараёнлари ўзбек мусиқали драма актёрлиги шаклланишида аҳамият касб этганлиги исботланган. 
1940-йилларнинг охири – 1950-йилларда тўлиқ шаклланган ўзбек актёрлик санъати мактаби ва ундаги уч асосий – қаҳрамонона-романтик, лирик-поетик ва характерли-комедик йўналишлар шаклланишида халқ поетик ижодкорлигидан таъсирланиш ҳамда кечинма санъати қонуниятларига таяниш устувор ўрин тутганлиги аниқланган; 
ўзбек мусиқали драма театри актёрлиги истиқболи миллий қадриятларга асосланган мумтоз спектаклларга эътиборни кучайтириш, драматик ижрода синкретизм, маҳобатли талқин, сўз қудратини ошириш, вокалда эса миллий оҳангни титратма, қочирим, нола каби ижро усулларида такомиллаштириш ҳамда замонавий театр санъатининг илғор услуб ва воситаларига уйғунлашишга боғлиқ эканлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек миллий мусиқали театр актёрининг шаклланишида халқ бадиий ижодиётининг ўрнини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек халқ бадиий поетик ижоди ҳамда оғзаки театри шаклан мусиқали драма санъати билан ифода воситалари кўлами, ижрочилик йўллари, услубий сифатларига кўра яқинлиги, анъаналар мазмунидаги халқ бадиий ижодкорлиги ҳамда ижрочилик уйғунлиги замонавий мусиқали драма театри актёрлиги такомилида устувор аҳамият касб этишини исботловчи илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги пойтахт ва вилоят театрлари фаолиятини комплекс ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 1-майдаги 02-12-05-339-сон маълумотномаси). Натижада, театр санъатидаги ташкилий-ижодий жараёнларда миллий мерос аҳамиятини ошириш, репертуар танлаш, мавзулар кўламига доир тушунча ва тасаввурларни кенгайтиришга муваффақ бўлинган;
анъанавий театрнинг халфалик, қизиқчи, масхарабозлик турларидаги театр заҳираси Онажон Собирова, Онабиби Отажонова (Ожиза), Султонпошша Раҳимова, Онабиби Очилова, Бибижон Искандарова каби халфа ва халфа-актёрлар, Аброр Ҳидоятов, Марям Ёқубова, Сойиб Хўжаев, Қаландар Бойжонов, Отамурод Бобожонов каби халқ ижодкорлигидан етишиб чиққан саҳна усталари ижоди мисолида тадқиқ этилиб, улардаги синкретизм, бадиҳагўйлик, қувваи ҳофиза, кинесика воситаларидан фойдаланиш, кечинма санъати билан уйғунлашув, услубий ранг-баранглик, санъатлараро ўзаро таъсирланиш ва диффузия жараёнлари ўзбек мусиқали драма актёрлиги шаклланиши исботланган илмий хулосалардан “Маҳалла” телеканалида эфирга узатилган “Ўшал дамлар”, “Хушвақт”, “Шоҳ Лифе” каби театр арбоблари ижодини ёритган кўрсатувлар ссенарийсини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали ДУКнинг 2024-йил 22-октябрдаги 01-15-616-сон маълумотномаси). Натижада, муҳим фактик маълумотларга асосланган кўрсатувлар орқали театр санъати ва йирик санъаткорлар фаолияти кенг тарғиб этилган;
1940-йилларнинг охири – 1950-йилларда тўлиқ шаклланган ўзбек актёрлик санъати мактаби ва ундаги уч асосий – қаҳрамонона-романтик, лирик-поетик ва характерли-комедик йўналишлар шаклланишида халқ поетик ижодкорлигидан таъсирланиш ҳамда кечинма санъати қонуниятларига таяниш устувор ўрин тутганлиги аниқланганини тасдиқловчи илмий хулосалардан “Очиқ намойиш”, “Телехиёбон” кўрсатувлари ссенарийларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2024-йил 27-апрелдаги 02-40-1011-сон маълумотномаси). Натижада, спектакл таҳлили, образ устида ишлаш, театр актёрлиги санъати борасидаги янги манбалар воситасида томошабинлар эстетик дидига таъсир кўрсатишга эришилган; 
ўзбек мусиқали драма театри актёрлиги истиқболи миллий қадриятларга асосланган мумтоз спектаклларга эътиборни кучайтириш, драматик ижрода синкретизм, маҳобатли талқин, сўз қудратини ошириш, вокалда эса миллий оҳангни титратма, қочирим, нола каби ижро усулларида такомиллаштириш ҳамда замонавий театр санъатининг илғор услуб ва воситаларига уйғунлашишга боғлиқ эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги пойтахт ва вилоят театрлари фаолиятини комплекс ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 1-майдаги 02-12-05-339-сон маълумотномаси). Натижада, театрда спектакллар саҳналаштириш амалиётини назария билан уйғунлигини таъминлаш, актёрлик изланишларида бадиий анъаналарга ворисийлик асосларини янада мустаҳкамлашга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish