Хасанов Мардон Мақсудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразмда ислом дини ва маданияти тарихи (ВИИИ – ХИИ асрлар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar1340.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аминов Бобир Бомурадович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Карлибаев Максет Абдибаевич, тарих фанлари доктори, доцент; Мавлонов Уктам Маҳмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ВИИИ – ХИИ асрларда Хоразмда ислом дини ва маданияти тарихини муайян бир тизимга солган ҳолда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Араб халифалиги даврида Хоразм воҳасига ислом динининг кириб келиши, унинг маҳаллий аҳоли томонидан қабул қилиниши ҳамда янги монотеистик динга маҳаллий халқнинг муносабати тадқиқ қилинди;
ислом динининг Хоразмда ёйилиши борасидаги мавжуд қарашлар илмий таҳлил қилиниб, бу борадаги тарих фанида шаклланган турли фикр-мулоҳазаларнинг тарихий ҳақиқатга мос келмаслиги ҳамда ислом динининг мазкур ҳудудларга жанг йўли билан кириб келганлиги, лекин илм-маърифат йўли билан ёйилганлиги далилланди;
Хоразмнинг араблар томонидан фатҳ етилиши, ўлканинг араб-ислом дунёси билан ўзаро муносабатлари, зардуштийларнинг ислом динини қабул қилиши ва бу масаладаги зиддиятлар, янги исломий урф-одатлар, маросимларнинг бу ҳудудда жорий этилиши тарихий нуқтаи-назардан таҳлил қилинди;
ВИИИ – ХИИ асрларда яшаб ижод қилган хоразмлик олимларнинг илмий мероси изчил илмий таҳлил қилиниб, Шарқдаги мусулмон таълим муассасаларида уларнинг (хусусан, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ва Маҳмуд ал-Чағминий) асарларидан фойдаланилгани ва шу усулда сабоқ берилганлиги исботланди;
ўрта асрларда Хоразм таълим тизимида мавжуд бўлган таълим методлари, таълим тизимининг фақат ушбу ўлкага хос бўлган характерли хусусиятлари, жумладан Хоразмда таълим асосан ақлий далилларга асосланган ҳолда олиб борилганлиги ёзма манбалар асосида далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразмда ислом дини ва маданиятини ўрганиш ва ёритиш билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ қилиш ҳамда таҳлилини амалга ошириш билан эришилган натижалар асосида:
ВИИИ – ХИИ асрларда Хоразмда яшаб ижод қилган олимларнинг илмий мероси изчил илмий таҳлил қилиниб, ўрта асрларда Шарқдаги мадрасаларнинг мударрислари ва талабалари хоразмлик олимларнинг асарларини ўқиганлиги ва улардан ўз илмий ишларида фойдаланганлиги аниқланган бўлиб, хулоса ва илмий янгиликлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 16-банди “Буюк аллома ва мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида тарғибот ишлари доирасида фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги маънавий тадқиқотлар институти 23.12.2024 йилдаги № 10/227-сонли далолатномаси). Натижада тадқиқот хулосалари ва илмий янгиликлари тарғибот ишлари доирасида яратилган материаллар мазмунини бойитишда ишлатилган;
ўрта асрларда Хоразм таълим тизимида мавжуд бўлган таълим методлари, таълим тизимининг фақат ушбу ўлкага хос бўлган характерли хусусиятлари, жумладан Хоразмда таълим асосан ақлий далилларга асосланган ҳолда олиб борилганлиги билан боғлиқ хулоса ва илмий янгиликлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 16-банди “Буюк аллома ва мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” мавзусидаги тарғибот ишлари доирасида фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги маънавий тадқиқотлар институти 23.12.2024 йилдаги № 10/227-сонли далолатномаси). Натижада кенг жамоатчиликда Хоразмдаги таълим тизими тўғрисидаги билимларни бойитишга хизмат қилган;
тадқиқот ишида аҳолисининг асосий эътиқоди зардуштийлик бўлиб келган Хоразмга ислом динининг кириб келиши, зардуштийлик ва ислом тарафдорлари ўртасидаги зиддият, ўша давр жамиятида исломнинг тарқалиши жараёни, меъморчилик, адабиёт ва илм-фан соҳаларидаги ўзгаришлар аниқланди. Қўлга киритилган хулосалардан Халқаро “Олтин мерос” жамоат фонди томонидан номоддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш, асраш ва тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури доирасида фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2024-йил 5-сентябридаги 01-35 сонли маълумотномаси). Натижада Халқаро жамоат фонди қошидаги “Авесто” музейи Хоразмда исломдан олдинги ва ундан кейинги даврдаги маданий жараёнлар тарихига оид материаллар билан бойишига имконият яратилди.
ўрта асрларга оид “Миздахқон”, “Қалмиққирилган”, “Ваянгон қалъа” каби археологик ёдгорликлар ўрганилиши натижасида қўлга киритилган воҳа аҳолисининг ислом давридаги дафн иншоотлари ва маросимлари бўйича илмий хулосалардан Халқаро “Олтин мерос” жамоат фонди томонидан номоддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш, асраш ва тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури доирасида фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2024-йил 5-сентябридаги 01-35 сонли маълумотномаси). Натижада бу маълумотлар ёшларда Хоразмнинг ислом даврига оид дафн маросимлари ҳақидаги билим ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.