Нумонжонов Шохзодбек Дилшоджон ўғли
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий техника таълимида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4525
Илмий раҳбар: Шаходжаев Махмуджон Ахмедович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш
Расмий оппонентлар: Хужамбердиева Шахноза Купайсиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мухаммадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. педагогика йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий техника таълимида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий техника таълимида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитиш мазмуни педагогик жараёнда умумкасбий таълимнинг барча босқичларимақсадли парамертларнинг амалий-функсионаллигига уйғун ҳолда устуворлик берилишига кўра бойитилган;
меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари талабаларда касбий-адаптив малакани баҳолашнинг фаолиятли-технологик ва шахсий-натижавий даражалари қайта алоқага киришувининг босқичма-босқич интенсивлигини уйғун ҳолда таъминлашга кўра аниқлаштирилган;
“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги асослари” курсини ўқитишнинг методик таъминоти касбий фаолият мазмунини педагогик лойиҳаларни имплеминтациялаш ҳамда рационал дуализация қилиш асосида такомиллаштирилган;
олий техника таълимида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитишда шахсга йўналтирилган таълим технологияси асосида техник-технологик хавфсизлик қоидалари англаш, касбий масъулиятни ривожлантириш мезонлари ва кўрсаткичлари орқали самарадорлик даражасини эмперик баҳолаш имкониятлари аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий техника таълимида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштиришнинг назарий асослари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
олий техника таълимида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитиш мазмуни педагогик жараёнда умумкасбий таълимнинг барча босқичлари мақсадли парамертларнинг амалий-функсионаллигига уйғун ҳолда устуворлик берилишига кўра бойитиш бўйича таклифдан “Электротехника фанини ўқитишда талабаларга техника хавфсизлигини ўқитиш методикаси” номли электрон дастур ишлаб чиқишда ҳамда “6102022 – Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (тармоқлар бўйича) таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдиришда ва “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли эшиттиришлар сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2023-йил 8 ноябрдаги 02/02-02-153-сонли маълумотномаси; “Ўзбекистон” миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 28 апрелдаги 04-36-646-сон маълумотномаси). Таклиф олий техника таълимида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитишнинг назарий-методик асослари юксалишига хизмат қилган;
меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари талабаларда касбий-адаптив малакани баҳолашнинг фаолиятли-технологик ва шахсий-натижавий даражалари қайта алоқага киришувининг босқичма-босқич интенсивлигини уйғун ҳолда таъминлашга кўра аниқлаштириш бўйича тавсиялардан “Электротехника фанини ўқитишда талабаларга техника хавфсизлигини ўқитиш методикаси” номли электрон дастур ишлаб чиқишда ҳамда “6102022 – Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (тармоқлар бўйича) таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдиришда ва Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2023-йилнинг июн ойида ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси ҳафталиги”ни самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2023-йил 8 ноябрдаги 02/02-02-153-сонли маълумотномаси; Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2023-йил 11 сентябрдаги 02-22/938-сон маълумотномаси). Натижада меҳнат муҳофазасини самарали ташкил этиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини замонавий модуллар асосида ўқитиш орқали талаба-ёшларнинг амалий кўникмаларини юксалишига хизмат қилган;
“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги асослари” курсини ўқитишнинг методик таъминоти касбий фаолият мазмунини педагогик лойиҳаларни имплеминтациялаш ҳамда рационал дуализация қилиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф Эрасмус+ дастурининг 5-сонли танлов натижалари асосида 2019 - 2022 йилларда бажарилган 609715-ЭПП-1-2019-1-УЗ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли СПАCЕCОМ: “Космик тизимлари ва алоқа бўйича янги ўқув дастури” (Неw студй програм ин спаcе сйстемс анд cоммуниcатионс энгинееринг) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2023-йил 6 ноябрдаги 4/17-4/4-10431-сон маълумотномаси). Илмий таклиф бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини тадқиқот мазмунига мослаштириш технологияларини такомиллаштириш учун муайян даражада хизмат қилган;
олий техника таълимида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини ўқитишда шахсга йўналтирилган таълим технологияси асосида техник-технологик хавфсизлик қоидалари англаш, касбий масъулиятни ривожлантириш мезонлари ва кўрсаткичлари орқали самарадорлик даражасини эмперик баҳолаш имкониятлари аниқлаштирилганлигига доир таклиф ва тавсияларидан “Электротехника фанини ўқитишда талабаларга техника хавфсизлигини ўқитиш методикаси” номли электрон дастур ишлаб чиқишда ҳамда “6102022 – Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (тармоқлар бўйича) таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2023-йил 8 ноябрдаги 02/02-02-153-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги, уларни касбга йўналтириш ва ижодий қобилиятларни таркиб топтириш маҳоратини ривожлантиришга муайян даражада хизмат қилган.