Нодир Рахмонқулович Каримовнинг
тарих фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаким Термизий асарларида илм ан-нафс масаласи”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Tar484.
Илмий маслаҳатчи: Алишер Худойбердиевич Дониёров, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31.01.2024.Тар.21.03 Расмий оппонентлар:
Муҳаммадолим Муҳамматрозиқ ўғли Муҳаммадсиддиқов, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Санобар Базарбаевна Шадманова, тарих фанлари доктори, профессор.
Неъматулло Асатуллаевич Мухамедов, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср иккинчи ярми ва ХХИ аср бошларида Ҳаким Термизийнинг илм ан-нафс масаласи муҳокамага тортилган хорижий илмий нашрларни вужудга келиш омиллари, уларда таҳлил қилинган муаммолар йўналиши ва хусусиятлари, тадқиқотларни ўзгариб бориш динамикасини кўрсатиш ҳамда ушбу мероснинг жаҳон илм-фани ривожидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ҳаким Термизий асарларида – хусусан, “Баян ал-фарқ”, “Наводир ал-усул” ва “Адаб ан-нафс”да баён этилган қалб тарбияси, сабр, мурақаба ва ният поклиги ғояларига таяниб, замонавий руҳий инқироз, интернет босими ва маʼнавий беқарорликка қарши ёʻналтирилган “Маслаҳат марказлари” консепцияси ишлаб чиқилиб, бу ёндашув исломий психотерапия ва таʼлим тизими учун назарий ва манбавий асосга эга модел сифатида асосланган.
Ҳаким Термизий томонидан асос солинган ва Сара Свири, Бернд Радтке, Айюб Палмер каби етакчи хорижлик тадқиқотчилар томонидан эʼтироф этилган “ҳакимия” таʼлимоти мустақил руҳий-маʼнавий оқим сифатида тадқиқ этилиб, унинг тасаввуф, илм ан-нафс ва руҳий етуклик ғоялари орқали алоҳида “мактаб” сифатида шаклланганлиги исботланган.
Ҳаким Термизий, Имом Гʻаззолий ва Ибн Арабий таʼлимотлари ўртасидаги ғоявий ва методологик узвийлик тарихий манбалар асосида таҳлил қилиниб, унда Термизий томонидан “илм ан-нафс” мустақил назарий мактаб сифатида шакллантирилгани, Имом Гʻаззолий ушбу мактабнинг ахлоқий-маʼнавий тамойилларини дидактик тизимга айлантиргани, Ибн Арабий эса уни фалсафий ёʻналишда янада чуқурлаштиргани илк бор асослаб берилган.
Олимнинг “илм ан-нафс” консепциясига таянилган “иймон асосли руҳий иммунитет модели” замонавий психологик муаммолар – жумладан, радикализм, маʼнавий бўшлиқ ва идентитет инқирози каби ҳолатларга қарши онгли ички барқарорликни шакллантиришда самарали ҳамда инновацион ёндашув сифатида тарихий ва амалий жиҳатдан исботланган.
Ҳаким Термизий ишлаб чиққан қалб ва нафс тузилмаси (садр, қалб, фуод, лубб) замонавий руҳий даволаш усуллари билан таққосланиб, унинг қарашлари исломий психотерапия учун мустаҳкам назарий асос бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаким Термизийнинг илм ан-нафс назариясини ўрганишга бағишланган тадқиқотлар тарихшунослиги доирасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ҳаким Термизийнинг асарларида илгари сурилган илм ан-нафс консепцияси бугунги замонавий психология ва руҳшунослик илмлари билан муштарак нуқталарга эгалиги, ёшларда ўзликни англаш, тафаккурни ривожлантириш ва инсоний камолотга интилиш руҳини уйғотиши, шу билан бирга, ислом фалсафаси ва Шарқ тафаккури доирасида шаклланган илмий ёндашувларни ўрганишга асос яратилиши доирасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва тавсиялар ваколатли давлат ташкилотлари ва муассасаларининг фаолиятига татбиқ этилди.
Хусусан, Диссертация натижалари асосида 2024-йилда нашр этилган “Марказий Осиё халқлари тарихи манбашунослиги” номли ўқув қўлланманинг бешинчи боби - “Ўрта Осиёнинг ИХ–ХВ асрлар тарихига оид ёзма манбалар (араб тилида)” мавзусида, Ҳаким Термизий асарларида — хусусан, “Баян ал-фарқ”, “Наводир ал-усул” ва “Адаб ан-нафс”да илгари сурилган қалб тарбияси, сабр, мурақаба ва ният поклиги ғоялари асосида замонавий руҳий инқироз, интернет босими ва маънавий беқарорликка қарши йўналтирилган модел тарихий-манбавий асосланган ёндашув сифатида таҳлил қилиниб, илк бор ўқув жараёнига киритилди (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 18-апрелдаги 04-04-02/1109 рақамли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда ишлаб чиқилган ғоя ва ёндашувлар орқали ўқув қўлланмаси таркибий ва мазмунан бойитилиб, олий таълимда тарихий манбашунослик фанининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Диссертация натижалари Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2024-йил 3-июндаги 40-ИБ-сон қарори асосида ташкиллаштирилган “Аудиоманускрипт платформасини яратиш” илмий-амалий лойиҳасини шакллантиришда бевосита назарий-методологик манба сифатида қўлланилган. Лойиҳа доирасида Ҳаким Термизий томонидан асос солинган ва Сара Свири, Бернд Радтке, Айюб Палмер каби етакчи хорижлик тадқиқотчилар томонидан эʼтироф этилган “ҳакимия” таʼлимоти мустақил руҳий-маʼнавий оқим сифатида тадқиқ этилиб, унинг тасаввуф, илм ан-нафс ва руҳий етуклик ғоялари орқали алоҳида “мактаб” сифатида шаклланганлиги жамоатчиликка аудиоформатда тақдим этилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 18-апрелдаги 04-04-02/1110-рақамли маълумотномаси). Натижада, Ҳаким Термизийга оид “Макр ан-нафс” ва “Риёзат ан-нафс” асарларининг аудиоверсияларини илмий асосда танлаб олиш, уларнинг семантик қатламларини аниқлаш, руҳий-маʼнавий мазмунини тушунарли шаклда ифодалаш ҳамда аудиоконтентни замонавий тингловчи талабларига мос ҳолда шакллантириш имконияти яратилди.
“Ўзбекистон тарихи” телеканали орқали эфирга узатилган “Тамаддун дарғалари”, “Тарих майдони” кўрсатувларида Ҳаким Термизий, Имом Гʻаззолий ва Ибн Арабий таʼлимотлари ўртасидаги ғоявий ва методологик узвийлик тарихий манбалар асосида таҳлил қилиниб, унда Термизий томонидан “илм ан-нафс” мустақил назарий мактаб сифатида шакллантирилгани, Имом Гʻаззолий ушбу мактабнинг ахлоқий-маʼнавий тамойилларини дидактик тизимга айлантиргани, Ибн Арабий эса уни фалсафий ёʻналишда янада чуқурлаштиргани ҳақидаги маълумотлардан кенг жамоатчилик хабардор қилинди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонаси томонидан 2025-йил 28-март санаси билан тақдим этилган 01-30-189-сон маʼлумотнома).
Натижада, “илм ан-нафс” консепцияси, исломий психология ва тасаввуфий тафаккури тарихига оид янги тадқиқотлар, илмий хулосалардан кенг жамоатчиликда хабардорлик пайдо бўлди.
Ҳаким Термизийнинг “илм ан-нафс” консепциясига таянган ҳолда ишлаб чиқилган “иймон асосли руҳий иммунитет модели” замонавий психологик муаммолар хусусан, радикализм, маʼнавий бўшлиқ ва идентитет инқирозига қарши онгли ички барқарорликни шакллантиришда самарали ва инновацион ёндашув сифатида тарихий-манбавий ҳамда амалий жиҳатдан асослаб берилган бўлиб, унга оид илмий хулоса ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти ҳамда ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида амалий қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2025-йил 27-март санаси билан тақдим этилган 3-16-21-1631-сон маʼлумотнома). Натижада ёшлар билан ишлашда сабр, иймон, маънавий уйғунлик ва ички барқарорликка асосланган руҳий-маънавий тарбия ёндашувлари шакллантирилди, бу эса маърифий ва профилактик тадбирларнинг мазмунини бойитди, ёшлар онгини мустаҳкамлаш ва экстремистик ғояларга қарши ички иммунитетни ривожлантиришда амалий самарадорликни оширди.
Республика Маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият ва маърифат маркази томонидан тадқиқотда илгари сурилган инсон қалбини тарбиялашда нафсни ислоҳ қилиш, зикр, тафаккур, қалб поклиги, ихлос ва муҳаббат тушунчалари орқали тўғри руҳий ҳолатга эришишга доир ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлардан фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 28-март санаси билан тақдим этилган 02-362-сон маълумотнома). Натижада ёшлар ва аҳолининг маънавий онгини юксалтиришга қаратилган тарғибот дастурлари мазмунини бойитишга хизмат қилди.