Кенжаев Азиз Абитқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимликларнинг абиотик омилларга чидамлилигини экологик-физиологик хусусиятлари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси, 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/B406.
Илмий раҳбарлар: Холлиев Аскар Эргашович, биология фанлари доктори, профессор; Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибоноевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.В.72.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор; Қодирова Дилбар Нормўминовна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик ресурсларининг абиотик омилларга чидамлилигини, уларнинг экологик-физиологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда тур ва навларга стресс омиллар таъсир кўрсаткичларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимлик генотирларига сув танқислиги ва тупроқ шўрланишининг таъсир кўрсаткичлари баргларидаги умумий сув миқдори, барглардаги кундузги сув танқислиги, ҳужайра ширасининг қуюқлик даражаси, барг ҳужайраларининг тургоцентлик даражаси оптимал ва чекланган намлик шароитларида баҳоланган;
ўсимликлар турлари кесимида генотирларнинг чидамлилик даражалари солиштирма баҳоланиб, селекцион жараёнда танлов ишларини олиб бориш ҳамда бошланғич манбаларни танлаш учун ноқулай абиотик омилларга бардошлилик ва маҳсулдорлик даражаси юқори бўлган генотиплар физиологик-биокимёвий кўрсаткичлари асосида аниқланган;
илк бор экологик стрессорлар ва бошқа экстремал омилларга нисбатан мажмуавий чидамлилик ҳамда маҳсулдорлик даражаси илмий асосланган ҳолда ўсимлик турлари ва генотиплар кесимида беш баллик шкала асосида баҳоланган;
шўрланган экин майдонларини ўсимликлар ресурслари ёрдамида экологик қайта тиклашнинг агроэкологик асослари ишлаб чиқилган ва стресс омилларга чидамли бўлган навларни танлаш орқали сув танқислиги ҳамда шўрланган экин майдонларига мос ўсимлик тур ва навларини танлаш тизими ишлаб чқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимликларни абиотик омилларга чидамлилигининг экологик-физиологик хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
ўрганилган ўсимликлар навларининг тупроқ шўрланиши ва сув танқислиги омилларига нисбатан аниқланилган чидамлилик белгиларидан Ўзбекистон Ресрубликаси Фанлар академияси Ғаллачилик илмий тадқиқот институтида абиотик омилларга чидамли навларни яратишда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 июндаги 08/05/2964-сон маълумотномаси). Натижада, абиотик стресс омилларнинг салбий таъсири кузатиладиган майдонларга мос навларни танлаш ва жойлаштириш имконини берган;
абиотик омилларга чидамли ўсимлик турларининг аниқланилган генотирларидан Сирдарё вилояти шароитида фаолият кўрсатаётган “Ўсимлик маҳсулотларини йетиштириш ва қайта ишлаш илмий-амалий маркази” лабораториясида шўрга ва сув танқислигига чидамли навларни танлаш ҳамда яратишда бошланғич манба сифатида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 июндаги 08/05/2964-сон маълумотномаси). Натижада, стресс шароитларда ўсимликлар маҳсулдорлигини ошириш технологияларини яратиш имконини берган;
ширинмия ўсимлиги экиш асосида тупроқларнинг шўрланиш даражасини камайтириш ва унумдорлигини ошириш (3 йилда 0-50 см қатламда гумус 0,68-0,92%, азот 22-45 мг/кг, фосфор 13,6-18,4 мг/кг ва калий 138-148 мг/кг гача ошириш) технологиясидан Сирдарё вилоят Екология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 19 аррелдаги 03-01/21-415-сонли маълумотномаси). Натижада, ширинмия илдизларининг биологик хусусиятларига кўра азот тўрловчи бактерияларнинг ривожланиши ҳисобига тупроқни 2-2,5 мартагача органик комплекслар билан бойитиш имконини берган;
ўсимлик ресурслари ёрдамида шўрланган ерларни экологик қайта тиклаш технологияси Боёвут туманидаги “Боёвутлик заҳматкаш ери” фермер хўжалигида иккиламчи шўрланиш туфайли ишлаб чиқаришда фойдаланишдан чиқиб кетган 50 гектар суғориладиган ерда шароитга мос танланган ўсимликларни экиш асосида жорий етилган (Табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 19 аррелдаги 03-01/21-415-сон маълумотномаси). Натижада, 25 йил давомида шўрланиш туфайли ишлаб чиқаришда фойдаланилмаётган 50 гектар екин майдонини шўрланиш даражаси камайиши ва тупроғи унумдорлигини ошириш ҳисобига амалиётда фойдаланиш имконини берган.