Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматов Камол Шавқиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқхоналарда помидорни зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг замонавий усул ва воситаларининг илмий асослари”, 06.01.09-Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Qx43.
Илмий маслаҳатчи: Ходжаев Шомил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий–тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайтмуратов Арслонбек Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Анорбаев Азимжон Раимкулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иссиқхоналарда помидор зараркунандаларининг тур таркиби, тарқалиши, биологик ва экологик ривожланиш ҳусусиятлари, келтирадиган зарари ва уларга қарши курашнинг замонавий усул ва воситаларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагидардан иборат:
иссиқхонада етиштириладиган помидор агробиоценозида 3 та синф, 6 та туркум, 9 та оилага мансуб бўлган 31 та турга кирувчи зараркунандаларнинг тур таркиби ҳамда тарқалиши аниқланган;
помидор куясининг ривожланиши учун фойдали ҳарорат йиғиндиси (пастки ривожланиш чегараси – 10,1°С бўлганида) тухумдан капалаккача бўлган даврда 253,0 ºС га тенг бўлиши, битта авлоднинг тўлиқ  ривожланиши учун ўртача 20 ºС да 21,1 кун, 25 ºС да 16,9 кун, ва 30 ºС да эса 14,1 кун керак бўлиши ва ўсимлик гуллашнинг бошланиш фазасида зарарланганда 68,9-88,1%, мева пишишнинг бошланиш фазасида зарарланганда 41,2-44,7% ҳосил йўқотилиши исботланган;
помидор зараркунандаларининг иқтисодий зарар етказиш даражасини белгилайдиган миқдор мезони кузги тунлам 1 м2   да 1 та, ғўза тунлами 100 ўсимликда 4-6 та, гамма тунлами 100 ўсимликда  7-8 та, помидор куяси ўсимлик 20-25% зарарланса, ғовакловчи пашша гуллаш даврида 1 та баргда 0,06 та, мева пишиш даврида эса 0,42 та ва ундан ортиқ бўлганда; жануб бўртма нематодаси: 25 г тупроқда 2-3 та, шира ўсимлик 15-20% зарарлана бошланганда, оққанот шоналаш даврда 20-25% ўсимлик зарарланса, ҳамда занг канаси тарқаган ҳудудларда олдини олиш учун кураш чораларини қўллаш кераклиги аниқланган;
иссиқхонада помидор агробиоценозида 2 та синф, 6 та туркум, 10 та оила ва 14 турга мансуб табиий кушандалар (энтомофаглар) учраши аниқланган. Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши кушандаларни 1:5, 1:10, 1:15 ва 1:20 нисбатларда қўлланилганда 54,6–84,8% биологик самарадорликка эришилиши аниқланган;
помидорни куядан ҳимоя қилишда иссиқхона формугалари, ён томони ҳамда кириш эшикларига капрон сетка қоплаб, жинсий феромон тутқичларни қўллаш натижасида 91,8% ҳосил сақланиб қолиши ҳамда тунлам капалакларига қарши жинсий феромонларни башорат қилиши учун гектарига 3-5 та, ҳимоя учун 5-30 та, капалакларни чалғитиш учун эса 300 та қўллаш усули ишлаб чиқилган;
иссиқхона шароитида помидорда учровчи сўрувчи зараркунандаларга қарши таъсир этувчи моддаси диафентиурон, бупрофезин+имидаклоприд,, ацетамиприд, новалурон+бифентрин, абамектин бўлган препаратлар қўлланилганда шира, оққанот, занг канасининг  85-94% камайганлиги, кемирувчи зараркунандаларга қарши индоксакарб, эмамектин бензоат, имидаклоприд+ лямдацигалотрин, хлоратранилипрол, индоксакабр+ абамектин асосдаги препаратлар қўлланилганда тунламлар, ғовакловчи пашша ҳамда помидор куясининг 85,7-95,9% нобуд бўлиши аниқланган;
помидорда сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланилган абамектин, имидаклоприд, хлорантранилипрол ҳамда ацетамиприд таъсир этувчи моддага эга бўлган препаратларнинг токсик қолдиқ миқдори аниқланган.
иссиқхона шароитида етиштириладиган помидорда учрайдиган зараркунандаларга қарши жинсий феромон тутқич қўйиш, энтомофагларни ҳамда микробиологик ва кимёвий воситаларни қўллашга асосланган кураш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқхона шароитида етиштириладиган помидор экинига зарар етказадиган зараркунандаларини тур таркиби, биоэкологик ривожланиш хусусиятлари келтирадиган зарарини ўрганиб, уларга қарши курашда замонавий усул ва воситалар ҳамда уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
“Сабзавот, полиз ҳамда картошка экинларининг зараркунанда ва касалликларига қарши кураш чоралари бўйича тавсия” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 8 ноябрдаги №05/05–04-566-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилиб келмоқда;
помидорда учрайдиган сўрувчи зараркунандалардан: оққанот, полиз шираси ва занг канага қарши спиротетрам+имидаклоприд, циперметрин, бупрофезин+ имидаклоприд, ацетамиприд, диафентиурон, новалурон+бифентрин, абамектин, индоксакарб+абамектин, циперметрин+ацетамиприд асосидаги препаратларни қўллаш Тошкент вилояти Қибрай тумани “Ғулом Ислом Файз” ф/х – 0,2 га, “Sevara brend style” ф/х – 0,3 га, “О.Шомурод ўғли” МЧЖ – 1,0 га, Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Армуғон” МЧЖда – 0,4 га, Андижон вилояти Андижон тумани “Саховат ерлари” ф/х – 0,2 га ҳамда Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Агробизнес Агро Азия”МЧЖ – 0,4 га, жами 2,5 га майдондаги иссиқхоналарда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида  билим ва инноватциялар миллий марказининг 2024 йил 8 ноябрдаги №05/05–04-566-сон маълумотномаси). Натижада, 85,0-95,0% биологик самарадорликка эришилган ва ҳар гектарда 173,0-190,0 ц ҳосил сақлаб қолинган;
помидорни кемирувчи зараркунандалардан (кузги тунлам, кўсак қурти, гамма тунлами, ғовак ҳосил қилувчи пашша) ҳимоя қилиш учун индоксакарб, эмамектин бензоат, имидаклоприд+лямдацигалотрин, хлоратранилипрол, индоксакабр+абамектин, профенофос, дельтаметрин асосли кимёвий препаратларни қўллаш Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “О.Шомурод ўғли” МЧЖ – 0,5 га, Самарқанд вилояти, Нарпай тумани “Армуғон” МЧЖ – 0,6 га, Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, “Голд агро фреш” МЧЖ – 0,4 га, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтида – 1,0 га (жами 2,5 га) майдондаги иссиқхонада жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 8 ноябрдаги № 05/05–04-566-сон маълумотномаси). Натижада, биологик самарадорлик 84,9-94,8% га тенг бўлиб, 237,1-239,3 ц/га ҳосил сақланиб қолинган ва олинган соф фойда 244 912,0-247 416,3 минг сўмни ташкил этган;
помидор куясига қарши Мекар (0,1–0,2л/га), Абамек (0,3 л/га), Алтакор (0,1–0,12л/га), Бензоат супер (0,15–0,25л/га), Конфидэт (0,5 л/га), Кораген (0,2 л/га), Аваунт (0,45 л/га). Амплиго (0,8 л/га) препаратларини қўллаш Тошкент вилояти Қибрай тумани “Sevara brend style” ф/х – 0,4 га, Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Армуғон” МЧЖ – 0,6 га (жами 1,0 га) майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 8 ноябрдаги №05/05–04-566-сон маълумотномаси). Натижада, 80,0-93,0% гача биологик самарадорликка эришилган ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг фойдалилиги (рентабеллик) 325-373% га тенг бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish