Ортиқов Умирилло Мамадиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Россия империяси томонидан Туркистон ўлкасининг Еттисув вилоятига аҳолинини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлар (ХИХ асрнинг иккинчи ярми-ХХ аср бошлари)” 07.00.01– Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1035.
Илмий раҳбар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Ураков Дилшодбек Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Холикова Рахбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади: Россия империясининг Еттисув вилоятига аҳолини кўчириш сиёсати моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Россия империясининг ҳарбий-маъмурий бошқарув тизими доирасида ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Еттисув вилоятига аҳолини кўчириш сиёсати нафақат демографик мувозанатни ўзгартириш, ҳудудда саноат обектлари, завод-фабрикалар қуриш, камбағал қатламни меҳнат билан банд қилишнинг комплекс мақсадларига хизмат қилганлиги, империя марказий ҳокимиятининг иқтисодий сиёсати ва минтақавий бошқарув стратегияси ўртасидаги узвий боғлиқлик очиб берилган;
Еттисув вилоятини мустамлакага айлантириш жараёнида кўчириш сиёсати Россия империяси учун стратегик восита бўлиб, минтақанинг демографик таркибини ўзгартириш, иқтисодий ресурслар устидан назоратни кучайтириш ва маҳаллий аҳолининг сиёсий-иқтисодий фаоллигини чеклашда муҳим рол ўйнаганлиги, мазкур сиёсат ижтимоий зиддиятларни кучайтириб, вилоятдаги маданий ҳамда иқтисодий мувозанатнинг издан чиқишига олиб келганлиги исботланган;
Империя ҳукумати томонидан ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Еттисув вилоятига кўчирилган аҳоли вилоятнинг ижтимоий тузилмасига сезиларли таъсир кўрсатганлиги, уларнинг ҳудудга режасиз фақат мустамлакачилик мақсадларда жойлаштирилиши натижасида маҳаллий аҳоли билан ижтимоий-иқтисодий рақобат кучайганлиги, вилоятда ресурслар тақсимотида номутаносиблик юзага келганлиги ижтимоий барқарорликка таҳдид туғдирганлиги асосланган;
Туркистон ўлкаси ҳудудини маъмурий-ҳудудий жиҳатдан қайта тақсимлаш чоралари Еттисув вилоятида стратегик аҳамиятга эга бўлиб, бунда аҳолини вилоятга кўчириш жараёнлари тизимли равишда амалга оширилган империя расмий иш юритиш ҳужжатларида баён этилган сивилизация тарқатиш учун амалга оширилган кўчириш сиёсати амалда маҳаллий аҳолини итоатда сақлаб туришга қаратилган мустабид бошқарувини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Россия империяси томонидан Еттисув вилоятида олиб борилган аҳолини кўчириш сиёсати мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Россия империясининг ҳарбий-маъмурий бошқарув тизими доирасида ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Еттисув вилоятига аҳолини кўчириш сиёсати нафақат демографик мувозанатни ўзгартириш, балки ҳудудда саноат обектлари, хусусан, завод-фабрикалар қуриш, камбағал қатламни меҳнат билан банд қилишнинг комплекс мақсадларига хизмат қилганлиги, империя марказий ҳокимиятининг иқтисодий сиёсати ва минтақавий бошқарув стратегияси ўртасидаги узвий боғлиқлик бўлганлигига оид илмий натижалардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 22-майда эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 29-майдаги 06-30-837 сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар кенг жамоатчиликка Туркистон ўлкасининг Еттисув вилояти аҳолисининг ижтимоий ва миллий таркиби ҳамда мустамлака миллий сиёсат моҳиятига оид маълумотларни етказишга хизмат қилган;
Еттисув вилоятини мустамлакага айлантириш жараёнида кўчириш сиёсати Россия империяси учун стратегик восита бўлиб, минтақанинг демографик таркибини ўзгартириш, иқтисодий ресурслар устидан назоратни кучайтириш ва маҳаллий аҳолининг сиёсий-иқтисодий фаоллигини чеклашда муҳим рол ўйнаганлиги, мазкур сиёсат ижтимоий зиддиятларни кучайтириб, вилоятдаги маданий ҳамда иқтисодий мувозанатнинг издан чиқишига олиб келганлиги ҳақидаги илмий натижалардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 22-майда эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 29-майдаги 06-30-837 сонли маълумотномаси). Натижада мазкур илмий натижалар кенг жамоатчиликка Туркистон ўлкасининг Еттисув вилояти аҳолисининг демографик ҳолати ва аҳолининг этник муносабатлари тарихга доир маълумотларни етказишга хизмат қилган;
Империя ҳукумати томонидан ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Еттисув вилоятига кўчирилган аҳоли вилоятнинг ижтимоий тузилмасига сезиларли таъсир кўрсатганлиги, уларнинг ҳудудга режасиз фақат мустамлакачилик мақсадларда жойлаштирилиши натижасида маҳаллий аҳоли билан ижтимоий-иқтисодий рақобат кучайганлиги, вилоятда ресурслар тақсимотида номутаносиблик юзага келганлиги ва бу ижтимоий барқарорликка таҳдид туғдирганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондини бойитишда, жумладан, Самарқанд давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2023-йил 29-майдаги 142-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар Туркистоннинг Россия империяси томонидан босиб олиниши бўлими маълумотларини тўлдиришга хизмат қилган;
Туркистон ўлкаси ҳудудини маъмурий-ҳудудий жиҳатдан қайта тақсимлаш чоралари Еттисув вилоятида стратегик аҳамиятга эга бўлиб, бунда аҳолини вилоятга кўчириш жараёнлари тизимли равишда амалга оширилган империя расмий иш юритиш ҳужжатларида баён этилган сивилизация тарқатиш учун амалга оширилган кўчириш сиёсати амалда маҳаллий аҳолини итоатда сақлаб туришга қаратилган мустабид бошқарувини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги ҳақидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондини бойитишда, жумладан, Самарқанд давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2023-йил 29-майдаги 142-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар Еттисув вилоятига аҳолини кўчириш сиёсати, империя ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсатини мустаҳкамлашга қаратилганлиги ҳақидаги маълумотларининг тўлдирилишига хизмат қилган.