Sayt test rejimida ishlamoqda

Надирова Зойира Паяновнанинг
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интуитив билишнинг фалсафий-синергетик жиҳатлари” мавзусидаги 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ ихтисослиги. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Fal244
Илмий маслаҳатчи: Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Давронов Зиёд, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ортиқов Тўланбой Ортиқович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интуитив билишнинг илмий-фалсафий, методологик- синергетик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
интуиция таълим, фан, санъат соҳасида когнитив ва инновацион қарорлар қабул қилиш қобилиятини шакллантирувчи, ривожлантирувчи синергетик жараён сифатида илмий прогрессга хизмат қилиши илмий асосланди;
интуитив билиш жараёни Шарқ, Ғарб фалсафий тараққиётида тафаккур услуби сифатида оламни билиш имкониятларининг синергетик, онто-гносеологик хусусиятлари, яъни тартибсизликдан тартибга томон ўтиши ва аксинча ҳолатда намоён бўлишининг илмий-методологик аҳамияти ёритилди;
интуиция миянинг ички фаолияти, нейронларнинг ассоциатив боғланишлари, фронтал, темпорал, оксипитал лобларнинг уйғунлашиши жараёнида рўй берувчи ноёб ҳодиса сифатида шахсларнинг фаолиятида тасодифий вазиятларда қарорлар қабул қилиш, ижросини таъминлаш методологияси сифатида намоён бўлиши далилланди;
интуициянинг рационал ва иррационал хоссалар диалектикаси инсоннинг онгсиз фаолияти маҳсули сифатида намоён бўлиши, ижодий тафаккурнинг имконияти сифатида ижтимоий онг динамикасига конструктив ва деструктив таъсир этиши исботланди;
интуициянинг ижтимоий башорат диалектикаси тадрижий жараёнларни режалаштириш, жамият тараққиётидаги беқарорликдан барқарорликка ўтиш усули сифатидаги диалектик-синергетик моҳияти илмий асосланди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интуитив билишнинг фалсафий – синергетик жиҳатларини тадқиқ этиш асосида:
интуиция таълим, фан, санъат соҳасида когнитив ва инновацион қарорлар қабул қилиш қобилиятини шакллантирувчи, ривожлантирувчи синергетик жараён сифатида илмий прогрессга хизмат қилишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий маркази томонидан (буюртма асосида) нашр эттирилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари фалсафий тарихий мероси энциклопедияси”ни бойитишда фойдаланилган (Маълумотнома №02/245. 2024.11.06)   Натижада, илмий тадқиқотда илгари сурилган янгиликларнинг жорий қилиниши Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг таълимотларида интуициянинг диалектика ва синергетика билан боғлиқ жиҳатларига оид ғоялар қиёсий таҳлил этилишига хизмат қилган;
интуитив билиш жараёни Шарқ, Ғарб фалсафий тараққиётида тафаккур услуби сифатида оламни билиш имкониятларининг синергетик, онто-гносеологик хусусиятлари, яъни тартибсизликдан тартибга томон ўтиши ва аксинча ҳолатда намоён бўлишининг илмий-методологик аҳамиятига оид хулосалардан  Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” канали “Тақдимот” кўрсатувининг 2024 йил 21 феврал куни соат 16:00 да эфирга узатилган навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Маълумотнома №02-31-667). Натижада, эшиттириш ва кўрсатувни ссенарийсини мазмунан бойитишга ҳамда кенг жамоатчиликка фалсафа тарихида интуитив билимларнинг ривожланиш жараёни, илмий билиш жараёнининг тизимли ёндошуви ва бунда тартиб ва хаос ҳолатларининг синергетик аҳамиятини ёритишга хизмат қилган; 
интуиция миянинг ички фаолияти, нейронларнинг ассоциатив боғланишлари, фронтал, темпорал, оксипитал лобларнинг уйғунлашиши жараёнида рўй берувчи ноёб ҳодиса сифатида шахсларнинг фаолиятида тасодифий вазиятларда қарорлар қабул қилиш, ижросини таъминлаш методологияси сифатида намоён бўлишига оид хулосалардан     Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг турли тарғибот ишларида  фойдаланилган  (Маълумотнома 3-16-21-2779). Натижада  хизмат қилган. Натижада, диссертацияда илгари сурилган илмий амалий тадқиқотлар орқали ёш тадқиқотчилар илмий фаолиятида рационал ва иррационал тафаккур, интуитив синергетик тафаккурнинг янги имкониятларини топишга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг илмий фаолият ишлари учун самарали хизмат қилган;
интуициянинг рационал ва иррационал хоссалар диалектикаси инсоннинг онгсиз фаолияти маҳсули сифатида намоён бўлиши, ижодий тафаккурнинг имконияти сифатида ижтимоий онг динамикасига конструктив ва деструктив таъсир этишига оид хулосалардан материалларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган.  (Маълумотнома №228) Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янги Ўзбекистонда “Маърифатли жамият” барпо этишда давлат фуқаролик хизматчилари касбий маънавиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
интуициянинг ижтимоий башорат диалектикаси тадрижий жараёнларни режалаштириш, жамият тараққиётидаги беқарорликдан барқарорликка ўтиш усули сифатидаги диалектик-синергетик моҳиятига оид хулосалардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ижтимоий-сиёсий тарғибот ишларида фойдаланилган. (Маълумотнома №01-05/243). Натижада, мамлакатимизда ижтимоий- иқтисодий, сиёсий истиқболни яратиш йўлидаги партиянинг келгуси ўн йилликдаги платформаси ҳамда сайловолди дастурларини шакллантиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish