Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Шовкатжон Мадаминжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларнинг кунлик рационида биологик фаол қўшимчалар самарадорлигини гигиеник баҳолаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Тib3772.
Илмий раҳбар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Мукаддас Джалолдиновна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк унверситети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ёшидаги nез-тез касалланувчи болаларнинг овқат рационини биологик фаол қўшимчалар билан бойитишни гигиеник баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар ва қишлоқ шароитида истиқомат қилаётган болалар орасида тез-тез касалланувчи болаларнинг саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи гигиеник хавф омиллари ичида овқатланиш тартиби, кунлик рациони таркибидаги витамин ва минералларнинг кескин камайганлигига боғлиқлигининг ўрни исботланган;
шаҳар ва қишлоқ шароитида истиқомат қилаётган мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларнинг кунлик рационида макро ва микронутриентларда ҳайвон маҳсулотлари орқали тушадиган оқсил ва ёғларининг етишмовчилиги ва моносахаридларнинг белгиланган физиологик меъёрдан ортиқчалиги исботланган;
мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларнинг кунлик рациони таркибига киритилган «Nutromix» биологик фаол қўшимчасининг токсикологик хавфсизлиги, таркибидаги макро- ва микронутриент, витамин ва минералларнинг миқдорий даражаси гигиеник жиҳатдан исботланган;
мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг кунлик рациони таркибига киритилган биологик фаол қўшимчанинг болалар организмидаги рух, селен, йод, темир моддалари ва A, D, E ҳамда B гуруҳ витаминлар миқдорининг сифат жиҳатдан кўпайишини «Quantum resonance magnetic analyzer» аппарати ёрдамида баҳолаш тартибининг янги варианти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларнинг кунлик рационида биологик фаол қўшимчалар самарадорлигини гигиеник баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосланганлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: шаҳар ва қишлоқ шароитида истиқомат қилаётган болалар орасида тез-тез касалланувчи болалар контингентини кун сайин ортиши йил давомида мурожаатлар ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, кунлик овқатланиш тартиби ва рационининг гигиеник талабларга мос келмаслиги билан боғлиқлигининг ўрни асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 24 августда 08-23/105-т-сон билан тасдиқланган ««Nutromix» биологик фаол қўшимчасининг токсикологик хусусиятларини баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси бўйича 02.02.2024 йилдаги 04 i–сон ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 12.02.2024 йилдаги 13-П-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: шаҳар ва қишлоқ шароитида истиқомат қилаётган болалар орасида тез-тез касалланувчи болалар контингентини кун сайин ортиши йил давомида мурожаатлар ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикларнинг издан чиқиши ва сифатининг пасайиши, кунлик овқатланиш тартибига риоя қилмаслиги, рацион таркибининг физиологик ва ўртача кунлик меъёрларга жавоб бермаслиги, нонушта сифатининг пасайиши, фаст-фуд, колбаса маҳсулотлари ва моносахаридларнинг кескин ортиши билан боғлиқлиги натижасида уларни меъёрлаштириш, эрта ташхсилаш орқали касалликларнинг олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларни кунлик рацион таркибини йод, гемли темир, рух, селен, мис ва витаминлар комплекси билан бойитилган «Nutromix» БФҚни кунлик рационга киритиш орқали болаларни йилига педиатрга қатновлар сонини камайтириш, шифохонага ётишини олдини олиш натижасида бир кунлик даволанишга сарфланадиган 109000-180000 сўм, 1 курс учун 1090000-1800000 сўм, умумий назорат остидагилар учун 350980000 сўмдан 579600000 сўмгача маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: мактабгача таълим ёшидаги шаҳар ва қишлоқ шароитида истиқомат қилаётган тез-тез касалланувчи болаларнинг кунлик рациони тарикбида макро ва микронутриентларда ҳайвон оқсил ва ёғлар, мева ва сабзовотларнинг етишмовчилиги ва моносахаридларнинг ортиқча истеъмолининг ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 24 августда 08-23/105-т-сон билан тасдиқланган ««Nutromix» биологик фаол қўшимчасининг токсикологик хусусиятларини баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси бўйича 02.02.2024 йилдаги 04 i–сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 12.02.2024 йилдаги 13-П-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактабгача таълим ёшидаги шаҳар ва қишлоқ шароитида истиқомат қилаётган тез-тез касалланувчи болаларнинг кунлик рациони тарикбида макро ва микронутриентларда ҳайвон оқсил ва ёғлар, мева ва сабзовотларнинг етишмовчилиги ва моносахаридларнинг ортиқча истеъмоли натижасида алмаштириб бўлмайдиган аминокислотлар, витамин ва минераллар миқдорининг рациондаги камлиги ҳисобига ўсувчи организмининг ўсиш ва ривожланишидаги ўзгаришлар билан бир қаторда, тана таркибий тузилишидаги кальций, йод, темир, рух, селен, моддалар ҳамда витаминлар етишмаслигини эрта ташхислаш орқали, мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишини яшириш ҳолатини эрта баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларни кунлик рацион таркибини йод, гемли темир, рух, селен, мис ва витаминлар комплекси билан бойитилган «Nutromix» БФҚни кунлик рационга киритиш орқали болаларни йилига педиатрга қатновлар сонини камайтириш, шифохонага ётишини олдини олиш натижасида бир кунлик даволанишга сарфланадиган 109000-180000 сўм, 1 курс учун 1090000-1800000 сўм, умумий назорат остидагилар учун 350980000 сўмдан 579600000 сўмгача маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларнинг кунлик рациони таркибига киритилган «Nutromix» биологик фаол қўшимчасининг токсикологик хавфсизлиги, таркибидаги макро- ва микронутриент, витамин ва минералларнинг миқдорий даражаси гигиеник жиҳатдан юқорилиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 24 августда 08-23/105-т-сон билан тасдиқланган ««Nutromix» биологик фаол қўшимчасининг токсикологик хусусиятларини баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси бўйича 02.02.2024 йилдаги 04 i–сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 12.02.2024 йилдаги 13-П-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларнинг кунлик рациони таркибига киритилган «Nutromix» биологик фаол қўшимчасининг токсикологик хавфсизлиги, таркибидаги витамин ва минералларнинг миқдорий даражаси гигиеник жиҳатдан юқорилиги натижасида мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг кунлик рациони таркибидаги витамин ва минераллар миқдорини бойитиш орқали ўсувчи организмининг ўсиш ва ривожланишидаги ўзгаришларни коррекциялаш билан бир қаторда, тана таркибий тузилишидаги етишмовчиликларни эрта ташхислаш, олдини олиш ҳамда жисмоний ва ақлий ривожланишини гормониклигини таъминлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларни кунлик рацион таркибини йод, гемли темир, рух, селен, мис ва витаминлар комплекси билан бойитилган «Nutromix» БФҚни кунлик рационга киритиш орқали болаларни йилига педиатрга қатновлар сонини камайтириш, шифохонага ётишини олдини олиш натижасида бир кунлик даволанишга сарфланадиган 109000-180000 сўм, 1 курс учун 1090000-1800000 сўм, умумий назорат остидагилар учун 350980000 сўмдан 579600000 сўмгача маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг кунлик рациони таркибига киритилган «Nutromix» биологик фаол қўшимчасининг болалар организмидаги рух, селен, йод, темир моддалари ва A, D, E ҳамда B гуруҳ витаминлар миқдорининг сифат жиҳатдан кўпайишини «Quantum resonance magnetic analyzer» аппарати ёрдамида баҳолаш тартибининг янги варианти ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 24 августда 08-23/105-т-сон билан тасдиқланган ««Nutromix» биологик фаол қўшимчасининг токсикологик хусусиятларини баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси бўйича 02.02.2024 йилдаги 04 i–сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 12.02.2024 йилдаги 13-П-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/56-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг кунлик рациони таркибига «Nutromix» биологик фаол қўшимчасининг кунлик рационга киритилиши, кунлик рационни коррекциялаш, қисман оқсиллар, болалар организмидаги рух, селен, йод, гемли темир ва A, D, E ҳамда B гуруҳ витаминлар миқдорининг сифат жиҳатдан кўпайишини «Quantum resonance magnetic analyzer» аппарати ёрдамида баҳолаш орқали организмининг ўсиш ва ривожланиши, тана таркибий тузилишидаги кальций, фосфор, йод, гемли темир, рух, селен моддалар ҳамда витаминлар етишмаслигининг ижобий томонга ўзгариши ва касалланиш асоратларини олдини олиш ҳамда жисмоний ва ақлий ривожланишини гормониклигини таъминлашга эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: мактабгача таълим ёшидаги тез-тез касалланувчи болаларни кунлик рацион таркибини йод, гемли темир, рух, селен, мис ва витаминлар комплекси билан бойитилган «Nutromix» БФҚни кунлик рационга киритиш орқали болаларни йилига педиатрга қатновлар сонини камайтириш, шифохонага ётишини олдини олиш натижасида бир кунлик даволанишга сарфланадиган 109000-180000 сўм, 1 курс учун 1090000-1800000 сўм, умумий назорат остидагилар учун 350980000 сўмдан 579600000 сўмгача маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish