Зиядуллаева Хулкар Облакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асаб тизимининг перинатал зарарланиши бўлган чақалоқларда гемостаз ҳолатининг баьзи кўрсаткичлари ва томир эндотелийси хусусиятлари» мавзусидаги 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Тib2730.
Илмий рахбар: Дилмурадова Клара Равшановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Бобомурадов Турдикул Акрамович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раббимова Дилфуза Тоштимеровна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий- амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: сурункали гипоксия ва ўткир асфиксия билан туғилган чақалоқларда гемостаз ҳолати ва томир эндотелийси хусусиятларини баҳолаш орқали асаб тизимининг перинатал зарарланишини эрта аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали ҳомила ичи гипоксияси билан туғилган чақалоқларда қон ёпишқоқлигининг ошиши ҳарактерли бўлиб, эндотелиал дисфункция негизида тромбоцитопения, тромбоцитлар ўртача ўлчамининг ошиши, ҳамда тромбоцитлар активация ва агрегациясининг кучаиши исботланган;
илк бор оғирлашган акушерлик анамнезига эга оналардан туғилган чақалоқларда эндотелин-1 концентрациясининг ортиши бош мия томирларида қон айланиш тезлигининг секинлашишига олиб келиши натижасида асаб тизими зарарланиши аниқланган ва эндотелин-1 сурункали ҳомила ичи гипоксиясида қон томирларнинг зарарланиш маркери сифатида қўлланиши асосланган;
сурункали гипоксия негизида туғилган чақалоқлар киндик қонидаги эндотелин-1 кўрсаткичи билан фибриноген (r=+0,91) ва марказий асаб тизими доплерометрия параметрлари RI (ЎМА) (r=+0,82) орасида кучли мусбат хамда Гален венасидаги қон оқими тезлиги (r=-0,80) ўртасида эса манфий корреляцион боғлиқлик аниқланган;
бош мия қон томирларида қаршилик индексининг ошиши ва Гален венасида қон оқими тезлигининг камайиши каби кўрсаткичлар церебрал гемодинамика бузилишини тасдиқловчи мезон сифатида қўллаш орқали асаб тизими перинатал зарарланишининг эрта ташхисоти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Асаб тизимининг перинатал зарарланиши бўлган чақалоқларда гемостаз ҳолатининг баьзи кўрсаткичлари ва томир эндотелийси хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябр 9-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: сурункали ҳомила ичи гипоксияси билан туғилган чақалоқларда қон ёпишқоқлигининг ошиши ҳарактерли бўлиб, эндотелиал дисфункция негизида тромбоцитопения, тромбоцитлар ўртача ўлчамининг ошиши, ҳамда тромбоцитлар активация ва агрегациясининг кучаиши исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 31 январдаги 6-сон билан тасдиқланган “Янги туғилган чақалоқларда марказий асаб тизимини перинатал зарарланиши патогенезида Эндотелин-1 нинг роли” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика Ихтисослаштирилган Она ва Бола Саломатлиги Илмий-Амалий Тиббиет Маркази Самарканд Филиалининг 2024 йил 26 февралдаги 143-сонли буйруғи билан, 1-сон туғруқ мажмуасининг 2024 йил 20 февралдаги 89-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябр 9-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали хомила ичи гипоксияси билан тугилган чакалокларда гемостаз тизимидаги узгаришларнининг эрта диагностикаси оркали марказий асаб тизимидаги тромбогеморрагик асоратларни эрта аниклаш максадли терапия урнатиш ва касалликнинг асоратини камайтиришга эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: асаб тизимининг перинатал зарарланишларида гемостаз тизимидаги бузилишларни ўз вақтида ва мақсадли терапия амалга оширилади ва бу чақалоқлар реанимацияси бўлимида 1 та беморнинг 4 кунлик ҳаражатларини 1793368 сўмни тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор оғирлашган акушерлик анамнезига эга оналардан туғилган чақалоқларда эндотелин-1 концентрациясининг ортиши бош мия томирларида қон айланиш тезлигининг секинлашишига олиб келиши натижасида асаб тизими зарарланиши аниқланган ва эндотелин-1 сурункали ҳомила ичи гипоксиясида қон томирларнинг зарарланиш маркери сифатида қўлланиши асосланган ва улар бўйича таклифлар Республика Ихтисослаштирилган Она ва Бола Саломатлиги Илмий-Амалий Тиббиет Маркази Самарканд Филиалининг чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапияси ва чақалоқлар патологияси бўлимлари 2024 йил 26 февралдаги 143-сонли буйруғи билан, 1-сон туғруқ мажмуаси неонатал бўлими 2024 йил 20 февралдаги 89-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашгилган 2024 л 26 ноябр 9-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бош миядаги қон томир зарарланишларининг маҳсус информатив биомаркерларидан фойдаланиш орқали, асаб тизимини перинатал зарарланишларини асоратларини эрта прогноз қилиш эрта ва ўз вақтида даволаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: қўшимча тадқиқотлар учун харажатларни камайтириш, бошқа қиммат диагностика муолажаларига бўлган эҳтиёжни камайтириш билан ифодаланади ва неонатал реанимация бўлимида ҳар бир чақалоқнинг даволанишига давлат томонидан сарфланган маблағ 5380844 сўм тежалади.
учинчи илмий янгилик: сурункали гипоксия негизида туғилган чақалоқлар киндик қонидаги эндотелин-1 кўрсаткичи билан фибриноген (r=+0,91) ва марказий асаб тизими доплерометрия параметрлари RI (ЎМА) (r=+0,82) орасида кучли мусбат хамда Гален венасидаги қон оқими тезлиги (r=-0,80) ўртасида эса манфий корреляцион боғлиқлик аниқланган,улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 29 майдаги 10-сони билан тасдиқланган “Янги тугилган чакалокларнинг асаб тизимини перинатал зарарланишларида ультртатовуш текшируви ердамида эрта ташхис куйишнинг ахамияти” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика Ихтисослаштирилган Она ва Бола Саломатлиги Илмий-Амалий Тиббиет Маркази Самарканд Филиалининг чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапияси ва чақалоқлар патологияси бўлимлари 2024 йил 26 февралдаги 143-сонли буйруғи билан, 1-сон туғруқ мажмуаси неонатал бўлими 2024 йил 20 февралдаги 89-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябр 9-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бош мия тузилмалари ва кон томирларида кон айланиши холати тугрисида ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва касалликнинг эрта босқичларида даволанишни бошлаш орқали асоратлар ва ногиронлик хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган усулни кундалик амалиётга жорий этилиши иқтисодий самараси гипоксия таъсирида юзага келиши мумкин бўлган асаб тизимининг перинатал зарарланишининг олдини олиш орқали чақалоқлар саломатлигини яхшилайди ва қиммат муолажаларга бўлган эҳтиёжни камайтиради хар бир беморга тахминан 1 кунда давлат бюджетига 1345211 сўм фойда келтиради.
тўртинчи илмий янгилик: бош мия қон томирларида қаршилик индексининг ошиши ва Гален венасида қон оқими тезлигининг камайиши каби кўрсаткичлар церебрал гемодинамика бузилишини тасдиқловчи мезон сифатида қўллаш орқали асаб тизими перинатал зарарланишининг эрта ташхисоти такомиллаштирилган ва бу таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 29 майдаги 10-сони билан тасдиқланган “Янги тугилган чакалокларнинг асаб тизимини перинаталзарарланишларида ультртатовуш текшируви ердамида эрта ташхис куйишнинг ахамияти” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика Ихтисослаштирилган Она ва Бола Саломатлиги Илмий-Амалий Тиббиет Маркази Самарканд Филиалининг чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапияси ва чақалоқлар патологияси бўлимлари 2024 йил 26 февралдаги 143-сонли буйруғи билан, 1-сон туғруқ мажмуаси неонатал бўлими 2024 йил 20 февралдаги 89-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябр 9-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: церебрал гемодинамикани яхшилаш орқали бош мияда юзага келган узгаришларни уз вактида бартараф килишга эришилади даволаниш харажатларини камайтирилади, диагностик муолажалар ва шифокорга такрорий ташрифлар заруратини минималлаштиради ва тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши болалар саломатлигининг яхшиланишига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: қўшимча диагностик муолажаларга бўлган эҳтиёжни камайтиришга асосланган ва касалликнинг прогнозини яхшилашга ва болаларнинг фаол ҳаёт давомийлигини оширишга ёрдам беради.