Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Жалолиддин Акмаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Энсуринг тҳе ригҳц анд облигатионс оф инвесторс ин интернатионал лаw: cуррент проблемс анд девелопмент проспеcц” 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.3.PhD/Yu1201.
Илмий раҳбар: Исмаилова Гулноза Саидиганикҳоджаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04. 
Расмий оппонентлар: Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори, профессор; Якубходжаев Умид Анварходжаевич юридик фанлар доктори.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.   
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал миқёсда инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини ривожлантириш бўйича мавжуд муаммолар ва истиқболли йўналишларни аниқлашни, шунингдек, ушбу соҳадаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишни назарда тутади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Инвестиция лойиҳаларида ижтимоий масъулият ва барқарор ривожланиш тамойилларига риоя қилиш лозимлиги, бу эса уларнинг атроф-муҳит ва жамиятга салбий таъсирини камайтиришга ёрдам бериши асослантирилган; 
янада қулай қонунчилик ва инвестиция муҳитини яратиш орқали ривожланаётган мамлакатларни барқарор ривожланишига йўналтирилган инвестицияларини кўпайтиришда қўллаб-қувватлаш лозимлиги кераклиги асослантирилган; 
ривожланаётган мамлакатларда илм-фан, техника ва инновацияларга инвестицияларни жалб этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш орқали ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, инвестициялар ва тадбиркорликни рағбатлантириш, маҳаллий инновацион экотизимларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши лозимлиги асослантирилган;
Ўзбекистон миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган хорижий инвестиция фаолиятини тартибга солишга комплекс ҳуқуқий ёндашувни белгилаш, миллий қонунчилик нормаларига риоя қилиш, халқаро мажбуриятлар билан уйғунлаштириш ва инвестиция фаолияти иштирокчилари учун ҳуқуқий муаммоларни минималлаштириш учун ҳуқуқий асос яратиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгилаш зарурати асослантирилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
ижтимоий масʼулият ва барқарор ривожланиш стандартларига риоя қилиш тўгʻрисидаги таклиф БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2024-йил 22-сентябрда қабул қилинган "Келажак учун пакт"нинг 58-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 2024-йил 7-ноябрдаги далолатномаси). Ижтимоий масʼулият ва барқарор ривожланиш тамойилларини жорий этиш инвестиция лойиҳаларининг атроф-муҳитга ва жамиятга кўрсатадиган салбий таъсирини камайтиришга ёрдам берган. Бу ҳам инвесторлар, ҳам қабул қилувчи давлатлар учун узоқ муддатли манфаатлар асосини яратишга хизмат қилган;
барқарор ривожланишда инвестицияларни оширишни рагʻбатлантириш борасида ривожланаётган мамлакатларни, жумладан, янада қулай норматив-ҳуқуқий ва инвестиция муҳитини яратиш орқали қўллаб-қувватлаш тўгʻрисидаги таклиф БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2024-йил 22-сентябрда қабул қилинган "Келажак учун пакт"нинг 4-ҳаракатидаги (к) бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 2024-йил 7-ноябрдаги далолатномаси). Бу ривожланаётган давлатлар, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва ривожланган давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга туртки беради. Бу эса тажриба алмашиш, молиявий кўмак ва техник ёрдам кўрсатишни осонлаштиришда хизмат қилган;
ривожланаётган мамлакатларда илм-фан, техника ва инновацияларга инвестицияларни жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, инвестициялар ва тадбиркорликка, маҳаллий инновацион экотизимларни ривожлантиришга кўмаклашувчи қулай шарт-шароитларни яратиш орқали ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклиф  2024-йил 22-сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган "Келажак учун пакт"нинг 29-ҳаракатининг (ф) бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 2024-йил 7-ноябрдаги далолатномаси далолатномаси). Бу хорижий инвестицияларни ҳимоя қилишга қаратилган битимлар тузиш орқали кўп томонлама ва икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш, давлатларнинг инновацияларни рағбатлантириш ва инвестиция фаолиятини соддалаштириш мажбуриятларини ўз ичига олган махсус битимларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
хорижий давлатлар ҳудудида инвестицияларни йўналтиришни тартибга солиш ушбу қонунга, инвестиция фаолияти амалга оширилаётган давлатнинг қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилиши тўгʻрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 25-декабрдаги “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўгʻрисида”ги ЎРҚ–598-сонли Қонуни 57-моддасининг иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 15-октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ ўртасида мувозанатни таъминлашга хизмат қилди. Хорижий давлатларда инвестиция фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон миллий қонунчилигига риоя қилиш, шунингдек, халқаро ҳуқуқ ва шартномалар билан уйгʻунликда ишлаш талаб этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish