Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокиров Зоир Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1-метилциклопропен препаратини қўллаш асосида олма меваларини сақлаш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/Qx1489
Илмий раҳбар: Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Азизов Актам Шарипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шамшиев Жаъфар Абдусалимович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олма меваларини сақлашда турли препаратларни қўллаш орқали уларнинг сақланувчанлик хусусиятларини ошириш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда олмани сақлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор, олманинг Стар Кримсон, Голден Делишес ва Пинк Леди навларидаги мева ҳосилининг 98,3% и сақлаш учун яроқли бўлиши ҳамда технологик кўрсаткичлари бошқа навларга нисбатан юқори бўлиб, қаттиқлик даражаси 7,6-8 кг/см2 ҳамда таркибидаги қуруқ модда миқдори 15% гача бўлиши аниқланган;
олма меваларини сақлаш давомида метилциклопропен (1-МСП) препарати билан ишлов бериш натижасида таркибидаги биокимёвий ўзгаришларни максимал даражада секинлашиши натижасида сақлаш муддати 45-60 % гача узайиши, жумладан, эртапишар олмалар 90 кунгача, ўртапишар навлар 150 кунгача, кечпишар навлар эса 200 кун ва ундан ортиқ вақт давомида сифатли сақланиши исботланган;
олма меваларини сақлаш давомида 100 тонна сиғимли сақлаш камерасида 1-МСП препарати эритмасини мавҳум қайнаш қурилмасида жадал буғлатишни амалга оширилганда энг мақбул натижа 110 г миқдорда қўллаш меёрида бўлиши аниқланиб, бунда табиий камайиш даражаси 8,2% дан 1,9% гача пасайиши исботланган;
совуткичли омборда 180 кун сақлаш жараёнида метилциклопропен препаратини 110 г меёрда қўлланилиши Голден Делишес навида олма меваларининг биокимёвий таркибида салбий ўзгаришлар камлиги ва органолептик кўрсаткичларининг пасайиб кетмаслиги (93,3 балл) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олма меваларини сақлашда турли препаратларни қўллаш орқали уларнинг сақланувчанлик хусусиятларини ошириш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда олмани сақлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“Турли препаратларни қўллаш асосида олма меваларини сақлаш технологияси” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 19 мартдаги № 05/06-04-97-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома олма етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари, меваларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида фаолият юритаётган соҳавий мутахассислар учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Шабода чарос” фермер хўжалигида умумий майдони 7 гектар бўлган олма боғларида 100 тонна олма меваларини сақлаш учун метилциклопропен бирикмасини қўллаш тартиби жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 19 мартдаги № 05/06-04-97-сон маълумотномаси). Натижада, табиий камайиш даражаси сақлаш жараёнида “Гренни Смит” ва “Жеромин” навларида 1-МСП препаратлар қўлланганида 20% дан 10% гача пасайиши аниқланган, 160,4 млн сўм ўрнига 260,6 млн сўм соф фойда олиш имконини берган, иқтисодий самарадорлик 150% дан 197% гача ошган.
Олма меваларини сақлашда метилциклопропен бирикмасини қўллаш ишланмаси Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида жойлашган “Техно Медиум” МЧЖ ҳамда “Шабода Чарос” фермер хўжалигида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 19 мартдаги №05/06-04-97-сонли маълумотномаси). Натижада, “Пинк Леди” ва “Голден Делишес” навли олма меваларини сақлаш жараёнида уларнинг шакар миқдори 12% дан 10% гача камайгани, кислоталилик даражаси эса 4,5% атрофида сақлангани, шунингдек, органолептик кўрсаткичлар бўйича юқори баҳоларга эришгани аниқланиб, сақланган меваларни бозорда юқори нархларда сотиш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish