Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдақулова Дилрабо Валиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Репродуктив ёшдаги аёлларда генитал пролапснинг профилактикаси ва даволашни такомиллаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2019.2.PhD/Tib818.
Илмий раҳбар: Юлдашева Дилчехра Юсуфхоновна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Баходир Бобирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади репродуктив ёшдаги аёлларда генитал аъзолар пролапси ривожланишига таъсир этувчи клиник, функционал ва коллаген генлар полиморфизми омилларини ўрганиш, қин тренажерлари билан даволашнинг самарадорлигини баҳолаш ва профилактикаси ҳамда даволаш стратегиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник ва анамнестик маълумотларни таҳлил қилиш асосида аёлларда тос аъзолари пролапси (ТАП)нинг шаклланишидаги муҳим тиббий хавф омиллари таъсирини, жумладан, ҳайз функциясининг бузилиши – 29 (19,4 %), 4-6 тагача ҳомиладорлик – 65 (54,2 %), 3 ёки ундан ортиқ туғруқ – 81 (67,5 %), абортлар – 75 (62,5 %), семизликнинг II-III даражаси – 84 (70 %), эпизиотомия ва перинеорафия эса 64 (53,3 %) нафар аёлда ҳамда ижтимоий хавф омиллари таъсирини 27 дан 35 ёшгача – 69 (57,5 %), оғир жисмоний фаолият – 53 (64 %) нафар аёлда исботланган;
PFID-20 (самараси 1-гуруҳда 1,7 маротабагача, 2-гуруҳда 1,3 маротабагача) ва 
PFIQ-7 (самараси 1-гуруҳда 3,2 маротабагача, 2-гуруҳда 2,4 маротабагача) шкаласи ёрдамида репродуктив ёшдаги ТАП бўлган аёлларнинг ҳаёт сифати ва субъектив шикоятларини баҳолашнинг прогностик аҳамияти исботланган;
аёлларда про-α1(I) деб аталувчи I тип коллаген компоненти COL1A1 ген (χ²=1,7; p=0,0006; OR=4,0; 95% CI: 1,764–9,322) метаболизмида иштирок этадиган ферментларнинг генетик полиморфизмининг роли ва тренажерларни қўллаб, ишлаб чиқилган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги исботланган;
аёллaрдa ТАП бoсқичлaри кечиши, oғирлик дaрaжaлaри ривожланиши ҳамда бириктирувчи тўқимa дeтeрмeнaнт гeнлaри (COL1A1 rs1107946 гени ва COL1A1 rs605143 гени) ўртасидиги корреляция исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Репродуктив ёшдаги аёлларда генитал пролапснинг профилактикаси ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: клиник ва анамнестик маълумотларни таҳлил қилиш асосида аёлларда ТАП нинг шаклланишидаги муҳим тиббий хавф омиллари таъсирини, жумладан, ҳайз функциясининг бузилиши – 29 (19,4 %), 4-6 тагача ҳомиладорлик – 65 (54,2 %), 3 ёки ундан ортиқ туғруқ – 81 (67,5 %), абортлар – 75 (62,5 %), семизликнинг II-III даражаси – 84 (70 %), эпизиотомия ва перинеорафия эса 64 (53,3 %) нафар аёлда ҳамда ижтимоий хавф омиллари таъсирини 27 дан 35 ёшгача – 69 (57,5 %), оғир жисмоний фаолият – 53 (64 %) нафар аёлда яхшилаш бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 29 майдаги 03-23/10-t-сон хулосаси билан тасдиқланган “Jinsiy aʼzolar prolapsi: muammoning hozirgi holati” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 21 сентябрдаги 42-сон буйруғи ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 288-А/Ф-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 08/72-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бирламчи тиббий ёрдам даражасида ТАП билан репродуктив ёшдаги аёлларни бошқариш бўйича таклиф этилган алгоритм, касалликни эрта аниқлаш ва оқибатларини башорат қилиш сифатини яхшилайди, вазиятли хавф ва шахсий хавф даражасини аниқлаш қулай ва самарали диагностика усули бўлиб хизмат қилади ва даволашнинг самарадорлик кўрсаткичи мақсадида қўлланилади ва тўғри профилактика йўналишини танлаш вақтини қисқартиришга, танланган даволаш йўналишининг самарадорлиги хисобига бемор харажатларини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтосидий самарадорлиги: стимуляторлар ёрдамида тренажёр машқлар билан шуғулланиш шифохонага ётқизишдан воз кечиш ва ҳар бир беморнинг 10 кунлик жарроҳлик амалиётини ўтказиш ва шифохонага ётқизилиши учун ўртача 8601000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган, йиллик иқтисодий кўрсаткич 40 нафар бемор учун эса 344040000 сўмни ташкил этган. Хулоса: бирламчи тиббий ёрдам даражасида пролапс гениталий бўлган аёлларда стимуляторлар билан тренажёр шуғулланиш бўйича таклиф этилган алгоритм, касалликни эрта аниқлаш ва оқибатларини башорат қилиш сифатини яхшилаган, шунингдек, 1 нафар репродуктив ёшдаги аёлларни 10 кунлик шифохонада жаррохлик амалиёти ўтказиш ва даволаниш вақти учун 8601000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: PFID-20 (самараси 1-гуруҳда 1,7 маротабагача, 2-гуруҳда 1,3 маротабагача) ва PFIQ-7 (самараси 1-гуруҳда 3,2 маротабагача, 2-гуруҳда 2,4 маротабагача) шкаласи ёрдамида репродуктив ёшдаги ТАП бўлган аёлларнинг ҳаёт сифати ва субъектив шикоятларини баҳолашнинг прогностик аҳамияти бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 29 майдаги 03-23/10-t-сон хулосаси билан тасдиқланган “Jinsiy aʼzolar prolapsi: muammoning hozirgi holati” номли услубий тавсияномада акс эттирилган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 21 сентябрдаги 42-сон буйруғи ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 288-А/Ф-сон буйруғи билан клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 08/72-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ТАП такрорланиши камайганлиги, клиник натижаларнинг яхшиланиши, қин касалликлари ва улар билан боғлиқ асоратлар даражасининг пасайиши имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: репродуктив ёшдаги аёлларни ТАП билан бирламчи тиббий ёрдам даражасида ташхис қўйиш ва бошқариш касалликни эрта аниқлаш ва унинг натижаларини башорат қилиш сифатини оширишга ёрдам берган, таглик стимуляторларидан фойдаланиш касалхонага ётқизишдаги ўртача харажатни, бир нафар аёл учун 1 кунлик бюджет маблағларидан 415000 сўмгача тежаб қолган ва 40 нафар беморни даволашда йиллик иқтисодий самараси 16600000 сўмни ташкил этган. Хулоса: бирламчи тиббий ёрдам даражасида жинсий аъзолар пролапси бўлган аёлларда стимулятор ёрдамида машқлар алгоритми касалликнинг оқибатларини эрта аниқлаш ва башорат қилиш сифатини оширишга ёрдам берган ва 10 кунлик стационар даволаниш учун 8601000 сўм тежаш ва даволаниш вақтини қисқартириш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: аёлларда про-α1(I) деб аталувчи I тип коллаген компоненти COL1A1 ген (χ²=1,7; p=0,0006; OR=4,0; 95% CI: 1,764–9,322) метаболизмида иштирок этадиган ферментларнинг генетик полиморфизмининг роли ва тренажерларни қўллаб, ишлаб чиқилган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 29 майдаги 03-23/11-t-сон хулосаси билан тасдиқланган “Gеntiаl prоlаpsning rivоjlаnish хаvfini oʻrgаnish boʻyichа gеnеtik tаdqiqоtlаr” номли услубий тавсияномада ифодаланган. Тошкент шаҳар 2-сон туғруқ комплексининг 2023 йил 28 сентябрдаги 37-сон буйруғи, Наманган вилояти Поп туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 435-сон буйруғи билан клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 08/72-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: даволанишдан сўнг ушбу кўрсаткичларнинг 2,5 дан 3,2 мартагача сезиларли даражада пасайиши имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: репродуктив ёшдаги аёлларни ТАП билан бирламчи тиббий ёрдам даражасида ташхис қўйиш ва бошқариш касалликни эрта аниқлаш ва унинг натижаларини башорат қилиш сифатини оширишга қаратилган, таглик тренажёрларидан фойдаланиш касалхонага ётқизишни олдини олган, 40 нафар беморни даволашда ҳар бир беморнинг 10 кунлик жарроҳлик амалиёти ва касалхонага ётқизилиши учун сарфланадиган харажатни йиллик иқтисодий самараси 344040000 ташкил этган. Хулоса: бирламчи тиббий ёрдам даражасида жинсий аъзолар пролапси бўлган аёлларда таглик стимуляторлари ёрдамида тавсия этилган машқлар алгоритми касалликнинг оқибатларини эрта аниқлаш ва башорат қилиш сифатини оширишган,репродуктив ёшдаги бир аёл учун бюджет маблағларидан 8601000 сўм тежаш ва даволаниш вақтини қисқартириш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: аёллaрдa ТАП бoсқичлaри кечиши, oғирлик дaрaжaлaри ривожланиши ҳамда бириктирувчи тўқимa дeтeрмeнaнт гeнлaри (COL1A1 rs1107946 гени ва COL1A1 rs605143 гени) ўртасидиги корреляция бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 29 майдаги 03-23/11-t-сон хулосаси билан тасдиқланган “Gеntiаl prоlаpsning rivоjlаnish хаvfini oʻrgаnish boʻyichа gеnеtik tаdqiqоtlаr” номли услубий тавсияномада ифодаланган. Тошкент шаҳар 2-сон туғруқ комплексининг 2023 йил 28 сентябрдаги 37-сон буйруғи, Наманган вилояти Поп туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 435-сон буйруғи билан клиник амалиётига татбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 08/72-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: таглик стимуляторлари ёрдамида тренажёр машқларни олиб боришга қаратилган, ҳаёт сифатини яхшилаш ва генитал пролапснинг олдини олиш учун психометрик ёрдам ва касалликни профилактикасини имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: репродуктив ёшдаги аёлларни ТАП билан бирламчи тиббий ёрдам даражасида ташхис қўйиш ва бошқариш касалликни эрта аниқлаш ва унинг натижаларини башорат қилиш сифатини оширишга ёрдам берган ва таглик стимуляторларидан фойдаланиш касалхонага ётқизишни олдини олган ва ҳар бир беморнинг 10 кунлик жарроҳлик амалиёти ва касалхонага ётқизилиши учун ўртача 8601000 сўмгача тежаб, 40 нафар беморни даволашда йиллик иқтисодий самараси 344040000 сўмни ташкил этган. Хулоса: пролапсанинг дастлабки босқичларида жинсий аъзолар пролапси бўлган аёлларда стимуляторли тренажёрлар ёрдамида тавсия этилган машқлар алгоритми тос мушакларини жарроҳликсиз барқарорлаштириши, тос мушаклари стимуляторлари билан машқлар бажариши, касалликни тузатиши, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаши, такрорий жарроҳлик ва операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириши шунингдек, 10 кунлик стационар даволаниш учун 8601000 сўм тежаш ва даволаниш вақтини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish