Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайкулов Нуридин Джанизаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
“Географик ахборот тизимлари асосида ўсимлик дунёси обектлари кадастрининг картографик-геодезик таъминотини такомиллаштириш” (Жиззах вилояти Фориш тумани мисолида), 11.00.07–“Геоинформатика” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т4343.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алланазаров Олимжон Рахмонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, ИК рақами: PhD.03/31.03.2023.Т.03.06
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шокиров Шухрат Собирович, техника фанлари доктори (DSc); Пардабоев Анваржон Пардабой ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: географик ахборот тизимлари негизида ўсимлик дунёси кадастр геомаълумотлар базасини яратиш, рақамли карталарини тузиш ва янгилаш учун аерокосмик тасвирларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимлик дунёси кадастри маълумотларини статистик гуруҳлаштириш ҳамда уларни кадастр геомаълумотлар базасига интеграция қилиниши географик ахборот тизимлари кичик тизим алгоритми асосида такомиллаштирилган;
тўрт босқичдан иборат бўлган ўсимлик дунёси кадастр обектларини шакллантириш учун амалиётда қўлланилиб келинаётган методларга картографик ва фотограмметрик элементларни қўшган ҳолда махсус методикаси ишлаб чиқилган;
масофадан зондлаш материаллари маълумотларни таққослаш ва  автоматлаштириш орқали ўсимлик дунёси кадастри обектларини визуаллаштириш тамойиллари МЗМ, таққослаш ва автоматлаштириш босқичларини қўшган ҳолда такомиллаштирилган;
ўсимликлар контурларини генерализация қилиш даражасини миқдор жиҳатдан баҳолаш учун контурларнинг чўзилиши ва эгри чизиқлар бўйича тарқалиши полином усули ёрдамида ҳисобланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимлик дунёси кадастри маълумотларини статистик гуруҳлаштириш ҳамда уларни кадастр геомаълумотлар базасига интеграция қилиниши географик ахборот тизимлари кичик тизим алгоритми асосида такомиллаштирилган “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ “Жизвилерлойиҳа” бўлинмасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан кадастр ишларини юритишда жорий қилинган 2024 йил 3 июлдаги 05/06-02-500-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах вилояти Фориш туманининг ўсимлик дунёси кадастр маълумотлар базасини географик ахборот тизимлари асосида ишлаб чиқиш самарадорлигини 2% га ошириш имконини берган;
ўсимлик дунёси кадастр рақамли карталарини яратишда амалиётда қўлланилиб келинаётган методлар тўрт босқичдан иборат бўлган махсус ўсимлик дунёси кадастр рақамли карталарини яратиш методикаси картографик, фотограмметрик ва географик ахборот тизимлари асосида ишлаб чиқилган Республика аерогеодезия маркази Жиззах шаҳардаги 2024 йил 25 июнаги 01-100-сон ҳудудлараро бўлинмасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан кадастр ишларини юритишда жорий қилинган 2024 йил 3 июлдаги 05/06-02-500-сон маълумотномаси). Натижада, масофадан зондлаш материаллари ёрдамида кадастр обектларини визуаллаштириш орқали рақамли карталарини тузиш, ўсимликлар ҳамда экин турларини аниқлаш ва уларнинг ҳолатини геофазовий ўрганиш натижадорлигини 3% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish