Пулатова Дилфуза Азамкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аралаш таълим шароитида махсус педагогика йўналиши талабаларини тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш технологиялари”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7220.
Илмий раҳбар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05.
Расмий оппонентлар: Бабаходжаева Лобар Гафурджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимова Хуршида Содиқовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аралаш таълим шароитида махсус педагогика йўналиши талабаларини тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аралаш таълим шароитида талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашнинг экспериментал-библиографик мазмуни манбалар билан ишлашга устуворлик бериш, маълумотларни қиёсий-мазмунли таҳлил қилиш, якуний хулоса чиқаришга қаратилган ижодий-фаол муҳитни яратиш асосида аниқлаштирилган;
аралаш таълим шароитида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашнинг интегратив модели болалардаги бирламчи ва иккиламчи нуқсонларни коррекциялашнинг компенсацион тамойилини Blended Learning, Distance Education, E-Learning каби таълимни ташкил этиш шаклларини устоз-шогирд аънаналарига босқичма-босқич адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларни тадқиқотчиликка тайёрлашнинг комбинацион технологиялари академик-ижтимоий мотивацияни кучайтирувчи ўқув-графикли топшириқларни коррекцион-педагогик дизайнга мувофиқ хронологик таснифлаш ҳамда қайта алоқага киришиш мобиллигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
аралаш таълим шароитида талаба-ёшларнинг тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлигини ривожлантиришг самарадорлиги “Logo-Scientist” электрон лаборатория ресурсларини дифференциациялашган ўқув муҳитида регламентли филтрлаш, ҳамда муайян соҳага оид янги билимларни излаш, илмий меҳнат қилиш элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Махсус педагогика (Логопедия)” таълим йўналиши талабаларини тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
аралаш таълим шароитида талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашнинг экспериментал-библиографик мазмуни манбалар билан ишлашга устуворлик бериш, маълумотларни қиёсий-мазмунли таҳлил қилиш, якуний хулоса чиқаришга қаратилган ижодий-фаол муҳитни яратишга оид таклифлари “Инклюзив таълим: назария ва амалиёт” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-080-сон гувоҳномаси). Натижада талабалар касбий фаолиятини илмий йўналганликда моделлаштиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
аралаш таълим шароитида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашнинг интегратив модели болалардаги бирламчи ва иккиламчи нуқсонларни коррекциялашнинг компенсацион тамойилини Blended Learning, Distance Education, E-Learning каби таълимни ташкил этиш шаклларини устоз-шогирд аънаналарига босқичма-босқич адаптивлаштиришга доир таклифлари “Сурдопсихология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи ва № 68-776-гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятига мақсадли тайёрлашнинг касбий ахборот муҳити яратилган;
бўлажак педагогларни тадқиқотчиликка тайёрлашнинг комбинацион технологиялари академик-ижтимоий мотивацияни кучайтирувчи ўқув-графикли топшириқларни коррекцион-педагогик дизайнга мувофиқ хронологик таснифлаш ҳамда қайта алоқага киришиш мобиллигини оширишга доир тавсиялари “Мужассам нуқсонли болалар билан коррекцион иш тизими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи ва № 55353-гувоҳномаси). Натижада аралаш таълим шароитида талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини рационал ва объектив баҳолашга хизмат қилган.