Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамова Гулнора Абилкасимовнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ-ХХИ асрлар Самарқанд каштачилигидаги бадиий жараёнлар”, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/San154. 
Илмий раҳбар: Фатхуллаев Равшан Саъдуллаевич,санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.
Расмий оппонентлар: Бинафша Нодир, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)доктори, Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон тарихи Давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ-ХХИ асрлар Самарқанд каштачилигик маркази ривожланишининг тамойиллари: бадиий жараёнларининг асосий хусусиятларини белгилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср Самарқанд кашта нақшлари тўртта гуруҳга: самовий нақшлар, зооморф нақшлар, ўсимликсимон ва маиший буюмлар нақшлари, эпиграфик нақшларга ажратилиб, улардаги реалистик тасвирлар собиқ иттифоқ даври мафкураси таъсирида пайдо бўлгани, рамзий мотивларда эса анъанавий чизиқли нусхага хос тантанаворлик, маҳобатлилик акс этгани далилланган;
ХХ аср Ургут маркази каштачилиги Самарқанднинг оқ-сарғиш матога жигарранг, йирик доирали, қалин барглар билан ўралган кашта услубини этноижтимоий сабаблар туфайли ўзлаштиргани, Челак, Каттақўрғон, Пастдарғом туманларида мазкур услубдаги қора рангга нисбатан “қайғу”, “мотам” тушунчалари бўлгани сабабли ранг-баранглик етакчилик қилгани, анъанавий “тигли”, “юлдуз” нақшлари чеварлар онгига чуқур ўрнашгани учун сақлангани аниқланган;
ХХИ аср Самарқанд вилояти Жомбой тумани каштадўзлари қадимий нақшлар ҳақида маълумотга эга эмасликлари сабабли уларнинг ижодида биргина услиб – оқ матога жигарранг, йирик дойирали, қалин барглар билан ўралган кашта кўриниши етакчилик қилаётгани, ургутлик каштадўзлар ижодига локал хусусият сингиб кетганлиги сабабли “қалампир”, “бодом”, “анор”, “корди ош”, “тақа” каби қадимги нақшлар, уларга хос бадиийлик ва сифат даражасини сақлаб келаётгани аниқланган; 
ХХИ аср Самарқанд шаҳар каштачилигида қадимги анъанавий нақшлар: “абри-баҳор”, “тигли”, “юлдуз”, “чор чироқ”, “С” кўринишли, “сандуқа”, “Жаннат дарахти”, “беди мажнун” кабилари билан чеварларнинг нотанишлиги ва иқтисодий талаблар сабабли кескин қисқаргани, кашта матоси учун ипак қоғоздан фойдаланиш ва қисман табиий ашёларни тайёрлаш сақланиб келаётгалиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ-ХХИ асрлар Самарқанд каштачилигидаги бадиий жараёнларни талқин қилиш бўйича олинган илмий натижалар:
ХХ аср Самарқанд кашта нақшлари тўртта гуруҳга: самовий нақшлар, зооморф нақшлар, ўсимликсимон ва маиший буюмлар нақшлари, эпиграфик нақшларга ажратилиб, улардаги реалистик тасвирлар собиқ иттифоқ даври мафкураси таъсирида пайдо бўлгани, рамзий мотивларда эса анъанавий чизиқли нусхага хос тантанаворлик, маҳобатлилик акс этгани, ХХ аср Ургут маркази каштачилиги Самарқанднинг оқ-сарғиш матога жигарранг, йирик доирали, қалин барглар билан ўралган кашта услубини этноижтимоий сабаблар туфайли ўзлаштиргани, Челак, Каттақўрғон, Пастдарғом туманларида мазкур услубдаги қора рангга нисбатан “қайғу”, “мотам” тушунчалари бўлгани сабабли ранг-баранглик етакчилик қилгани, анъанавий “тигли”, “юлдуз” нақшлари чеварлар онгига чуқур ўрнашгани учун сақлангани хақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телередиокомпанияси “Ўзбекистон тархи” телеканалида намойиш қилинган “Тарихий савол” телекўрсатувининг “Самарқанд –меъморлик гултожи” номли дастурини намойиш қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси давлат муассасининг 2024-йил 11-июндаги 06-31-731-сон маълумотномаси). Натижада кенг оммани ўзбек маданий меросининг биқ қисми бўлган Самарқанд каштачилигидаги бадиий хусусиятлар хақидаги илмий маълумотлар билан танишиш имконияти яратилган ва Самарқанд каштачилигига хос мулоҳазаларини кенгайтиришга хизмат қилган;
ХХИ аср Самарқанд вилояти Жомбой тумани каштадўзлари қадимий нақшлар ҳақида маълумотга эга эмасликлари сабабли уларнинг ижодида биргина услиб – оқ матога жигарранг, йирик дойирали, қалин барглар билан ўралган кашта кўриниши етакчилик қилаётгани, ургутлик каштадўзлар ижодига локал хусусият сингиб кетганлиги сабабли “қалампир”, “бодом”, “анор”, “корди ош”, “тақа” каби қадимги нақшлари фотоларидан, Самарқанд шаҳар каштачилигида қадимги анъанавий нақшлар: “абри-баҳор”, “тигли”, “юлдуз”, “чор чироқ”, “С” кўринишли, “сандуқа”, “Жаннат дарахти”, “беди мажнун” кабилари билан чеварларнинг нотанишлиги ва иқтисодий талаблар сабабли кескин қисқаргани, кашта матоси учун ипак қоғоздан фойдаланиш ва қисман табиий ашёларни тайёрлаш сақланиб келаётгалиги хақидаги илмий маълумотлардан ИИИ Тошкент халқаро амалий безак санъати Биенналесининг “Замонавий амалий безак санъати: безак ва услуб” номли Бош кўргазма ҳамда Тошкент фотосуратлар уйида ўтказилган “Ўзбекистон амалий санъати тарихидан” номли фотокўргазмаларининг илмий консепсиясини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2025-йил 28-февралдаги 01-17/180-359-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд кашталари ва каштадўзлари ҳақидаги маълумотлар кўргазманинг бадиий илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилган ва кенг оммага Самарқанд кашталарининг илгари намойиш қилинмаган фотолари, эскизлари билан таништириш имконини берган ва қаламкашлар ижоди билан танишиш орқали уларнинг маънавий оламини ва эстетик дидини ўстириш имконини берган;
каштачиликдаги “устоз-шогир” анъаналарининг мавжудлиги, Самарқандлик каштадўзлар ижодидаги анъаналар тарихи, уларнинг кашта тикиш техникаси ва нақш чизиш услуби ҳақидаги маълумотлардан Олий таълим йўналиши талабалари учун “Методика обучения изобразительного искусство” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи 677143-сон гувоҳомаси). Натижада ўқув қўлланмада амалий санъат турлари қаторида каштачилик, жумладан Самарқанд каштачилигидаги каштадўзлар ва қаламкашлар ижоди ва нақш нусхалари билан танишиб, билимлариниинг бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish