Тошматов Бекзод Анвар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўраки узум навларини анъанавий усулларда сақлаш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Qx1080
Илмий раҳбар: Азизов Актам Шарипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Деҳқонова Шахноза Йўлбарсовна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Академик М.М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узумнинг хўраки навларини анъанавий усулларда сақлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор узумни “Ризамат” навини августнинг оҳирги ва сентябрнинг биринчи декадасида, “Хусайне белый”, “Ҳусайни келин бармоқ”, “Победа”, “Улкан” навларини эса октябрнинг иккинчи декадасида ҳамда эрувчан қуруқ модда миқдори 18-22% бўлганда анъанавий усулда сақлаш учун теримни бошлаш энг мақбул муддат эканлиги исботланган;
узумни такомиллаштирилган усулларда сақлашгача бўлган муддатда маҳсулотнинг физик-кимёвий ва биокимёвий кўрсаткичларидан – узум боши ғужумининг қаттиқлиги (181.2 кгф/мм²), узум бошининг ўртача оғирлиги (663 гр), кимёвий таркибидан – Пҳ муҳити (5.5), нитрат миқдори (30>мг/кг), углеводлар (2.99%), витамин C (25.5 мг/г) га тенг бўлганда маҳсулотни сифатли сақлашга имкон бериши аниқланган;
узумнинг “Хусайне белый”, “Ҳусайни келин бармоқ”, “Ризамат”, “Победа”, “Улкан” навларини анъанавий ва такомиллаштирилган усулларда сақлашда маҳсулотининг табиий камайиш даражасини пасайтирувчи муҳит омилларидан ҳарорат 9-12 °C, нисбий намлик 60-75%, ҳаво айланиш оқим тезлиги 0,2-0,4 м/с эканлиги аниқланган;
узум бандини сув тўлдирилган идишларда сақлаш усулини Махсус капсула билан такомиллаштириш орқали ҳосилдорликнинг қўшимча 20-25 % қисми сақланиб қолиниши, сув сарфини қарийб 96 % гача тежалиши, анъанавий омборда қўшимча 35-37% кўпроқ махсулот сақланиши исботланган ва уларнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган усулда узумнинг “Хусайне белый” нави 135-140 кунгача, “Хусайни келин бармоқ” нави ўртача 120-125 кунгача, “Победа” нави 105 кунгача, “Ризамат” нави 65-70 кунгача, “Улкан” нави 50-55 кунгача анъанавий омборда сақлаш иқтисодий самарадорлик жиҳатдан энг мақбул муддатлар эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўраки узум навларини анъанавий усулларда сақлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
узумчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари учун “Хўраки узум навларини анъанавий усулда сақлаш технологияларини такомиллаштириш” номли тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги 05/06-02-311 сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома узум етиштирувчи фермер ва томорқа хўжаликлари ҳамда тадбиркорларга узум маҳсулотларини сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришда амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
хўраки узумнинг “Хусайне белый”, “Ҳусайни келин бармоқ”, “Победа”, “Ризамат”, “Улкан” навларини анъанавий усулда сақлашнинг такомиллаштирилган технологияси Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Икромжон Эргашев” фермер хўжалигининг 1,0 гектар, “Нозимахон Махмура” фермер хўжалигининг 1,0 гектар, “Диёр олтин обод” фермер хўжалигининг 0,65 гектар майдонида ва “Чинортаги саҳовати” МЧЖ нинг 80 тонналик совуткичли омборида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги 05/06-02-311 сонли маълумотномаси). Натижада сақлаш учун токнинг иккиламчи ҳосил новдаси билан бирга кесилишининг олди олиниб кейинги мавсум учун ҳосилдорликнинг қўшимча 20-25 % қисми сақланиб қолинишига, сув сарфини қарийб 96 % гача тежалишига анъанавий омборда қўшимча равишда 35-37 % кўпроқ махсулот сақланишига эришилган;
такомиллаштирилган усулда узум махсулотларини сақлаш ишланмаси Наманган вилояти Чуст туманидаги “Рустамали Каримов” фермер хўжалигининг 1,0 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги 05/06-02-311 сонли маълумотномаси). Натижада хўраки узумнинг “Улкан” навидан 11 116 400 сўм, “Ризамат” навидан 14 862 400 сўм, “Хусайне белый” навидан 32 880 400 сўм, “Ҳусайни келин бармоқ” навидан 34 340 400 сўм, “Победа” навидан эса 37 930 400 сўм соф фойда олишга ҳамда 50-144 % иқтисодий самарадорликга эришилган.