Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорова Дилбар Тоштемировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Баъзи протонли ва апротон эритувчиларда структуравий ўзгаришларнинг оптик хусусиятлари”, 01.04.05 - Оптика (физика-математика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/FM1192.
    Илмий маслаҳатчи: Исмаилова Оксана Бахтияровна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.65.01.
    Расмий оппонентлар: Касимов Абдугаппар Кохарович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Шаймарданов Зафар Шапаатович, физика-математика фанлари PhD, кат.и.х.
    Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика Университети.
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
    II. Тадқиқотнинг мақсади:Протонли ва апротон эритмаларни турли компонент консентрацияларида молекулалараро комплекслар ва гетеромолекуляр тузлималар структураси ва уларнинг оптик характеристикаларини ўрганиш.
    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта молекуляр динамика ва рефрактометрия усулларидан фойдаланган ҳолда, этил спиртли эритмаларида диметилформамид ва циклогексан 0.02 мол улушли консентрацияларида водород боғланишлар орқали структуравий ўзгаришлар содир бўлиши аниқланди ва айни шу консентрацияда водород боғланишлар соф ҳолдаги этил спиртидаги водород боғланишлардан кучли эканлиги кўрсатилди;
молекуляр спектроскопия усуллари билан рефрактометрия ёрдамида этанолнинг сувли эритмаларида гетеромолекуляр тузлималар этил спиртининг 0-0.1 мол улушли консентрация оралиғида сув молекулаларинг клатрат структуралар ҳосил қилиши аниқланди;
диметилфармамид, тетрагидрофуран, асетонитрилнинг сувли бинар эритмларида 0.3 мол улушли консентрациясида эритмаларининг ортиқча нур синдириш кўрсаткичининг параболик шаклидан четланиши ОҲ боғланишлар ҳосил бўлиши билан боғлиқлиги рефрактометрия ёрдамида аниқланди;
биринчи марта сув/сирт фаол моддалар концентрацияси нисбати 5-7 оралиғида уларнинг молекулалари ўртасида кучли ўзаро таъсирлар орқали сирт фаол моддаларнинг структуравий ўрам ҳосил қилишида ўзгариш содир бўлиши кўрсатилди ва бу сув динамикаси ва мицеллалар шаклларининг ўзгаришига олиб келиши аниқланди.
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гексан, диметилформамид, асетонитилнинг бинар эритмаларидаги водород боғларининг максимал шаклланиш консентрациясини тадқиқ қилишда олинган илмий натижалардан Ҳиндистон Республикаси, Мизорам университети, физика бўлимидаги ъъСулванит бирикмаларининг пайдо бўлаётган кўп функсияли хоссаларининг назарий ва эксперимент синтези ва тавсифи” (2021-2023) № ИНТ/УЗБЕК/П-07 сонли лойиҳа фойдаланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш сулванит нанозаррачаларини синтез қилишда нанозаррачалар ўлчамини бошқариш имконини берган.
Диссертация ишида олинган натижалар сувли бинар аралашмаларнинг хоссаларини комплекс тарзда тадқиқ қилиш имкони берувчи Раман ва ФТИР спектроскопия, рефрактометрия ҳамда молекуляр динамика усулларини ўзида мужассам қилган методология таклиф қилинган. Таклиф этилган методология Чехия Республикаси, Чехия Фанлар академияси, Макромолекуляр кимё институтидаги ъъГибрид кординацион-органик сополимерларнинг оксидланиш-қайтарилиш фаол нанозарралари” № ЛМ2023053 сонли лойиҳада қўлланилган. Ушбу методологиядан фойдаланиш гибрид кординацион-органик сополимерларнинг оксидланиш-қайтарилиш фаол нанозарраларини олишда оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида молекулалараро ўзаро боғланишларни чуқурроқ тушунтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish