Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиева Зебо Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сутдор сигирларни озиқлантириш рационларида гидропон яшил озуқалардан фойдаланиш”, 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Qx1365
Илмий раҳбар: Нарбаева Мавлида Касимовна, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Мадрахимов  Шодлик Назарович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, доцент; Гиясов Хусан Абдуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сутдор сигирлар рационига хўжалик шароитида буғдой донидан ўстирилган гидропон яшил озуқалардан турли миқдорда киритилганда, уларнинг сут маҳсулдорлиги ва сутининг сифат кўрсаткичларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Самарқанд вилоятининг фермер хўжалиги шароитида голштин зотли сигирлар рационига гидропон яшил озуқа киритилганда сигирларнинг сут соғими миқдорини 154 – 361 кг (5,6 – 13,2 %) га ошириш усули ишлаб чиқилган; 
сигирларни биринчи уруғлантиришдан оталаниш даражаси рационига гидропон яшил озуқадан киритилган сигирларда назорат гуруҳига нисбатан юқори бўлиб, уруғланиш индекси 13,3% га устун, сервис – даври 13 кунга (13,7 %) қисқароқ ва подани такрор тўлдириш коеффициенти 3,6 % га юқорироқ бўлиши исботланган;
сигирлар рационидаги кучли ем озуқаларни тўйимлилиги бўйича 35 % миқдорида гидропон яшил озуқаданга алмаштириш лактациядаги сут соғими назорат гуруҳига нисбатан 353,0 кг (8,3 %) га, сут ёғининг чиқими 12,9 кг (8,0 %) га, сут оқсилининг чиқими 12,8 кг (9,3 %) га ошиши аниқланган;
рационига гидропон яшил озуқадан турли миқдорларда киритилганда сут маҳсулдорлигининг кўрсаткичлари рациондаги кучли ем озуқалар 35 % га алмаштирилганда энг юқори бўлиб, лактациядаги сут соғими кучли ем озуқалар 25 % ва 45 % га алмаштирилган гуруҳларга нисбатан тегишлича 151,4 кг (3,4 %) ҳамда 102,8 кг (2,3 %) га юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сутдор сигирларни озиқлантириш рационларида гидропон яшил озуқалардан фойдаланиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
гидропон яшил озуқалардан фойдаланиш Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги “Мустафоқул полвон даласи” фермер хўжалигидаги қорамолчилик фермасида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 29 ноябрдаги № 02123 – 671 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳар бир сигир ҳисобига 1237 минг сўм кўпроқ соф фойда олинган ва сут ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражаси 8,9 % га ошган.
Голштин зотли сигирларни озиқлантиришда гидропон яшил озуқалардан фойдаланиб, сут маҳсулдорлигини ошириш ва сут ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқот натижалари Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Агро Голд Спринг” фермер хўжалигига қарашли қорамолчилик хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 29 ноябрдаги № 02123 – 671  сонли маълумотномаси). Натижада сигирларнинг лактациядаги сут маҳсулдорлиги ошган ва ҳар бир сигир ҳисобига ўртача 1212 минг сўм фойда олиниб, маҳсулот танннархи 7 % га арзонлашган ҳамда сут ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражаси 8,5 % га ошган.
Голштин зотли сигирлар рационидаги кучли ем озуқаларни тўйимлилиги бўйича 35 % миқдорида гидропон яшил озуқага алмаштириш Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги “Суюнов Жўра бобо” фермер хўжалигида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 29 ноябрдаги № 02123 – 671  сонли маълумотномаси). Натижада сигирларнинг сут маҳсулдорлиги ошиши натижасида ҳар бир сигир ҳисобига ўртача 1207 минг сўм қўшимча фойда олинган, маҳсулот таннархи 6,5 % га арзонлашган ва сут ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражаси 8,2 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish