Тешабаев Зафаржон Алимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё ва техноген чиқиндилар асосида катализаторлар ва ҳимоя қатламлар ишлаб чиқариш технологияси», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Т877.
Илмий маслаҳатчи: Юнусов Мирахмад Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон кимё фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Назаров Улуғбек Султонович, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий минерал хомашё ва техноген алюминий сақлаган чиқиндилар асосида нефт ва газни қайта ишлаш учун катализаторлар ва ҳимоя қатламлари олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта каолин фосфат цементларининг кислота-асос, қайтарувчи ва каталитик хусусиятларининг s- ва d-элементлар билан таъсири исботланган;
олд гидротозалаш катализаторларининг тузилиши ва сирт хусусиятларини шакллантириш қонуниятлари асосланган;
чумоли кислота билан дезактивланган Cо-Mo-катализаторларнинг экстракция йўли билан регенерацияси ва экстракция қилинган элементларнинг (Мо, Cо, Ni) олд гидротозалаш катализаторларининг гидросулфуризация ва деметаллизация функцияларига таъсир қонуниятлари асосланган;
олд гидротозалаш катализаторларининг ҳимоя таъсир вақтининг ғовакларнинг самарали диаметри ва ҳажмига боғлиқлиги исботланган;
Klaus катализаторларининг сулфатланишини олдини олиш учун техноген чиқиндиларда ҳимоя қатлами катализатори олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
техноген чиқиндиларни чуқур қайта ишлаш орқали олд гидротозалаш катализаторлари учун кенг ғовакли ташувчилар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техноген чиқиндилар асосида нефт оғир фракцияларини қайта ишлаш учун самарадор катализатор ва олд катализаторлар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
техноген чиқиндилар асосида нефт оғир фракцияларини қайта ишлаш учун самарадор катализатор ва олд катализаторлардан фойдаланиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида жорий этилган (SANEG «Саноат Энергетика Гуруҳи» МЧЖ ХКнинг 2025 йил 11 мартидаги 001-0332-0555-2025-сонли маълумтономаси). Натижда, механик аралашмалар ва коррозиядан келиб чиқадиган темир бирикмаларини форкатакт билан самарали тозалаш, босимнинг пасайиши туфайли реакторда АКМ гидротозалаш катализаторини 2012-2023 йилларда тўхтамасдан ишлаштиш имконини берган;
КПГ-43/АК12 ёки КПГ-37/АО-1 шифр остида олд гидротозалаш катализаторларидан фойдаланиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида жорий қилинган (SANEG «Саноат Энергетика Гуруҳи» МЧЖ ХКнинг 2025 йил 11 мартидаги 001-0332-0555-2025-сонли маълумтономаси). Натижада, 2012-2023 йилларда 300000 тонна нефт мойларини тозалаб, 280000 тонна сифат ва экологик кўрсаткичлари яхшиланган махсулот ишлаб чиқариш имконини берган;
ҳимоя қатлами катализатордан фойдаланиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида жорий этилган (SANEG «Саноат Энергетика Гуруҳи» МЧЖ ХКнинг 2025 йил 11 мартидаги 001-0332-0555-2025-сонли маълумтономаси). Натижда, асосий қатлам катализатори АКМ химояланиб, кокс қолдиқлари, коррозия метал зарраларини камайиши, босим ошишини олдини олиш ва ишлаш вақтини узайиши хисобига йиллик корхонанинг 4,5 милиард сўм даромад кўриш имкониятини берган.