Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Дилфуза Хусанбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Особенности нарушения репродуктивной функции у женщин перенесших COVID-19”, 14.00.01 – Акушерлик и гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.2.PhD/Tib2622.
Илмий раҳбар: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар:  Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19 инфекциясини ўтказган аёлларда ҳайз циклининг бузилиши хусусиятларини, ва коронавирус инфекциясининг аёллар репродуктив функциясига таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
COVID-19 инфекциясини ўтказган аёлларда бачадон ва тухумдон артерияларида резистенлик индекси (РИ) ва пульсацион индекс (ПИ) ошиши кузатилди, ва асосий гуруҳда РИ кўтарилиши таққослаш гуруҳига нисбатан 1,9 баробар ва назорат гуруҳига нисбатан 3 баробар юқори бўлди (P<0,01), ПИ асосий гуруҳда, таққослаш гуруҳига нисбатан 1,5 баробар ва назорат гуруҳига нисбатан 2 баробар ошгани билан исботланган;
постковид синдроми бошдан кечирган асосий гуруҳда ТТГ даражаси назорат гуруҳига нисбатан 4,69 баробар ва таққослаш гуруҳига нисбатан 2,5 баробар юқори, Т3 даражаси назорат гуруҳига нисбатан 2,1 баробар ва таққослаш гуруҳига нисбатан 1,9 баробар кўп, ТПО антителоларининг даражаси 500,0 ИЕ/мл бўлиб, назорат гуруҳи (20,0 ИЕ/мл) ва таққослаш гуруҳи (32,89 ИЕ/мл) билан солиштирганда сезиларли даражада юқори эди, бу эса қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши, аутоиммун тиреоидит ривожланиши ва репродуктив тизимдаги дисбаланс инфекцияга жавоб сифатида пайдо бўлган метаболик ва гормонал бузилишлари билан исботланган;
COVID-19ни бошидан кечирган аёлларда АМГ ва ингибин В даражалари пасайиб, допплерометрия (РИ ва ПИ) кўрсаткичлари ошган, асосий гуруҳда АМГ даражаси 18-20 ёшда 2,08 нг/мл бўлиб, бу назорат гуруҳига нисбатан 4,4 баробар кам. 36-41 ёшда эса АМГ даражаси 0,15 нг/мл га тушиб, 21 баробар камайганлиги ва Ингибин В даражаси 186 пг/мл дан 76 пг/мл га тушиши бачадон ва тухумдон артерияларида РИ > 0,90 (48,4% ва 51,6%) ва ПИ > 2,30 ошиши, овариал резервнинг камайиши билан кореляцияси исботланган;
тадқиқот асосида COVID-19 ўтказган аёлларда “Репродуктив фаолияти бузилишларининг прогнозлаш модели” яратилган, натижада асосий гуруҳда репродуктив салоҳияти паст аёллар 11%, репродуктив салоҳияти ўртача аёллар 58% ташкил қилди, модель репродуктив салоҳияти пасайган, аммо тўлиқ йўқолмаган аёлларни аниқлаш ва профилактик тадбирларнинг самарадорлигини 85-90% гача ошириши исботланган;.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 ўтказган аёлларда менструал ва репродуктив саломатликнинг бузилишини аниқлаш буйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясини ўтказган аёлларда гемодинамик бузилишлар бачадон ва тухумдон артерияларида РИ (резистентлик индекси) ва ПИ (пульсация индекси) кўрсатқичларини ортиши асосий гуруҳда, таққослаш гуруҳига нисбатан 1,9 баробар,  назорат гуруҳига нисбатан эса 3 баробар юқори (P<0,01) бўлгани исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 январда № 307-t билан тасдиқланган “Диагностические критерии нарушения менструального цикла у женщин перенесших COVID-19” номли услубий тавсияномада акс этилган, мазкур таклиф Тошкент шахар №5 сон туғруқ комплекси 2024 йил 13 июнда №74 сонли буйруғи, хамда Тошкент шахар №3 сон туғруқ комплекси 2024 йил 10 июнда №81 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024йил 22 октябрдаги №7/114-сон хулосаси). Ижтимоий самарадолиги: COVID-19 ўтказган аёлларда бачадон ва тухумдон артерияларида гемодинамик кўрсаткичлари РИ ва ПИ кўрсаткичларининг асосий гуруҳда 1.9 баробар (таққослаш гуруҳига нисбатан) ва назорат гуруҳига нисбатан 3 баробар юқори бўлиши қон айланиши сусайиши сабабидан овариал резервни ва репродуктив фаолиятнинг бузилишларига олиб келиши бу асоратларни  эрта муддатда аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадолиги: COVID-19 ўтказган аёлларда бачадон ва тухумдон артерияларида резистентлик ва пульсация индексларининг асосий гуруҳда 1.9 баробар (таққослаш гуруҳига нисбатан) ва назорат гуруҳига нисбатан 3 баробар юқори бўлиши аниқланган, бу эса аёлларда овариал резервни ва репродуктив фаолиятнинг бузилишларини доплерометрик текширув оркалиқ аниқлаш ва репродуктив фаолиятни бахолаш стандарт диагностика алгоритмига нисбатан бир теширув учун сарфланадиган 310000 сўм, 62 нафар бемор хисобидан  12400000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Постковид даврда аёлларда бачадон ва тухумдом доплерометриясини қуллаш усули тухумдонлардаги қон айланиши бузилиши билан боғлиқ бўлган репродуктив фаолияти пасайишини олдини олган ва иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб 1 нафар бемор хисобидан ҳаражатларни 200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: COVID- 19 ўтказган аёлларда қалқонсимон без гормонларида ўзгаришлар, жумладан ТТГ даражаси 4,69 баробар ошиши, умумий Т3 даражаси эса 2,1 баробар ошиши, ТПО антителоларининг даражаси 500,0 ИЕ/мл бўлганлиги кузатилган, бу эса ўз навбатида  аутоиммун тиреоидит, гипотиреоз ривожланиши ва репродуктив тизимдаги бузилишлар инфекция сабабидан пайдо бўлгани билан исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 январда № 307-t билан тасдиқланган “Диагностические критерии нарушения менструального цикла у женщин перенесших COVID-19” номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар №5 сон туғруқ комплекси 2024 йил 13 июнда №74 сонли буйруғи, хамда Тошкент шахар №3 сон туғруқ комплекси 2024 йил 10 июнда №81 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024йил 22 октябрдаги №7/114-сон хулосаси). Ижтимоий самарадолиги: COVID- 19 ўтказган аёлларда қалқонсимон без гормонларида ўзгаришлар, жумладан ТТГ даражаси 4,69 баробар, умумий Т3 даражаси 2,1 баробар, ТПО антителоларининг даражаси 500,0 ИЕ/мл ошиши аутоиммун тиреоидит, гипотиреоз ривожланиши ва репродуктив фаолиятидаги бузилишлар инфекция сабабидан пайдо бўлгани исботланиши эндокринологлар, умумий амалиёт шифокорлари учун ушбу аёлларда репродуктив фаолияти бузилишини эрта ташхислашда аниқ диагностик мезонлардан фойдаланишга ҳамда COVID- 19 ўтказган аёлларни даволашда самарали патогенетик усулни белгилаш имконини беради. Иқтисодий самарадолиги: гормонал бузилишлари бўлган беморларни стандарт лаборатор диагностикаси учун бир текширувга 880000 сўмни ташкил қилади, тадқиқотимиз асосида аниқланган, айнан COVID-19 таъсиридан келиб чиқадиган репродуктив фаолияти булизилишларини хавфини аниқлаш учун сезгир гормонларни текшириш 62 нафар бемор хисобидан 24180000 маблағни ташкил этган ва бюджетдан ташкари маблағларни 30380000 сўмга тежаш имконини берган. Хулоса: COVID- 19 ўтказган аёлларда гормонал ва репродуктив бузилишларни эрта аниқлашда айнан COVID-19 инфекцияси таъсиридан келиб чиқадиган репродуктив фаолияти булизилишларини хавфини аниқлаш учун сезгир гормонларни текшириш юқори самарадорликка эга эканлиги аниқланди, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлиги 1 нафар бемор учун 490000 сўмни ташкил қилди, бу эса стандарт лаборатор диагностикаси харажатлардан 390000 сўм маблағ тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган аёлларда АМГ ва ингибин В даражалари пасайиши, асосий гуруҳда АМГ даражаси 18-20 ёшда 2,08 нг/мл бўлиб, бу назорат гуруҳига нисбатан 4,4 баробар камлиги, 36-41 ёшда эса АМГ даражаси 0,15 нг/мл га тушиб, 21 баробар камайгани, Ингибин В даражаси 186 пг/мл дан 76 пг/мл га тушиши овариал резервни камайишига олиб келган ва бу ўзгаришлар бачадон ва тухумдон артерияларида резистентлик ошиши билан кореляцияси исботланган, мазкур таклиф Тошкент шахар №5 сон туғруқ комплекси 2024 йил 13 июнда №74 сонли буйруғи, хамда Тошкент шахар №3 сон туғруқ комплекси 2024 йил 10 июнда №81 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024йил 22 октябрдаги №7/114-сон хулосаси). Ижтимоий самарадолиги: COVID-19 ўтказган аёлларда асосий гуруҳда АМГ даражаси 18-20 ёшда 2,08 нг/мл бўлиб, бу назорат гуруҳига нисбатан 4,4 баробар камлиги, 36-41 ёшда эса АМГ даражаси 0,15 нг/мл га тушиб, 21 баробар камайгани, Ингибин В даражаси 186 пг/мл дан 76 пг/мл га тушиши овариал резервни камайишига олиб келган ва бу ўзгаришлар бачадон ва тухумдон артерияларида резистентлик ошиши билан кореляцияси исботланиши орқали COVID-19ни репродуктив тизимга таъсири асоратларини ўтказаётган юқори хавф гурухдаги аёлларни эрта муддатда аниқлашда юқори самарадорликни таъминлаш имконини беради. Иқтисодий самарадолиги: COVID-19 ўтказган аёлларда АМГ ва ингибин В даражалари пасайиши овариал резервни камайишига олиб келган ва бу ўзгаришлар бачадон ва тухумдон артерияларида резистентлик ошиши билан кореляцияси аниқланганлиги постковид даврида репродуктив бузилишларни аниқлаш учун допрерометрик текширув ўтказилганлиги харажатларни 114 бемор ҳисобидан 98040000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: COVID-19 ўтказган аёлларда АМГ ва ингибин В даражалари пасайиши овариал резервни камайишига олиб келган ва бу ўзгаришлар бачадон ва тухумдон артерияларида резистентлик ошиши билан кореляцияси исботланиши COVID-19ни ўтказган аёлларда овариал резерв ва гормонал ўзгаришларни аниқлашда стандарт диагностика алгоритмига қараганда, хар 1нафар бемор хисобидан 860000 сўмгача маблағни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: тадқиқот асосида COVID-19 ўтказган аёлларда “Репродуктив фаолияти бузилишларининг прогнозлаш модели” яратилган, натижада асосий гуруҳда репродуктив салоҳияти паст аёллар 11%, репродуктив салоҳияти ўртача аёллар 58% ташкил қилди, модель репродуктив салоҳияти пасайган, аммо тўлиқ йўқолмаган аёлларни аниқлаш ва профилактик тадбирларнинг самарадорлигини 85-90% гача ошириши исботланган, мазкур таклиф Тошкент шахар №5 сон туғруқ комплекси 2024 йил 13 июнда №74 сонли буйруғи, хамда Тошкент шахар №3 сон туғруқ комплекси 2024 йил 10 июнда №81 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024йил 22 октябрдаги №7/114-сон хулосаси). Ижтимоий самарадолиги: COVID-19 ўтказган аёлларда “Репродуктив фаолияти бузилишларининг прогнозлаш модели” ни қўллаш натижадаси асосий гуруҳда репродуктив салоҳияти паст аёллар 11%, репродуктив салоҳияти ўртача аёллар 58% ташкил қилди, модель репродуктив салоҳияти пасайган, аммо тўлиқ йўқолмаган аёлларни аниқлаш ва профилактик тадбирларнинг самарадорлигини 85-90% гача ошириши эндокринолог, репродуктолог, умумий амалиёти шифокорлари учун COVID-19 ўтказган аёлларда бепуштлик хавфи юқори беморларни эрта аниқлашда самарали хизмат кўрсатиш имконини беради. Иқтисодий самарадолиги: COVID-19 ўтказган аёлларда “Репродуктив фаолияти бузилишларининг прогнозлаш модели” ни қўллаш натижадаси асосий гуруҳда репродуктив салоҳияти паст аёллар 11%, репродуктив салоҳияти ўртача аёллар 58% ташкил қилди, модель репродуктив салоҳияти пасайган, аммо тўлиқ йўқолмаган аёлларни аниқлаш ва профилактик тадбирларнинг самарадорлигини 85-90% гача ошириши менструал ва репродуктив фаолияти бузилган беморларни стандарт диагностика усулига нисбатан 114 нафар аёлларни текшируви учун бемор хисобидан умумий тежамкорлик 54150000 сўмни ташкил этди. Хулоса: COVID-19 ўтказган аёлларда “Репродуктив фаолияти бузилишларининг прогнозлаш модели” ни қўллаш натижадаси асосий гуруҳда репродуктив салоҳияти паст аёллар 11%, репродуктив салоҳияти ўртача аёллар 58% ташкил қилди, модель репродуктив салоҳияти пасайган, аммо тўлиқ йўқолмаган аёлларни аниқлаш ва профилактик тадбирларнинг самарадорлигини 85-90% гача ошириши менструал ва репродуктив фаолияти бузилган беморларни стандарт диагностика усулига нисбатан 1 нафар бемор учун тўлақонли текширув ўтказиш учун бемор хисобидан 34,17% харажатларни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish