Заиркулов Элёр Ёқубжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кам углеродли пўлатлардан тайёрланган тўғри чокли қувурларни юқори частотали пайвандлаш технологиясини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1587
Диссертация бажарилган муассаса номи: И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Худояров Сулейман Рашидович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пайванд чок металлининг нуқсонлар миқдорини камайтириш ва механик хусусиятларини яхшилаш учун кам углеродли пўлатдан тайёрланган тўғри чокли қувурларнинг юқори частотали пайвандлаш технологиясини ишлаб чиқишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
пайванд бирикманинг мустаҳкамлик характеристикаларини 6-8%га оширадиган, утгазгичда токнинг тақсимланишига магнит утгазгич таʼсири асосида тўғри чокли қувурларни юқори частотали пайвандлаш технологияси ишлаб чиқилган;
юқори частотали пайвандлашда яқинлик эффекти ва юза эффекти ҳодисалари асосида яримтайёр қувурнинг ичига киритиладиган магнит утгазгичнинг конструксияси ишлаб чиқилган;
пайванд чок шаклини яхшилаб ва чўкманинг мутлақ қийматининг 8-10%га пасайишига олиб келган электромагнит индуксия ва тўлиқ ток қонунларидан фойдаланиб магнит ўтказгичнинг феррит материалининг таркиби оптималлаштирилган;
деформацияланиш назариясига асосан қувур металлининг қирраларида гофраларнинг ҳосил бўлишини камайишини ва пайванд чокнинг чала эришлигини 12-14%га камайишини таъминлайдиган узлюксиз қувур пайвандлаш агрегатларининг валларини калибровкалашнинг математик модели ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кам углеродли пўлатлардан тайёрланадиган тўғри чокли қувурларни юқори частотали пайвандлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган тўғри чокли қувурларни юқори частотлаи пайвандлаш технологияси “Тошкент қувур заводи” МЧЖ ҚКга жорий қилинган (2020-йил 16-июлдаги 01/194-01-01 маʼлумотнома, “Ўзмонтажмахсусқурилиш” АЖ)га жорий қилинган. Натижада пайванд бирикмаларнинг мустаҳкамлик характеристикалари 6-8%га ошган;
ишлаб чиқилган юқори частотали пайвандлашда яримтайёр қувур маҳсулотининг ичига киритиладиган магнит ўтказгичнинг конструксияси “Тошкент қувур заводи” МЧЖ ҚКга жорий қилинган (2020-йил 16-июлдаги 01/194-01-01 маʼлумотнома, “Ўзмонтажмахсусқурилиш” АЖ)га жорий қилинган. Натижада шунтланиш индуктивлиги ошган ва пайванд бирикманинг нуқсонлари миқдори 12-14%га камайган;
таклиф этилган юқори частотали пайвандлашда яримтайёр қувур маҳсулотининг ичига киритиладиган магнит ўтказгичнинг феррит материалининг таркиби “Тошкент қувур заводи” МЧЖ ҚКга жорий қилинган (2020-йил 16-июлдаги 01/194-01-01 маълумотнома, “Ўзмонтажмахсусқурилиш” АЖ)га жорий қилинган. Натижада пайванд чокнинг шаклланиши яхшиланди ва чўкманинг мутлақ қиймати 8-10%га камайган.